Муаллиф: Наргиза Умарова


Ўзбекистон ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” омили



Download 280,15 Kb.
bet32/43
Sana24.02.2022
Hajmi280,15 Kb.
#219771
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43
Bog'liq
уз аналитикаси

Ўзбекистон ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” омили
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда фаол ташқи сиёсат юргизиш, минтақавий ва глобал интеграция жараёнларида иштирок этиш тенденцияси кучайиб бормоқда. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 5.2. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар бандида: Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш каби жиҳатлар мустаҳкамлаб қўйилиши мазкур соҳани нақадар долзарб эканлигидан далолат беради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси” ҳамда бугунги кунда кенг муҳокама қилинаётган “Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш концепцияси” лойиҳаси каби норматив-ҳуқуқий хужжатлар бу борада алоҳида аҳамият касб этади.
Лекин, бу масаланинг бир томони. Ўзбекистон халқаро муносабатларда “юмшоқ куч” омилини қўллай олмоқдами ёки қўллаши учун нималарга эътибор бериши керак? деган саволларга жавоб бериш бугунги кунда долзарблигича қолмоқда. Мазкур ҳолатда бир нечта жиҳатларни таҳлил этиш лозим деб ҳисоблайман:
1. “Юмшоқ куч” сиёсатини қўлламоқчи бўлган актор энг аввало унинг географик чегараларини (глобал ёки регионал) белгилаб олиши лозим. Ўзбекистоннинг эндигина ривожланиш йўлига кирган мамлакат сифатида унинг “юмшоқ куч” макони албатта бу – Марказий Осиё минтақаси булиши муқаррар. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ҳамкорлик ва интеграторлик вазифаларини ўз елкасига олиши даркор. Бунга, энг аввало, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг географик марказида жойлашганлиги ҳамда барча бешта давлат билан чегараларга эгалиги каби омиллар асос бўлиб хизмат қилади. Эндиликда Ўзбекистон сиёсий раҳбарияти олдида барча турдаги чегара муаммоларини ҳал этиш (делимитация ва демаркация) масалалари ҳам турибди. Келажакда эса, бевосита Ўзбекистон ташаббуси билан бошланган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари бу борада самарали восита бўлиши мумкин. Мазкур “маслаҳат учрашувлари”ни яқин келажакда том маънодаги интеграциявий уюшмага айлантириш нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун минтақанинг геосиёсий манфаатларига тўла мос келади.
2. Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда амалга ошираётган минтақавий ташқи сиёсатида Афғонистон фактори муҳим ўрин эгаллаётгани бор гап. 2018 йил март ойида Тошкент шаҳрида Афғонистон муаммоларига бағишланган “Тинчлик жараёни хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция ташкил этилиши, 2019 йилнинг 7-10 август кунлари Тошкентда “Толибон” ҳаракати раҳбарияти билан мувафақиятли ўтган музокаралар фикримиз далилидир. Мазкур сиёсий жараёнлар Афғонистон масаласига таалуқли Россия бошчилигидаги “Москва форматидаги” маслаҳатлашув ва Хитой ташаббуси билат тузилган “ШҲТ+Афғонистон” мулоқот гуруҳига муқобил шаклдаги ўзбек дипломатиясининг ютуғи сифатида баҳолашимиз мумкин. Ўзбекистоннинг Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тиклаш жараёнидаги фаол иштироки, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик[5] унинг имижига ҳам ижобий таъсир ўтказмоқда. Эндиликда эса Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, уни Марказий Осиё интеграциявий орбитасига тортишда бош ролни ўзига олиши лозим.
3. Маълумки, “юмшоқ куч” сиёсатида миллат ва тил фактори катта аҳамиятга эга. Биз ўзбек тили, унинг бой лексикологияси ва корпуси ҳақида кўп гапирамиз. Ҳозирда эса мазкур омилдан фойдаланиш даври келди. Статистик маълумотларга кўра ўзбеклар Афғонистонда 3 миллионга яқин, Тожикистонда 1,3 миллион, Қирғизистонда 918 мингдан зиёд, Қозоғистонда 576 минг, Туркманистонда 250 мингдан ортиқ нафарни ташкил этади. Ўзбек тили Ўзбекистон ва Афғонистонда расмий мақомга эга бўлса, минтақанинг бошқа давлатларида маҳаллий аҳамиятга эга.
Айрим субъектив сабабларга кўра биз мазкур миллатдошларимиз билан алоқаларни узиб қўйдик. Бугун эса, улар билан маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзбек тилини ўрганиш ва кенгроқ тарғиб қилиш борасидаги ишларни кучайтириш зарур. Бу борада етакчи давлатлар тажрибасидан (масалан, Германиянинг Гёте институти, Франциянинг “Альянс Франсез”, Россиянинг “Русский мир” каби проектлари) унумли фойдаланиш лозим.
4. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг “маданий-туристик хаб”ига ҳамда “таълим хаб”ига айланиш имкониятига эга. Ўзбекистон томонидан бугунги кунгача ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига 5 та моддий-маданий мерос объекти ва 8 та номоддий маданий мерос номзодномаси киритилган бўлиб, 2030 йилгача 10 та маданий мерос объекти ва 5 дан ортиқ номоддий мерос номзодномаси киритилиши режалаштирилган. Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Шахрисабз, Термиз каби тарихий шаҳарлар нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиё халқларининг маданий меъроси сифатида талқин қилиш мақсадга мувофиқ. Бу борада айниқса зиёрат туризмини оммалаштириш, минтақа давлат фуқароларига имтиёзлар тақдим этиш лозим.
Шунингдек, Ўзбекистонни минтақа мамлакатлари ёшлари учун таълим олиш жозибадорлигини ошириш жуда муҳимдир. Янги олий таълим муассасаларини ташкил этиш, дунёнинг етакчи университетлари филиалларини очиш ва МО ёшлари учун турли таълим грантларини жорий қилиш (Европанинг “Erasmus” дастури аналогидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш) мақсадга мувофиқ.
5. Маълумки, “юмшоқ куч” воситаларидан энг самаралиси бу нодавлат нотижорат секторни (ННТ – NGO) қўллаб-қувватлашдир. “Юмшоқ куч” усталари бўлган етакчи давлатлар халқаро даражадаги ННТлар тармоғини тузиш, ёки маҳаллий ННТлар ижтимоий лойиҳаларига грантлар ажратиш орқали ижобий имидж яратиш маҳоратига эгалар. Ўзбекистон ҳам Марказий Осиё минтақасида фаолият олиб борувчи ННТлар тармоғини шакллантириши лозим. Бу борада Ўзбекистон Парламенти – Олий Мажлис ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди имкониятларини ошириш билан бирга, миллий ННТларнинг фандрейзинг стратегияларини кучайтириш талаб этилади.
Шунингдек, кучли ғоявий ва инфратузилмавий асосга эга ОАВларини шакллантириш лозим. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ягона ахборот маконини яратиш бўйича ишларни олиб бориши мақсадга мувофиқ бўларди. Бунда нафақат анъанавий, балки замонавий оммавий ахборот ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш талаб этилади.
6. “Юмшоқ куч” омилидан фойдаланиш, умуман самарали ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, энг аввало, кадрлар масаласига ҳам боғлиқдир. Бугунги кунда, мазкур тизимда замонавий билим ва кўникмаларга эга, фаол ва ҳаракатчан ёш кадрлар йўқлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шунингдек, энг асосийси, Ўзбекистон ташқи сиёсати фалсафасини тубдан кўриб чиқиш лозим. Унга замонавий сиёсий менежмент ва инновацион ғояларни татбиқ этиш, янгича фикрлайдиган янги авлод кадрларини жалб қилиш стратегик вазифалар сирасига киради. Бу эса ўз навбатида келажакда Ўзбекистоннинг soft powerни smart powerга транформацияси учун асос бўлиб хизмат қилади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, “юмшоқ куч” воситалари ва сиёсий имидж бу, энг аввало, мамлакат иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий қобилиятининг бир қисмидир. Балким жуда муҳим, лекин фақат бир қисми. Салоҳият эса фақат рамзий қўринишларда эмас, балки реал воқеъликда акс этиши лозим. Ўзбекистон “юмшоқ куч” асосида ўз минтақавий сиёсатини юритиши асосида, ички сиёсатида ҳам туб демократик ислоҳотларни амалга ошириши талаб этилади. Шу сабаб, республика ўз ижтимоий-сиёсий тизимида том маънодаги демократик қадриятларни имплементация қилсагина минтақавий етакчилик мақомига эришиши мумкин.
________________________________________________________________________________________________________________________________________
[1] Цицерон Марк Туллий. «Речи». В 2-х т. т. I-II. Изд-во академии наук СССР, М., 1962. –С. 30.
[2] Макиавелли Никколо. «Государь» Изд-во «Астрель», М., 2002. –С.85.
[3] Nye Jr. Joseph S. «Soft Power. The Means to Success in World Politics». First ed. New York: Public Affairs, 2004. p.2.
[4] The soft power index. https://softpower30.com/
[5] 2017 йилда Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида афғон ёшлари таълим олишига мўлжалланган ўрта-махсус ўқув муассасаси фаолият бошлаган.
Регионализм ва глобализмнинг ўзаро таъсирлашуви: Марказий Осиё

  • Fevral 4, 2021

  • Central Asian Analytical Network


Download 280,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish