Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet5/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf

ВАТАН МАДҲИ


Кимга дашт бошпана, кимгадир гулзор, Ҳар кимнинг сиғинган саждагоҳи бор. Ҳар ҳовуч тупроғи кўзга тўтиё,


Биз учун қадрдон шу азиз диёр.

Ўпинг, кўзингизга суринг тупроғин, Ҳар сўзин муқаддас дуодек севинг. Қаданг юракларга миллат байроғин, Ватанни Нажмиддин Кубродек севинг.


Кўнглимнинг гавҳари шу азиз маскан, Фидодир ҳамиша унга жону тан.


Оталар ҳимматин ёди машъали, Оналар оқ сути ҳурмати — Ватан.

Ўпинг, кўзингизга суринг тупроғин, Ҳар сўзин муқаддас дуодек севинг. Қаданг юракларга миллат байроғин, Ватанни Нажмиддин Кубродек севинг.




АЛПОМИШЛАР ЮРТИ БУ ДИЁР


Алпомишлар юрти бу диёр,


Достон бўлган Рустамлари бор. Шу ўлкада офтоб айвони,
Шу ўлкадан бошланар баҳор.

Гўзал юртнинг кўркига чирой, Узун кокил малак Барчиной.


Ҳур қизлари кўча тўлдирса, Гўё ерда сузиб юрар ой.

Мен ҳам шу эл фарзандидирман, Кўз қораси, дилбандидирман.


Эркаланиб бағрида ўсдим,
Мен ҳам уни жондан суярман.

Алпомишлар юрти бу диёр,


Достон бўлган Рустамлари бор. Шу ўлкада офтоб айвони,
Шу ўлкадан бошланар баҳор.


ҲАЙРАТ


Тасма-тасма тарихинг Тугамас ёзган билан.


Кўшкингу кўркингни кўз Илғамас ёзган билан, Ҳар миноринг ости минг Игнада қазган билан...
Сен ўзинг айт, Онажон, Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Мени билганим бекор, Мени ёзганим хато,


Мукка тушган мўйсафид — Тангритоғ берсин садо:
Сенда барча бир мўмин, Тенг эди шоҳу гадо,
Ҳар санам — Момо Ҳаво. Ҳар одам — Одам Ато... Сен ўзинг айт, Онажон, Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Қани ул, ҳар пок лафзи бир: Ҳикмат улашганларинг, Этагин бир ўпгали


Осмон энгашганларинг, Тошга жон этиб ато, Сув-ла борса Каъбага,
Ортидан эргашганларинг? Сен ўзинг айт, Онажон,
Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Турфа бу дунёни қўй, Кўҳна у дунёни айт,


Жонни жон айлар руҳу Руҳдаги зиёдан айт.
Дуру гавҳарин териб,
Шомдан айт, Румодан айт, Яссавий бободан айт, Нажмиддин Кубродан айт.
Сен ўзинг айт, Онажон, Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Кўрсин у сўқир тарих Титган ҳар маҳмадона, Бўйрангнинг этагидан Тўкилмиш бор анъана.


Темурнинг жилмайгани — Ўттиз элда тантана, Алишерга бўйи тенг Алишер қайда яна?..
Сен ўзинг айт, Онажон, Сен ўзинг, айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Етти иқлимни кезиб, Ризқ тўкиб абад-азал,


Зоҳиринг сувдай тиниқ, Ботининг — зарбулмасал. Топганинг орият-у
Сочганинг — Тожимаҳал... Сен ўзинг айт, Онажон,
Сен ўзинг айтгил, Ватан, Ишооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Барига ўзинг паноҳ, Баридан ўзинг воқиф.


Бири — шайх, бири — нақиб. Эл десанг, элдай соҳиб,
Кел десанг, келгай оқиб.
Эгнига тўнлар ёпиб, Белга белбоғин тақиб... Сен ўзинг айт, Онажон, Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Аслингга қайтгил фақат, Ортга қайтмоқ бўлмасин. Айтгин-айтгин бу шараф,


Кўзингда нурлар сўнмасин,
Кўнглингда гуллар сўлмасин. Сен ўзинг айт, Онажон,
Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Бўлса ҳар кўксида ёл


Бир боланг йўлбарсюрак, Қадди қошингда чўкиб,
Тоғ бўлур икки бўлак. Бас, сенга жони фидо Марди майдонлар керак, Ботир ўғлонлар керак, Қодир ўғлонлар керак... Сен ўзинг айт, Онажон, Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллох, иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.

Мен нетиб шоир ўлай, Бир қалам ўйнатмасам, Жон қадар бир сўз сўраб,


Бир калом шеър айтмасам.
Дилни минг кўйга солиб, Жонни минг тебратмасам, Майлими, Муҳаммадинг
Тонггача ухлатмасам?.. Сен ўзинг айт, Онажон, Сен ўзинг айтгил, Ватан, Иншооллоҳ, Иншооллоҳ, Аслингга қайтгил, Ватан.



Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish