Bog'liq Муқаддам 2002 йилинг Нарзулла Қўшбақов Ғайбуллаевич Пахтакор туманидаги Кчанов
Муқаддам 2002 йилинг кўклам ойлари эди. Нарзулла Қўшбақов Ғайбуллаевич Пахтакор туманидаги Кчанов колхозига раис эди.Уша пайтда унинг акаси Маматкул Ғайбуллаев гувохлигида мен билан оғзаки мехнат шартномаси тузилди.Шартномада кузда тутилган ишлар тулик якунлангандан сунг хисоб китоб пайтида бажарилган учун хақ тўлашдан бош тортди.Бу борада ўша калхоз аъзоларининг аралашуви хам наф бермади.Бўлиб ўтлган тортишувлар сабабли шахсий адоват юзага келди.Орадан анча сувлар оқиб ўтди.Кунлар ўтиб бир кун Ғаллаорол туманига Н.Қўшбоқов хоким этиб тайинланди.Шу кундан бойлаб унинг биринчи қадами қадимги адоват сабабли менинг фермер хўжалигимни тугатиш пайига тушди. Фермер хўжалигидаги бажарилган ишлар яшнаётган боғнинг нарх-навоси суриштирилмасдан амалдаги қонунларга зид равишда ва менинг барча хақ-хуқуқларимни тўлиқ қилинади.
2004 ншд 5октябь куни туман хокимлигининг № 874 сонли қарорига асосан фермер хўжалигим тўлиқ тугатилди.Шу билан бир қаторда 30гектарлик ер майдонлари хам захира ерлар фондига қайтарилди.Бу харакатнинг енг ачирали жойи шундаки ерни қайтаришга фермер хўжалигини тугатиш учун хоким номига мен ариза бермаганман.Ушбу қарор лойихасида сохта тахмин ва фаразларга асосан,ўз аризасига биноан тухматлар битилган.(Қуйида шу қарорни ўзингиз ўқийсиз).Ўша пайтда мен хар хил турдаги 3 минг тупдан зиёд мевали дарахтларни ва 2 минг тупдан зиёд тол-теракларни парваришлар эдим.Н.Қўшбақов шундай кўринишдаги яшнаётган боғимни ва 30гектарлик ер майдонимни қўшни Кашшоф қишлоғида яшовчи Облоқул хожи Нурллаевга тўлиқ 50 йилга расмийлаштириб бериб юборди.Бундай нохақликлар туфайли хақ-хуқуқларимни талаб қилиб юқори идиораларга шикоят аризаси билан муражаат этдим.Уша пайтларда акам Раббимкул Исабоев хокимят хисобидаги Булоқбоши ҚФЙда 25 йил мобайнида қотиб бўлиб ишлаб юрар эди.Акамнинг элга қилган яхши хизматлари тўғри сўзлиги ва самимий инсонлиги туфайли ҚФЙ худудидаги кексаю-кичик Домбобо деб хурматини жойига қўйишар эди.Бир куни кечқурун акам тушкун кайфиятда менинг уйимга келди.Хол ахвол сўрашгандан сўнг,ука сен Холтой масалсини юқорига ёзибсан,бу харакатининг тўғри шунга мехнатининг ва сарфлаган харакатларингни хаммаси хавога учди.Бундай нохақликдан менинг хам дилим оғрияпти деди.Лекин бу якка хокимлик шўрига битди.Энди йўғон чўзилиб,ингичка узиладиган даврлар келди.Бундай холат қачонгача давом этади деб анча вақтгача ўйланиб қолди.Шундан сўнг акам сўз бошлади.Бугун хокимятдаги хисобот йиғилишида Н.Қўшбақов мени ўртага чиқариб укангни тийиб ол ва қайтариб қўй,акс холда ўзинга жабр бўлади деб мени сенсираклаб залдан чиқариб юборди –деди.Бу холатнининг такрорланишини кўз олдимга келтир деди.Яна сенга битта илтимосим бор,қачондир бир замон ўзгариб қолар холтойни тўлиқ қайтариб оладиган кеч бўлса хам ўша пайт келади деб менга тасалли берди..Сен хозирча юқорига шикоят қилмай тур деб илтимос қилди.
Акамнинг эл-юрт олдидаги хурмати ва ака укалик риштаси туфайли Холтойга нисбатан давоимдан вақтинчалик кечдим.Орадан 8йил ўтди.Акам Раббимқул(домбобо)тўсатдан кучли касалликка дучор бўлди(кўзикди).Менинг барча 3 харакатларим наф бермади.Акамга бу касаллик дард эмас,ажад бщлиб ёпишган экан.2010 йил 24 май куни акам фавот этди.Бундай айрилиқдан анча карахт холатга тушиб қолдим.Орадан олти ой ўтди.Бир шамоллаб келиш мақсадида ўзим ташкил этган 8 йил мобайнида яшнаган Холтой боғига бордим. Холтой боғим Облақул хожига ўтгандан сўнг қандай ўзгаришлар янгиликлар яратилганига қизиқиб холтойга бордим.Янгиликлар кўп фақат салбий тарафга ўзгартирилган экан.Юқоридаги йонғоқлар тагидаги чиқаётган булоқ сувларини топлаб ховузга қуйиш мақсадида ернинг тагига чуқурлиги 80 см этиб кўмилган узунаси 60метр айланаси 120см ли азбестли турбаларни бузиб ковлаб олиб кетилган.Шу сабабли узунаси 60 метр эни 25 метр чуқурлиги 3 метрлик ховуз лойқага тўлиб шу жойдаги қамишзорга айланган экан.Яна узунлиги 10 метр эни 7 метрлик 3 хоналик дала шийпони хам бузиб олинган ўрнида катта тепалик пайдо бўлган экан.Тошнинг тагида шарқираб оқаётган булоқ кўзи пода тезиги билан тўлиб наматак ва хар-хил тиконлар билан копланиб чим босиб кетган эди.8йил мобайнида тозолаш учун бир кетмон хам урилмаган.8 йил муқаддам жами кўкариб яшнаб турган серхосил дов-дарахтларни 3дан2 қисми ўтин учун кесиб олинган.қолган мевали дарахтлар тагида пода йотоғи сифатида фойдаланилаётганини гувохи бўлдим.Холтой буткул харобага айлантирилган экан.Хожидан қаттиқ нафратландим.Беэхтиёр шу пайт хожим эмас бўжи экансанку деб бақириб юбордим.Бундан 8 йил олдин акамнинг айтилган гаплари ёдимга тушди.Замон ўзгариб қолар Холтойни тўлиқ қайтариб оласан.кеч бўлса хам ўша двар келади деб берган маслахати ёдимга тушди.Энди менинг қилмишим учун Бўжи билан хоким акамнинг гўрида олиб чиқариб ташлайолмаслигига ўзимга ўзим кафолат бердим.Шу кундан бошлаб юқори вазирлик ва идораларга шикоят қилишни давом этдик.Ўша пайтларда Ғаллаорол туман хокимятида тизим тўлиқ изидан чиққан эди.Хокимят бир ховуч порахўрлар бошқарар эди.Бу иддаоларимнинг исботи учун ўша пайтдаги “Ҳалқ сўзи”газетасининг “Жиноят ва жазо”сахифасида айнан Ғаллаорол тумани хокимятидаги кирдикорлар тўлиқ фош этилган эди.(Қуйида ушбу сахифани узингиз ўқийсиз).Шу билан бир қаторда юқорига ёзиладиган шикоятлар кучли цензура қилинар эди.Шу боси 2013 йил давомида ёзган шикоятларим манзилига етиб бормади.Хатларимга жавоб хам ололмасдим.Шунинг учун 2014 йилнинг бошидан бошлаб Тошкент шахар Юнусобод тумандаги 9-даха 37 уй 40хонадонни ижарага олдим ва шу манзилдан манзилимни аниқ кўрсатиб юқоридаги кирдикорларни исботлаб ёзган шикоятларимни Марказий “ПОЧТАМП”Призидент девонига,бош вазирга,Бош прокурорга,Адлия вазирига ва МХХ га жўнатиб турдим.Қуйида ушбу шикоятларимнинг ижроси таминланганлигини.менинг номимга келган хатларни конверти билан ўзингиз ўқийсиз.
29.04.2014йил куни Ғаллаорол туман хокимининг №1296 сонли қарори ижросини таъминланади.Шу сабабли 05.01.2015 йилда хдоким номига шикят топширдим.Шундан сунг орадан 10кун ўтди.Иш билан Тошкент шахрига келдим.16.01.2015 куни худуд ер тузувчиси Сопор менга тедефон қилди.Сенинг хоким номига ёзган аризанг ер кадастр бўлимига келиб тушди.Тезда шу жойга етиб келинг деди.Шундан сунг мен Баходирга телефон қилдим.Жўра 17.01.куни ерталаб бизникига кел.Янгиликлар катта дедим.Шу куни кечга якин мен хам Тошкентдан уйга қайтдим.16дан 17га ўтар кечаси 2:30ларда уйга етиб келдим.Эрталаб Баходир хам етиб келди.Иккаламиз Мамаражабни телефонда чакирдик.Сопорнинг кечаги кўнғироғи қонғироғи учун туман кадастирига бирга бордик.Иш вақти бўлишига қарамай кадастр бўлимида расмийлардан хеч ким йўқ екан.Шу жойда бизга ўхшаган тўрт беш нафар сарсон тенгсалиб турганини кўрдим.Орадан анча ўтишига қарамасдан расмийлардан хеч қайсиси келавермади.Кейин мен сопорга телефон килдим.Унинг телефони ўчирилган екан.Сўнг сарсонларнинг бири Муса билан телефонда гаплашдим.Гаплашиб бўлгандан сўнг улардан Мусанинг телефон рақамини олдим.У билан телефонда гаплашдим.Хозир ишхонага ўтаман деди.Шундан сўнг хам Мусони узоқ пойладик.Соат 11ларда Мусо ишга келди.Ишхонасига кириб жойлашиб ўтиргандан сўнг мен кадастр бўлимининг иш тизимига этирозимни айтдим.Бошлиғинг эшикни қулфлаб олса Сопор телефонини ўчириб олса сенинг ахволинг бу бўлса туманимизда бизга ўхшаган сарсонлар сони ошиб кетадику деб этироз билдирдим.Ака сизнинг хужжатларингиз Сопорнинг кўлида .Менга айтсангиз айтган жойингиза етиб бораман деб бизни ишонтирди.Шундан сўнг уша машинада Чувуллоқа Сопорнинг уйига келдик.Баходир машинадан тушиб Сопорни чақирди.Сопорнинг хотини бизга яқинлашиб у уйда йўқ деди.Эртажлаб Асқар ака билан бирга чиқиб кетган деди.Шунда Баходир Сопор билан боғлик зарур ишларимиз бор деди.Агар имконингиз бўлса телефонингизда биз билан гаплаштириб юьоринг деди.Эратаси билан ўчиб йотган телефон ишлаб кетди.Баходир телефонни олиб Мусонинг кутаётганини таксининг шошаётганини бизнинг сарсон бўлаётганимизни тушунтирди.Кейин телефонни менга узатди.Телефонда Асқарнинг овози эшитилди.Жура бугун Сопорни Таксига жавоб бериб юбор эртага эрталаб Сопор билан Мусони топиб олдинга узим олиб бораман ва ишларни хал қилиб бераман Сопорсиз ишинг битмайди дея сўз берди.Шу куни хавонинг авзойи бузулиб турган эди.Хаммамиз уй уйимизга тарқалдик.Тушлик вақтида вилоят фермерлар кенгаши бошқармасидан менга телефон қилди.07.07.2014йилги Холтойнинг хароба холатдаги видеодискини етказиб беришимни тайинлади.Тушликдан сўнг дискни топшириб уйга қайтдим.Кечга яқин Бахмал поворотига келиб қарасам бир иргада Сопорнинг хаддан ташқари маст эканлигини кўрдим.Мен таксига якинлашган эдим ёнимга келиб ниманидур тушунтирмоқчи бўлди.Лекин гапини тушуниб бўлмас даражада гулдурар эди.Шу куни шу холатда кун кеч бўлди.Эртага бозор иш куни эмас.Ўтган куни Асқарнинг лавзи бўйича 19.01 куни эрталаб Мамаражабнинг машинасида Асқор.Сопор ва баходир менинг уйимга келишди.Мен улардан Мусо қани деб сўрадим.Шундан сўнг шу машинада Асқор билан Сопор шу машинада Мусани олиб келамиз дея чиқиб кетишди.Соат 11ларда Мамаражаб Мусонинг узини олиб келди.Қолганлар қани дея сўраганимда Асқор уйида қолди Сопор хожини олиб келади биз масжитнинг чоррахасида уларни кутиб турадиган бўлдик деди. Кечаси билан ёққан ёмғир туфайли холтойга бори анча мушкул эди.Шунинг учун Мамаражаб хизматдан боштортиб сизлар Дамасда боринглар дея жўнаб кетди.Кейин укам Умарнинг Дамасини гаплашдик.Машинада мен Муса Баходир Жовлон хамда видеочилар бўлиб масжид чоррахасига боришимиз билан хожи машинасида рулида хамда Махмуд ва Сопорлар хам келишди.Махмуд машинадан отилиб тушиб бизга яқинлашди.Ва Мусага нисбатан хақоротомуз сўзлар ишлатиб тутоқиб кетди.Шунда Мусонинг хокимнинг қарорининг ижросини таъминлашимиз бизнинг зиммамизга тушган шунинг учун Қодир акага берилган 30гектарлик ернинг чегара контурларини аниқлаб беришимиз шарт деди.Шу пайт Махмуд тутоқиб кетди.Мусо сенинг қарорининг хам хокимни хам хатто вилоят хокимигини хам илганим бор .Мен фақат призидентга бўйсинаман дея ўдоғойлади.Борадиган жойинга боравер дея Сопорни олиб машинага яқинлашди ва орқага қайтиб кетди.Кейин Муса тушликдан кейин тўлиқ хужжатларингизни олиб боринг дея таксига миниб қайтиб кетди.Муса тайинлаганидек маххам хужжатларни олиб кадастрга бордим.У ерда Сопор Мусо Махмудлар қандайдир режа тузиб турган еканлар.Мен ичкарига кирганимдан сўнг режаларига асосан Сопор билан Махмуд ўзларинг келишинглар дея ташқарига чиқиб кетди.Энди мен учун гоёки ер кадастр бошлиғи Махмуд бўлиб қолди.У узининг режаси бўйича шартларини айта бошлади.Биринчи шарти Сизга ажратилаётган 30 гектарлик ернинг хисобидан 20 гектарига 5 центнердар галла берасиз.Иккинчи шартим жами харажатлар учун икки миллион сум нақд пул берасиз дея шартлар қўйди.Мен эса бунга жавобан олдин менинг муоммоларимни хал килинглар дедим.Бу масалалар муллақ холатда кун кеч болди.20.01 куни сал кечикиб бордим.Мусо Сопор Шухрат ва Махмудлар Сунбула чойхонасидан чиқиб келаётган екан.Махмуддан ташқари учаласи хам ширакайф эди.Сопор ишхонага харита кўтариб кириб келди.Харитани очиб хожининг ер майдонини аниқлади ва менга қарор асосида берилган 30 гектарлик ер майдонининг ярмини хожининг ерига қўшиб чизди.Мен буларни инсофга чақирдим.Шунда Махмуд чидасангиз шу чидамасангиз ана катта кўча дея ўдағойлади.Буларга айтган гап зоя дея мен у ерни жахл билан тарк этдим.Лекин буларнинг хаммаси мен учун уйиштирилдган цценарий эди.Орадан 15 дақиқалар ўтганидан сўнг Сопор телефон қилди.Тез орқага қайтинг шеф чақиряпти деди.Бориб ичкарига кирсам Акрам Шухрат Махмудлар кутиб турган екан.Хўш оқсоқол нимадан норозисиз деди. Шундан сўнг Махмуд жаврай кетди.Мени йўлдан ўтқазмайди менинг молларимга хам сув бермейди лея тушунтирди.Шухрат керилиб ишшайди.Булоқни ва йўлни ўз холга қолдирасан шунинг учун боғнинг ярмини хожига берасиз.Шунда 30гектар ер оласиз деб шарт куйди.Шу орада Сопор қўлида қоғоз билан кирди.Хожининг ери асли 100 гектар эди.Қайта ўлчаганимиздан кейин 124 гектар чиқяпти дея хисобот берди.Шунда хам боғнинг ярмига даво қилиб турди.Мен қадимги ва 2015 йилги қарорлар асосида менинг фермер хўжалигимга ажратилган ер хариталарини Шухратнинг олдига қўйдим.Энди бу хужжатлар билан ер ололмайсиз дейиши билан мен 2015 йилдаги қарор ижросини талаб қилдим.Бу қарорларни мен ёзганман деди.қарор ёзиш мен учун енига қараб тупуриб нос туфлаш еки семичка чақишлик англай олмадим.Махмудга қараб сен чиқиб тур деди.Оқсоқол бизда фақат коғоз(пул) гапиради деди.Қоғозингиз йўқлиги булоқнинг юқорисини хожига берасиз деди.Кейин Шухратнинг олдига қўйган хужжатларимни йиғиштириб мен ердан чиққан қўзиқорин эмасман тепкилаб кетишингизга йўл қўймайман мен уша ерни ва боғимни қоғозсиз(пулсиз) оламан узинг бориб ўлчаб берасан эшигини тепиб очиб чиқиб кетдим.