106
вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш
алгоритми, моделлари, математик услублари мажмуи.
Дастурий таъминот
– бу ахборот тизимининг мақсад ва вазифаларини
амалга ошириш учун дастурлар мажмуи, шунингдек техник воситалар
комплексининг меъёрида ишлаб туриши демакдир.
1.25 - расм. Автоматлаштирилган ахборот тизими
Дастурий таълимот таркибига умумий тизими ва махсус дастурли
маҳсулотлар, шунингдек техник ҳужжатлар, жумладан: операцион
тизимлар, дастурлаш, тизими, дастурчининг асбоб-ускуна воситаси, тест ва
ташҳис
дастурлари, телекоммуникациянинг дастурий воситаси, ахборотни
ҳимоялаш, функционал дастурий таъминот(автоматлаштирилган иш
жойлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизими ва ҳоказо).
Умумий тизимли дастурий таъминот.
Уларга фойдаланувчига мўлжал-
ланган ва ахборотни қайта ишлашнинг анъанавий вазифаларини ҳал этиш
учун белгиланган дастурлар комплекси киради. Улар компьютерларнинг
имко-ниятларини кенгайтириш, маълумотларни қайта ишлаш жараёнини
бошқариш ва назорат қилишга хизмат қилади.
Махсус дастурий таъминот.
Аниқ бир дастурий тизимни яратишда
ишлаб чиқилган дастурлар мажмуини ифода қилади. Унинг таркибига турли
даражада ўхшаш ишлаб чиқилган
моделлар, маълум бир объектнинг
ишлашини акс эттирувчи амалий дастурлар пакети киради.
Услубий таъминот ва ташкилий таъминот
– ахборот тизимини ишга
тушириш ва ишлатиш жараёнида ахборот тизими ходимларининг техник
воситалар билан ва ўзаро таъсирини белгиловчи методлар, воситалар ва ҳуж-
жатлар мажмуидир
Эргономик таъминот
(шароит) – иш
жойларига, ахборот моделларига,
ходимнинг иш фаолиятига нисбатан турли эргономик талаблардан иборат
ҳужжатлар, уларни амалга ошириш усуллари тўпламидир.
Мақсад – ходим ишининг юқори самарадорлигини таъминлаш.
Автоматлаштирилган ахборот тизими
Таъминловчи šисм
Техник таъминот Ахборот таъминоти
Математик таъминот Ташкилий таъминот
Лингвистик таъминот
Услубий таъминот
Дастурий таъминот Хуšуšий таъминот
Функционал
šисм
107
Хуқуқий таъминот
. – ахборот тизимининг хуқуқий мақоми ва уни ишга
туширишни белгиловчи хуқуқий меъёрлар мажмуидир. Ахборотни олиш
қайта ўзгартириш ва фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилади. Хуқуқий
таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлаш саналади.
Хуқуқий таъминот таркибига қонунлар, фармойиш, ҳукумат органлари
қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва вазирликлар,
идоралар, маҳаллий
ҳукумат органларининг бошқа меъёрий ҳужжатлари киради.
Лингивинистик таъминот
– ахборот тизими ходимлари ва техник,
дастурий ва ахборот таъминоти ходимларининг мулоқот тили мажмуи (тил
воситаси), шунингдек, ахборот тизимида фойдаланиладиган атамалар мажмуи.
Ахборот тизимининг функционал қисми
ахборот тизимининг вазифа ва
топшириқлари бажарилишини таъминлайди. Амалда бу ерда ташкилотни
бошқариш тизимининг модели сақланади. Мазкур тизим доирасида
бошқарув мақсадларининг функцияларга
функцияларнинг эса ахборот
тизими кенжа тизимига ўзгариши рўй беради. Кенжа тизимлар вазифаларни
амалга оширади. Улар тизимнинг бирор бир белгисига кўра ажратиб
кўрсатилган қисмидир. Одатда ахборот тизимида функциональ қисм
функционал белгиларига кўра кенжа тизимларга бўлинади:
бошқарув даражаси (олий, ўрта, қуйи);
бошқариладиган ресурс тури (моддий, меҳнат, молиявий ва ҳаказо);
қўлланиш соҳаси (банк, жамғарма бозори ва ҳаказо);
бошқарув иши ва даври.
Шуни қайд этиш лозимки, автоматлаштирилган ахборот тизимининг
функционал қисми таркиби ва мазмуни маълум бир объектга боғлиқ. Ахборот
тизимининг таъминловчи қисми таркиби ва мазмуни турли объектлар учун
бир хилда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: