Ж: Инсон талаблари асосида пайдо бўладиган табиий хусусият бўлиб, уларни ичида энг етакчиси моддий ва маънавий эхтиёжлардир.
Мактабгача таьлим муассасасида болаларга таьлим-тарбия бериш жараёни кайси дастур асосида амалга оширилади
Ж: “Болажон” таянч дастури.
Болалар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганишда қайси усул қўлланилади?
Ж: Кузатиш ва суҳбат.
Шахснинг аҳлоқий сифатлари ва хусусиятларини ёритиб беринг?
Ж: Ватанпарварлик, интизомлилик, мехнатсеварлик, мехрибонлилик, маъсулиятлилик.
Ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар билан қайси соҳа шуғулланади?
Ж: Дефектология соҳаси.
Соғлом турмуш тарзининг асосий йўналишлари нима?
Ж: Ҳаракат фаоллиги, кун тартибига риоя қилиш, касалликларнинг олдини олиш, шахсий гигиена.
Мактабгача таълим муассасада Педагогик кенгашнинг асосий вазифалари нимадан иборат?
Ж: Муассасада педагогик фаолиятни бошқариш.
Педагогнинг ота - оналар билан мулоқоти нима асосида қурилади?
Ж: Суҳбат асосида.
Бошланғич ва мактабгача таълим узвийлиги, мақсад ва вазифаларини қайси ҳужжат белгилайди?
Ж: Ўзбекистон Республикасининг “Таьлим тўғрисида”ги Қонуни.
Идрок этиш тизимидаги қайси босқич етакчи хисобланади?
Ж: Ҳис этиш ва хотира.
Нутқ ўстириш машғулотлари ва фикрлашни ривожлантириш қайси фаолият турлари билан интеграллашган ҳолда олиб борилади?
Ж: - Ўйин фаолияти;
Мехнат фаолияти;
Тасвирий фаолият;
Қуриш-ясаш;
Тажриба ўтказиш;
Кундалик фаолият.
Қайси машғулотларда болаларнинг билиш ва фикрлаш қобилиятлари ривожлантирилади?
Ж: - Илк математик тасаввурларни шакллантириш;
Сенсор тарбия;
Тажриба ва синов.
6-7 ёшли бола қанча сўз билиши ва тушуниши керак?
Ж: Давлат талабларига асосан 6-7ёшли бола уч мингдан ортиқ сўз билиши ва тушуниши керак.
Педагогик таҳлил мазмунини ёритиб беринг.
Ж: Таълим жараёнини ўрганиш, баҳолаш, натижаларни чиқариш, ишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш.
Раҳбар фаолиятининг йўналишлари нималардан иборат?
Ж: Болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича шароит яратиш, тўғри овқатлантиришни ташкил этиш, кадрлар билан ишлаш, иш юритишни йўлга қўйиш, ички меҳнат тартиби қоидаларини назорат қилиш, бюджет маблағларини тўғри йўналтириш, санитария меъёрларига риоя қилиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ота-оналар билан ишлашни ташкиллаштириш ва режалаштириш, мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш кабилар .
Методик хизматнинг асосий йўналишлари?
Ж: - Режалаштириш;
Назорат;
Педагогларнинг малакасини ошириш;
Ёш мутахассисларга ёрдам кўрсатиш;
Педагогик кенгаш йиғилишларига тайёргарлик кўриш:
Илғор иш тажрибаларини аниқлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |