Муаллифларнинг картография фанининг истиқболига тегишли фикр-мулоҳаза, истак ва тавсиялари ўз ифодасини топган. Рисола уч қисмдан иборат



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/37
Sana23.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#180752
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
geografik kartalar hududlar kozgusi mulohaza va tavsiyalar

Изолиниялар усули –«Изос» грекча сўз бўлиб – “тенг”, “бир 
хил” деган маъноларни англатади. Изолиниялар деб картада 
ҳодисани бирор миқдор кўрсаткичи 
асосида бир хил қийматга эга бўлган 
нуқталар бўйича ўтган ёки уларни 
бирлаштирувчи 
эгри 
чизиққа 
айтилади. Одатда, бу усул билан 
узлуксиз тарқалган (ёйилган) ва 
фазода 
аста-секин 
ўзгарадиган 
ҳодисалар 
тасвирланади. 
Изолинияларга характерли мисол 
бўлиб 
топографик 
карталарда 
рельефни тасвирлашни асосий усули 
бўлган -горизонталлар ёки изогипслар ҳисобланади. Карта(лар)да 
денгиз сатҳидан бир хил мутлоқ баландликда жойлашган 
нуқталарни бирлаштирувчи эгри чизиқ (лар)га горизонтал(лар) 
дейилади. Шунингдек, масалан, изотермалар – бир хил ҳаво 
ҳароратига эга бўлган нуқталарни туташтирувчи эгри чизиқлар; 
изобаралар – бир хил ҳаво босимига эга бўлган жойда нуқталарни 
бирлаштирувчи эгри чизиқлар; изогиеталар – бир хил ёғин-сочин 


30 
тушадиган ерларни (нуқталарни) туташтирувчи эгри чизиқлар; 
изобаталар – бир хил чуқурликка эга бўлган ерларни 
туташтирувчи эгри чизиқлар ва бошқалар. Иқлим карталарини 
тузишда изолиниялар асосий усул ҳисобланади. Айрим ҳолларда 
карталарда изолинияларни локал (маълум жойда тўпланган, ўчоқ) 
ёки бўлиниб-бўлиниб тарқалган (аҳоли зичлиги, ҳудуднинг ўрмон 
билан қопланганлиги) ҳодисалар учун ҳам қўлланилади. Ушбу 
ҳолда улар псевдоизолиниялар дейилади. 
Карта – Ер юзасининг, бошқа осмон жисмларининг ёки 
космик фазонинг математик аниқ белгиланган, кичрайтирилган, 
умумлаштирилган тасвири бўлиб, у қабул қилинган шартли 
белгилар асосида уларда жойлашган объектларни кўрсатади. Карта 
атамаси юнонча (хартес-папирос қоғози) сўздан олинган, лотинча 
“charta”(қоғоз варақ) атамасидан келиб чиққан. Юнонча chartes 
(карта), лотинча “charta”, туркча “harita.”Туркий тиллар оиласига 
кирувчи ўзбек тилида ҳам карта дейилса этимологик жиҳатдан 
тўғри бўлади. 
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида мазкур тасвирий асарлар ҳам 
карта ҳам харита деб қайд қилинган (Ўзбек тилининг изоҳли 
луғати. 2,4-жилдлар. 2006; 2008). Ўн икки жилдли Ўзбекистон 
Миллий энциклопедиясида эса фақат карта деб тилга олинади (9-
жилд, 2005, Б. 395).
Бизнингча, карта (картография) деб аташнинг бир неча 
асослари бор. Биринчидан карта сўзи ўзбек тилига арабчадан 
кириб келган. Иккинчидан, юнонча chartes-kartis деб ўқилади 
(Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 4-жилд, 385 бет). Учинчидан
карта атамаси ўзбек тилида оммалашиб кетган ва ўзбек тили луғат
заҳирасига киритилган. Тўртинчидан, карта атамаси қатор 
хорижий халқларнинг луғат заҳирасига киритилган. 
Карта ахборот манбаи сифатида борлиқни билишнинг энг 
таъсирчан ва самарали усулларидан биридир. Ижтимоий ҳаётнинг 
барча 
жабҳаларида 
рўй 
бераётган 
воқеа, 
жараёнларни 
карталаштириш мумкин. Карталар мазмун-моҳиятига кўра 
география фанига яқин туради ва унинг рамзи ҳисобланади. Шу 
боисдан ҳам таниқли олим Л.С.Берг “географик тадқиқотлар 

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish