Муаллифларнинг картография фанининг истиқболига тегишли фикр-мулоҳаза, истак ва тавсиялари ўз ифодасини топган. Рисола уч қисмдан иборат



Download 3,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/37
Sana23.02.2022
Hajmi3,93 Mb.
#180752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
geografik kartalar hududlar kozgusi mulohaza va tavsiyalar

Иккинчиси, умумгеографик маънода, бошқача айтганда, 
географиянинг бир бутунлигини кўзлаган ҳолда иш тутиш. 
Масалан, 7 синф атласидаги (2005 й) табиий географик район 
карталарида суғориладиган ерлар, яъни инсон қўли билан 
яратилган 
воҳалар 
чегаралари 
кўрсатилмаган. 
Таниқли 
картографлар “географик картография географиядаги тармоқ 
фанларнинг уйғунлашуви (интеграция) учун аниқ имкониятга эга”, 
- деб бежиз таъкидламаганлар (Географическая картография, 1996, 
стр. 3). 



Учинчиси, глобал маънода, яъни хоҳлаган геотизим, ҳудуд 
географик қобиқнинг ажралмас бўлаги демакдир. Ҳар бир 
географик ҳудуднинг кўламидан қатъий назар, географик қобиқда 
рўй бераётган модда ва энергия оқимлари таъсирида туриши ва 
ривожланишини тасвирга олмоқдир. Келажакда тизим-таркиб 
тамойили картографияда стратегик ривожланиш йўли бўлмоғи 
лозим. Чунки унинг мунозара талаб қилмайдиган фалсафий асоси 
бор.
Қайд қилиш жоизки, ҳозирги картографияда замонавийлик, 
яъни долзарблик тамойили тўлиқ ўз аксини топаётгани йўқ. 
Масалан, Ўзбекистонни истиқлол йўлига кириши билан боғлиқ 
икки мавзуни қайд қилиш жоиз. Биринчиси, мамлакатимизнинг 
дунё ҳамжамиятига тенг ҳуқуқли аъзо бўлиши билан боғлиқ 
халқаро 
иқтисодий, 
маданий, 
сиёсий 
алоқаларни 
карталаштиришдир. Бу алоқалар ичида, айниқса, иқтисодий 
ҳамкорлик, яъни алоҳида давлатлар билан товар айирбошлаш, 
уларни таркиби, кўлами, нафақат ўқувчи, балки кенг оммани 
қизиқтиради. Иккинчи мавзу эса бозор муносабатлари билан 
бевосита боғлиқ ҳолда фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналар 
географияси ва уларнинг моҳиятини карталаштириш долзарб 
ижтимоий талаблардан биридир.
Яна бир мулоҳаза. Содир бўлаётган табиий, иқтисодий, сиёсий, 
социал жараёнларга бағишланган динамик карталарни яратишдир. 
Маълумки табиат, жамият доимо ўзгаришда, ривожланишда, яъни 
эволюцион ўзгаришни бошидан кечирмоқда. Бу ўринда табиат ва 
жамият муносабатларининг жадаллашиб бораётганлигини алоҳида 
қайд қилиш жоиз. Динамик карталар бир томондан карталарнинг 
илмийлигини оширса, иккинчи томондан географик башоратлаш 
учун 
имкониятлар 
туғдиради. 
Масалан, 
Ўзбекистондаги 
суғориладиган ерларнинг (воҳаларнинг) 1924, 1941, 1991, 2006 
йиллардаги чегаралари картада берилса, ўқувчида, изланувчида 
қатор фикр ва мантиқий мулоҳазалар туғилади. Ёки Африка 
қитъасининг 1913, 1950, 1980, 2006 йилги сиёсий карталари ёнма-
ён келтирилса, картанинг маърифий қудрати ошади, ўқувчиларда 
дунёвий-сиёсий 
жараёнларни 
башоратлашга 
оид 
ғоялар 
шаклланади. 



Бизнинг фикримизча, географик башорат келажакда 
география фани учун энг етакчи, яъни унинг ижтимоий нуфузини 
белгилайдиган илмий йўналиш бўлиши лозим.
Табиий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларни ҳамда табиий-
маъмурий ҳудудларнинг барқарор ривожланишини башоратлаш 
учун бошқа фанларга нисбатан географияда нодир имкониятлар 
мавжуд.
Қайд 
қилиш 
жоизки, 
географик 
картографиянинг 
замонавийлиги ва истиқболини космик мониторингсиз тасаввур 
қилиш қийин. Афсуски, бу борадаги изланишлар кейинги йилларда 
сустлашди. 
Картография 
кафедралари 
олдида 

Download 3,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish