Солиқ тизимининг бозор муносабатларига мослаштирилиши
Ҳукумат томонидан хусусий бизнесни эркинлаштириш ва қўллаб- қувватлаш бўйича сиёсатнинг олиб борилиши иқтисодиётнинг ўсишига, солиқ тўловчилар сонининг ортишига ва солиқ солиш базасининг кенгайишига ёрдам берди. Давлатимиз солиқ солишнинг фискал ва қайта тақсимлаш вазифалари билан бир қаторда унинг рағбатлантирувчи функциясини ҳам фаол тарзда ишга солди.
Мамлакатимиз ҳукумати ундирувнинг юқори даражаси хўжалик юритувчи субъектлар ва ходимларнинг қонуний фаолият кўрсатишини рағбатлантирмаслигини ҳисобга олган ҳолда, солиқ юкини босқичма-
21
босқич тушириб бориш йўлини танлади. Мазкур даврда ҚҚС ставкаси (30%дан 20%га), фойда солиғи (37%дан 14%га), савдо корхоналарининг ялпи даромадидан солиқ (50%дан 20%га), ЖШДС (50%дан 12%га), ижтимоий жамғармаларга тўловлар (40%дан 25%га) туширилди.
Кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Унинг учун 8–10 та солиқ турини биттага алмаштирувчи солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимлари жорий этилди. 1998 йилдан бошлаб уни қишлоқ хўжалигидан ташқари иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги кичик корхоналар тўлашмоқда. 1999 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ягона ер солиғи тўловчиларига айланишди. Оқибатда 2006 йилга келиб, солиқларнинг ЯИМдаги улуши 1990 йиллар бошидаги 40%дан 23%га тушди.
Солиқ бошқарувида тўпланган тажриба 1998 йилдан бошлаб солиқ солиш соҳасидаги бир нечта қонун ҳужжатларидан битта – Солиқ кодексига ўтишга имкон берди. Солиқ органлари ишида тўпланган тажрибани акс эттириб, ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларнинг солиқ солиш дастакларини ўзида мужассам этиб, Кодекс Ўзбекистон солиқ қонунчилиги ва солиқ солиш тизимини халқаро даражага яқинлаштирди. Бу ҳужжатнинг қабул қилиниши фаолият тармоқлари, миқёслари ва турларининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда солиқ солишнинг бир нечта тизимларини шакллантиришга, уларнинг рағбатлантирувчи вазифасини кучайтиришга, солиқларнинг ролини оширишга ва уларни бирхиллаштиришга имкон яратди.
Иқтисодий ислоҳотларнинг ривожланишига қараб, солиқ органлари ишининг шакл ва услублари ҳам ўзгарди, улар фаолиятига янгича талаблар қўйилди. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга солиш билан бирга олиб
борилди. 1990 йилларнинг бошида барча корхоналарни тўлиқ йиллик ҳужжатли текширувдан ўтказишга эришиш вазифаси қўйилган эди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг кўпайиб бориши, солиқ қонунчилигининг соддалаштирилиши ва тизимлаштирилиши, ҳуқуқий саводхонликнинг ошиб боришига қараб, тўлиқ назоратни ўтказишга зарурат ўз аҳамиятини йўқотиб борди.
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва солиқ юкини камайтириб бориш жараёнларининг тобора авж олиб бораётган палласида солиқларнинг йиғилувчанлиги биргина текширувлар ва солиқ тўловчиларни тўлароқ қамраб олиш ҳисобига амалга оширилаётгани йўқ. Профилактика ишлари, хронометраж ва мониторингларни ўтказиш, тушунтириш ишларини олиб бориш – зиммага қўйилган вазифаларни уддалашда солиқ органлари мана шу дастаклардан фаол фойдаланди.
Учинчи босқич (2006 йилдан бугунги кунга қадар).
Do'stlaringiz bilan baham: |