1. КУРС ИШИГА ТОПШИРИҚ
№
|
Ишчи частота диапазони, МГц
|
УТ: 92,0....96,4 МГц
|
1
|
Сезгирлик, мкВ
|
80
|
2
|
Қабул қилинувчи сигнални
модуляциялаш тури
|
ЧМ
|
3
|
Қабул каналлар сони
|
1
|
4
|
Сигнал полосаси, Пс, кГц
|
12,5
|
5
|
Частотавий бузилишлар коэфициенти Ϭn, дБ
|
9
|
6
|
Қўшни канал бўйича танловчанлик, σқк, дБ
|
45
|
7
|
Акс канал бўйича танловчанлик,
σак, дБ
|
47
|
8
|
Оралиқ частота бўйича танловчанлик σор, дБ
|
56
|
9
|
Элементлар базаси
|
KT361
|
10
|
Ҳисоблаш тракти
|
ОЧТ
|
11
|
Антенна параметрлари
|
Ra=40 Ом
|
2. ҚАБУЛ ҚИЛГИЧ ЮЧ ТРАКТИНИНГ ТУЗИЛИШ СХЕМАСИНИ АСОСЛАШ
2.1. Сигнал полосасини ёки модуляциянинг юқори частотасини аниқлаш
Топшириқда сигнал ПС полосаси ёки модуляция FЮ юқори частотасининг қиймати берилиши мумкин. Бу икки катталиклар ўзаро қуйидаги муносабатлар орқали боғланган.
- амплитудаси модуляцияланган сигнал учун ПС = 2∙FЮ ;
- ЧМ сигнали учун ПС = 2∙FЮ∙ (1+ ψ),
бу ерда ψ – частотавий модулияция индекси:
- агар топшириқда ψ нинг қиймати берилмаган бўлса, у ҳолда ψ = 3,3 ҳисоблаш керак бўлади
- БМП сигнал учун ПС = nFю; n=2
Сигнал спектри 1-расмда тасвирланган
U0
fс + fю
fс
1-расм. Сигнал спектри
2.2. Қабуллагичнинг оралиқ частотасини танлаш
Супергетеродинли қабуллагичда преселектор сўндириши керак бўладиган қабуллаш ён каналлари частоталари ва fг гетеродин чатотаси бу қабуллагич учун танланган fОЧ оралиқ частотага боғлиқ бўлади. Шунинг учун радиотракти лойиҳалашга киришишдан олдин fОЧ оралиқ частотани танлаш керак бўлади. Қабуллагичнинг минимал мураккаблигига талабларга мувофиқ лойиҳалаш частотани бир марта ўзгартиришли қабуллагич тузилмасини танлашдан бошланади. Оралиқ частотанинг қиймати стандартда аниқланган оралиқ частота қийматлари орасидан танланади.
УТ, ЎТ ва ҚТ дипазонлари профессионал қабуллагичлари учун fОЧ оралиқ частота қийматлари қуйидаги диапазонда ётади: 110, 210, 465, 720, 910 кГц, 1,5, 1,6, 2,1, 3,0 МГц.
УҚТ ва ЎЮЧ дипазонлари профессионал қабуллагичлари учун fОЧ оралиқ частота қийматлари қуйидаги диапазонда ётади: 10, 30, 120 МГц.
Оралиқ частотани танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак бўлади:
- fОЧ оралиқ частотани қабул қилинадиган частоталар дипазонидан ташқарида танлаш керак, fОЧ ишчи дипазоннинг минимал частотасидан паст танланади;
- оралиқ частота қанчалик паст бўлса, оралиқ частота трактида қўшни канал бўйича талаб қилинадиган танловчанликни таъминлаш шунчалик осон бўлади, лекин преселекторда қабуллашнинг ён каналлари бўйича талаб қилинадиган танловчанликни таъминлаш қийин бўлади
Лойиҳаланадиган қабуллагичда fОЧ = 10 MГц оламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |