Ушбу механизм яратилиши Хитойнинг ҳарбий ва сиёсий соҳалардаги таъсирини Марказий Осиёга ёйиш истагидан далолат бермайдими? Бугунги кунда Хитой раҳбарияти олдида ички ижтимоий-иқтисодий ривожланишни унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этиш ва “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасидаги лойиҳаларни олға суриш сингари бир қанча вазифалар турибди. Ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олган коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятда ушбу қийинчиликлар янада кескинлашди. Шунинг учун ХХР олдида дунёнинг бирор минтақаси, айниқса, вазият мураккаб бўлган Марказий Осиёдаги ҳарбий ва сиёсий ҳозирлигини ошириш бўйича стратегик режалар ишлаб чиқиш ўрнига кўплаб муаммоларни ҳал этиш кўндаланг бўлмоқда.
Мамлакатдаги зарур эҳтиёжлар Пекинга жаҳон ҳамжамиятининг минтақадаги хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан ўзга чора қолдирмаётгани эса бошқа масала. Шунинг учун QCCM ШҲТ ва КХШТ сингари бошқа тузилмалар қаторида минтақанинг барқарор ривожланиши ва Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан изга тушириш жараёнига ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Россия билан Хитой Африкада ёки Яқин Шарқ – Ғарбий Осиё мамлакатларида тил топишаётгани бор гап, унда Марказий Осиёдаги вазият қандай? Хитой ҳарбий базалари ва ХҲКнинг Марказий Осиёда пайдо бўлиш эҳтимолини Москва қандай баҳолаши эътиборга олиняптими? Ҳозирги пайтда Хитой ХҲКнинг минтақада пайдо бўлиши эҳтимолдан узоқ кўрилмоқда. Умуман олганда, РФ билан ХХРнинг Марказий Осиёда рақобатига оид “олабўжилар” долзарблигини йўқотди.
Бугун Москва билан Пекиннинг минтақадаги стратегик манфаатлари бир-бирига мос тушмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик асосларидан бири Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Хитойнинг “Бир макон – бир йўл” ташаббуси сингари ривожланишнинг миллий стратегияларини бир-бирига ўзаро мослаштиришдан ҳамда келгусида Улкан Евроосиё шериклигини шакллантиришдан иборатдир. Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари шу масалада етакчи роллардан бирини ўйнайди. Шунинг учун QCCM сингари механизмларга Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун турли мамлакатларнинг умумий саъй-ҳаракатлари ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан ўз вақтида тузилган ва муҳим деб қаралади.
______________________________________________________________________________________________________________________________________________
[1] Учрашувда Афғонистон миллий армияси бош штаби бошлиғи М. Шариф Яфталий, Хитой Марказий ҳарбий кенгаши бирлашган штаби бошқармаси бошлиғи Ли Цзочэн, Покистон Қуруқликдаги қўшинлари штаби бошлиғи Қамар Жовид Бажва ва Тожикистон мудофаа вазири биринчи ўринбосари, Тожикистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Э. Собирзода иштирок этган эди. [2] Институционаллаштириш (ингл. institutionalization) – институтга айлантиришщ, қонуний мақом бериш. Марказий Осиё ва Ўзбекистон – ички сиёсий-иқтисодий салоҳият барқарор тараққиёт гаровидир