Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов


 Ахборот технологиясининг ривожланиш босқичлари



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

3.2.4. Ахборот технологиясининг ривожланиш босқичлари
 
Ахборот технологиясининг ривожланиши борасида бир неча тегишли 
фикрлар мавжуд бўлиб, улар турли бўлиниш белгилари бўйича фарқланади. 
Қуйидаги келтирилган барча ёндошувларга асосан, шуни айтишимиз 
мумкинки, персонал компьютерлар пайдо бўлиши билан ахборотлар 
технологияси ривожланишининг янги босқичи вужудга келди. Бўлиниш 
белгиси - компьютер технологияси келтирган афзалликлар.
1-давр (60-йиллар бошидан). Хисоблаш марказлари ресурсларидан 
марказлашган жамоа фойдаланувига асосланган операцияларни амалга 
оширишда ахборотларни унумли қайта ишлаш билан характерланади.
Бу даврдаги асосий муаммо психологик фойдаланувчиларнинг ўзаро 
ёмон фаолияти, бу муаммо фикр ва мулохазаларнинг хилма-хиллиги туфайли 
келиб чиқади. Бу муаммо туфайли фойдаланувчилар яратилган тизимларнинг 
етарлича катта имкониятларига қарамасдан уларни тўлиқ холда 
ишлатмадилар. 
2-давр (70-йиллар ўртаси) - шахсий компьютерлар билан боғлиқ. Бу 
даврда биринчи даврга хос бўлган марказлашган қайта ишлаш сингари, 
марказлашмаган қайта ишлашдан фойдаланувчиларнинг иш жойидаги локал 
масалалар ечими ва локал маълумотлар базасидан фойдаланишда
қўлланилади. 
3-давр (90-йиллар бошидан) - бизнесдаги стратегик афзалликлар 


70 
тушунчаси билан боғлиқ ва тақсимланган ахборотни қайта ишлаш 
телекоммуникацион 
технологияси 
ютугига 
асосланган. 
Ахборотлар 
тизимининг 
мақсади 
фақатгина 
маълумотларни 
қайта 
ишлаш 
самарадорлигини ошириш ва бошқарувчига ёрдам эмас, балки ташкилотларга 
рақобатли курашда ғолиб келишда ва даромад олишда ёрдам бериши керак.
Бўлиниш белгиси - технология қуроллари турлари.
1-давр (19-асрнинг иккинчи ярми) «қўлда» бажариладиган ахборот 
технологияси қуроллари бўлиб: перо, сиёхдон, китоб саналган. Алоқа 
(коммуникация) қўлда бажарилган: мактубларни, пакетларни почта орқали 
жунатиш кабилар. Технологиянинг асосий мақсади ахборотларни керакли 
формада етказиш.
2-давр (19-асрнинг охиридан бошлаб) - «механик» технология 
қуроллари бўлиб, ёзув машинаси, телефон, диктафон каби почтани 
етказишнинг анча мукаммаллашган турига асосланган. Технологиянинг 
асосий мақсади - ахборотларни керакли шаклда анча қулай воситалар 
ёрдамида етказиш. 
3-давр (20 асрнинг 40-60-йиллари) - «электр технология» асосий 
қурилмаларини қўйидагилар ташкил этган: катта ЭХМлар ва мос келадиган 
дастурий 
таъминоти, 
электр 
ёзув 
машиналари, 
ксерокслар, 
противдиктафонлар. 
Технологиянинг мақсади ўзгаради. Ахборотлар технологиясининг 
акцепти ахборотларни етказишда унинг мазмунини шакллантириш билан 
қўшилиб кетади. 
4-давр (70-йиллар бошидан) - «электрон» технология. Катта ЭХМ ва 
уларнинг базасида яратилган автоматлаштирилган бошқарув тизими ва 
ахборотни ишлаш тизими (АИТ)нинг асосий қуроли хисобланган. 
5-давр (80-йиллар ўртаси) «компьютер» («янги») технологиянинг
асосий қуроли бўлиб, турли мақсадларга мўлжалланган стандарт дастурий 
махсулотли шахсий компьютер хисобланади. 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish