Педагоглар билан ишлаш;
Ота-оналар билан ишлаш;
Болаларни тўғри овқатлантиришни ташкил этиш;
Соғломлаштириш ва тиббий ишлар;
Моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ободонлаштириш ишлари.
Услубий хизматнинг асосий турлари?
Жавоб: амалий ва назарий семинар, тиббий-педагогик кенгаш, педагогларнинг малакасини ошириш, услубий маслаҳатлар, ёш мутахассислар билан ишлаш, педагогик жараённи жамоа бўлиб кузатиш, педагогик жараённи назорат қилиш, илғор иш тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш.
Қайси назорат турида тарбиячининг фаолияти маълум бир мавзулар асосида ўрганилади?
Ж: Мавзули, қиёсий ва эпизодик назорат турларида.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Концепциясининг мақсади ва у қайси давргача ишлаб чиқилган?
Ж: Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Концепциясининг мақсади соғлом ва ҳар томонлама етук бола шахсини шаклланишини таьминлаш, уни мунтазам равишда таьлим олишга тайёрлаб, ўқишга бўлган хавасини уйғотишдир. У 2008 йилдан 2017йилгача бўлган даврга ишлаб чиқилган.
Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда қандай усуллардан фойдаланасиз?
Ж: Ўйин ва кўргазмалилик усули.
Болаларнинг жисмоний ривожланиш даражаси қайси мезонлар асосида бахоланади?
Ж: Болаларнинг жисмоний ривожланиш даражаси уларнинг ёш хусусиятларига ва организм имкониятларига асосланади.
Мактабгача таьлим муассасасининг ривожлантирувчи муҳитини яратишда тарбиянинг қандай модели зарурий деб ҳисобланади?
Ж: Бола шахсига йўналтирилган модел.
Мактабгача таълим муассасасида қайси ёш гуруҳидан бошлаб Конституция сабоқлари ўргатилади?
Жавоб: 4-5 ёшдан (ўрта гуруҳнинг 2-ярим йиллигида)
Дидактика - бу нима?
Ж: Дидактика-таълимнинг назарий асосларини умумий кўринишда ўрганадиган педагогик фан соҳаси. Болалар ва катталар таълимининг вазифалари ва мазмунини очиб беради, таълимни ташкил этиш тамойиллари, методлари ва шаклларига таъриф беради, малака ва кўникмаларни эгаллаш жараёнини тавсифлайди.
Оила тарбиясининг асосий йўналишларини санаб ўтинг.
Ж: Маънавий –маърифий, меҳнат тарбияси, жисмоний тарбия, эстетик тарбия, ақлий тарбия.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида белгиланган “Виждон эркинлиги” ҳақида тушунча беринг?
Ж: Барча учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эьтиқод қилиш ёки хеч қайси динга эьтиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикасида фукароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари.
Ж: Маҳалла фуқоролар йиғини
Фуқароларнинг ҳуқуқи ва сўз эркинлиги ҳақида гапириб беринг?
Ж: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасига мувофиқ ҳар ким фикрлаш, сўз ва эьтиқод эркинлиги ҳуқуқига эга,ҳхар ким истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги Конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва Қонун билан чекланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир. Фикр юритиш ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина Қонун билан чеклаш мумкин.
Меҳнат қилиш хуқуқи?
Ж: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва Қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки Қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат таьқиқланади.
Мактабгача таълим муассасасининг самарадорлиги қайси кўрсаткич билан ўлчанади?
Do'stlaringiz bilan baham: |