МАВЗУ: ХИЗБУ-ТАХРИР АЛ ИСЛОМИЙ ДИНИЙ ЕКСТРЕМИСТИК ЖАМОА ҚАРАШЛАРИГА МУСУЛМОН УЛАМОЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН РАДДИЯЛАР
РЕЖА:
1. МЎЪТАЗИЛАЛАРНИНГ ИЗДОШЛАРИ.
2. ҲИЗБУТ-ТАҲРИРНИНГ АХЛОҚСИЗЛИГИ.
3. “ҲИЗБУТ-ТАХРИР” ОҚИМИ БАЪЗИ АҚИДАВИЙ ҒОЯЛАРИ.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАГИЛГАН АДАБИЁТЛАР
МЎЪТАЗИЛАЛАРНИНГ ИЗДОШЛАРИ
Ўтган асримизнинг ярмида Тақиюддин Набаҳоний (1909-1977) номли шахс тарафдан таъсис этилган “Ҳизбут-тахрир” оқими вакиллари юртимиздаги диний эркинликлардан унумли фойдаланиб қолиш илинжида охирги вақтларда ғимирлаб қолишганга ўхшайди. Куни кеча “Даракчи” интернет нашрида худди шу тоифага аъзо бир оиланинг қонун олдида жавоб бераётганлари тўғрисида мақола ўқиб қолдим.
Мақолани ўқигач халқимизга бу оқим тўғрисида кўпроқ ва кенгроқ маълумотлар зарур деган хулосага келдим. Веб сайтимизда оқимга доир маълумотлар, баъзи қарашларига илмий раддиялар бўлсада, яна бу мавзуни кўпроқ ёритиш лозимлигини тушуниб етдим. Шу нуқтаи назардан, Аллоҳдан тавфиқ сўраган ҳолда “Ҳизбут-тахрир” оқимининг диёнати бузуқ, ақидаси нотўғри эканлиги ҳақида давомий мақолалар бериб боришга жазм қилдим. Токи одамлар бу оқимнинг асл башарасни таниб билиб олсинлар. Тарғиботчиларига дуч келганда муносиб жавоб бера олсинлар.
“Ҳизбут-тахрир” оқими баъзи ақидавий ғояларида Ислом тарихида дастлабки адашган оқим – мўътазилийларга издош саналади. Уларнинг оқсоқоли Тақиюддин Набҳоний “Исломий шахсият” номли асарида ёзади:
«وهذه الأفعال ـ أي أفعال الإنسان ـ لا دخل لها بالقضاء ولا دخل للقضاء بها، لأن الإنسان هو الذي قام بها بإرادته واختياره، وعلى ذلك فإن الأفعال الاختيارية لا تدخل تحت القضاء»
«Бу феълларнинг (яъни инсоннинг қилаётган ҳатти-ҳаракатлари, амаллари, ишлари ва ҳоказо) Аллоҳнинг қазо ва қадарига алоқаси йўқ. Чунки инсон барча амалларини ўз ихтиёри ва хоҳиши билан яратади. Шунга кўра, ихтиёрий феълларимиз Аллоҳнинг қазоси ичига кирмайди».
Худди ўша китобнинг яна бир саҳифасида:
«فتعليق المثوبة أو العقوبة بالهدى والضلال يدل على أن الهداية والضلال هما من فعل الإنسان وليسا من الله»
«Савоб ва иқобни ҳидоят ва залолатга боғлашлик шуни англатадики, ҳидоят ва залолат аслида инсоннинг ўзига боғлиқ ўз феълидир. Аллоҳдан эмас».
Тақиюддин Набҳоний бу фикрини “Ислом низоми” номли асарида ҳам сиздириб ўтган. У бу билан нима демоқчи? Инсоният феълини ўзи яратади, Аллоҳ яратмайди демоқчи! Бу ғоя аслида Ҳасан ал-Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг оқ бўлган талабаси Восил ибн Ато асос солган мўътазилийларга тегишли бўлиб, у Китоб, Суннат ва соғлом мантиққа ҳам очиқча тескаридир! Аллоҳ таоло айтади:
وخلَقَ كلَّ شىءٍ فقدَّرَه تقديرًا
«У….ҳар бир нарсани ўлчов ила ўлчаб яратган Зотдир». (Фурқон сураси, 2-оят).
Яна Қуръонда шундай дейилади:
واللهُ خلقكم وما تعملون
«Аллоҳ таоло сизларни ҳам, қиладиган амалларингизни ҳам яратган». (Ас-соффат сураси, 96-оят).
Яъни: Аллоҳ таоло жамики коинотдаги нарсаларни, уларнинг ўзини ҳам қиладиган ишларини ҳам, феъл-амалларини ҳам аниқ ўлчов — тақдирга мос тарзда яратган. Оятларда келган “شيء” (нарса) сўзи коинотда мавжуд бўлган жамики жонзотлар, жисмлар ва уларнинг ҳаракат ва суканатларини, ихтиёрий бўлсин ё изтиробий бўлсин, фарқи йўқ ҳамма амалларини қамраб олади. Шундай экан, Фурқон сурасидаги “شيء” (нарса) сўзи амал ва ҳаракатларимизга ҳам тегишли бўлади.
Мантиқан олиб қаралса жонзотлар тарафдан содир этиладига ихтиёр ҳатти-ҳаракатлар беихтиёр қилинган ишларга нисбатан кўпроқни ташкил қилади. Агар ҳизбчилар эътиқодига кўра, жонзотлар, инсонми ҳайвонми нима бўлганда ҳам ихтиёрий амалларини ўзлари яратиб, ихтиёридан ташқари ишларни Аллоҳ яратган деб фараз қилсак, ер юзида инсонлар яратган нарсалар Аллоҳникидан кўпайиб кетадику?!
Демак, маълум бўладики, Набаҳонийнинг инсон феъл ва амаллари борасида илгари сурган фикри китоб ва суннатга, аҳли суннат ва жамоат ғояларига очиқча тескари ва раддир.
Шунингдек, Аллоҳ таоло ҳидоят ва залолат масаласида шундай дейди:
فمن يهدي من أضلَّ اللهُ
«Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳам ҳидоятга сола оларди?!». (Рум сураси, 29-оят).
Ва яна:
إنَّك لا تهدي من أحببْتَ ولكنَّ اللهَ يهدي من يشآءُ
«Албатта, сиз ўзингиз севган кишини ҳидоят қила олмассиз. Лекин Аллоҳ кимни хоҳласа, ўшани ҳидоят қилур». (Қосос сураси, 56-оят).
Бу ояти карималарда очиқ баён қилинмоқдаки, ҳидоят ва залолат банданинг ўз ихтиёри билан амалга ошадиган нарсалар эмас. Аксинча Аллоҳ хоҳлаган кимсаси қалбида залолат, ҳохлаган кимсаси қалбида ҳидоят феълини яратади.
Ҳизб оқсоқолининг бу ма
ҲИЗБУТ-ТАҲРИРНИНГ АХЛОҚСИЗЛИГИ
Ҳизбут-таҳрир жамоаси аввалбошданоқ исломий одоб-ахлоқни инкор қилиб, инсоний қадриятларнинг ва диний фазилатларнинг бугунги кунда зарурати йўқ, деб келади. Ҳизб ўз дастурларида ахлоқ билан даъват қилишни, одамларни ахлоқли, гўзал хулқли бўлишни, инсонлар чиройли хулқлар соҳиби бўлишини танқид қилади. Ҳизб тасаввурида ислом ўзлари ўйлаб топган ақидалар мажмуйи ва қоидалар низомидир, холос (“ат-Такаттул ал-ҳизбий”, 18-бет).
Ҳизбут-таҳрир аъзоларига тарқатилган “Ҳизбут-таҳрир манҳажи” номли рисолада: “Фазилатли хулқларга даъват қилиш жамиятни ислоҳ қилишга ва умматни уйғотишга имконият туғдирмайди. Чунки, жамиятнинг ислоҳи фикрлар ислоҳи билан ҳосил бўлади… Фазилатли хулқларга даъват қилиш эса замонавий мусулмонларнинг ҳукмларини ҳал қилиш учун етарли даъват эмас!” (“Манҳаж ҳизб ут-таҳрир фи-т-тағйир”, 26-27 бетлар), дейилган. Ҳизбнинг муассиси ан-Набаҳоний ҳам инсондаги руҳий хислат ва шавқларнинг борлигини инкор қилган (“Низом ул-ислом”, 61-бет; “ал-Фикр ал-исломий ал-муосир”, 202-бет).
Ҳизбнинг бу хилдаги одоб-ахлоқни, руҳий хислат ва фазилатларни инкор қилишлари ҳизбнинг аъзолари орасида қалби қаттиқликни, қўрсликни келтириб чиқариш учун зарур эди. Ҳизб аъзоларида меҳр-шафқат, одамгарчилик, қўни-қўшни ҳаққи, ватан туйғуси, меҳр-муҳаббат, раҳимдиллик каби хислатларнинг йўқ эканлигини шундан ҳам билса бўлади. Уларнинг ўз ватанига қурол кўтаришлари, ватандошларини кофир деб бемалол эълон қилиб юборишлари, ўз маҳалладошларини ҳам ҳақорат қилиб, жисмонан йўқ қилиб юборишга урунишлари ҳамда ўзлари туғилиб-ўсган юрт ва ватанларни кофиристон дейишларининг бирдан-бир сабаби ҳам шудир.
Ҳолбуки, ислом дини меҳр-шафқат дини, ислом шариати одоб-ахлоқ шариатидир! Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Иннама буъисту ли-утаммима макорим ал-ахлоқ!” (“Шак-шубҳасиз, мен гўзал хулқларни камолга етказиш учун юборилдим!”) деб марҳамат қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гўзал хулқларни баркамол қилиш, одамларга гўзал хулқларни ўргатиш учун келганлар. Ҳизбут-таҳрирчилар каби сиёсатни нотинч қилиш учун юборилмаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг доимий дуоларидан бири: “Аллоҳумма, аҳсанта холқий, фа-аҳсин хулқий!” (“Эй, Аллоҳ! Танамни гўзал қилганинг каби хулқимни ҳам гўзал қил!” мазмунида эди. Бу гўзал одоб-ахлоқнинг нақадар зарурлигини билдирадиган энг кучли далиллардан биридир. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобимизнинг: “Мезон тарозида гўзал хулқдан ортиқ энг оғир бирор нарса йўқ!”, деганлари машҳур.
Ҳизбут-таҳрир ўзини диний эмас, балки сиёсий ташкилот деб эълон қилар экан, диндаги жами яхшилик ва хислатларни инкор қилиш йўлидан боради. Уларнинг даъвосини қаранг: “Ҳизбут-таҳрир сиёсий ташкилотдир. У хайрли амалларнинг ташкилоти эмас!” ёки “Ҳизбнинг барча иши сиёсий ишдир. Унинг иши таълимга асосланмаган. У мадраса эмас, унинг амали ваъз-насиҳат ҳам эмас. У сиёсий амалдир!” (“Манҳаж ҳизбут-таҳрир фи-т-тағйир”, 28-31 бетлар; “Ҳизбут-таҳрир”, 25-бет).
Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Гўзал хулқ худди сув кирларни ювганидек хатоларни ювиб туради. Ёмон хулқ эса сирка асални бузгани каби амалларни бузади!”, деб марҳамат қилганлар (Табароний ривояти).
Демак, ушбу ҳадисга мувофиқ ҳизбут-таҳрирнинг одоб-ахлоқни инкор қилаётган сиёсий ишлари асални бузган сирка каби бузуқ амалиёт экан!!! “Имондан кейинги амалларнинг энг афзали одамларга муҳаббатдир!”, деган мазмундаги ҳадиси шариф ҳам бор. Мазкур ҳадисга кўра одамларга нафрат ва адоват қилувчи ҳизбут-таҳрирнинг ишлари амалларнинг энг ифлосидир!!!
Ҳизбут-таҳрирнинг хиёнати, мунофиқлиги ва ношаръий эканини шундан ҳам билса бўладики, улар далил қиладиган энг асосий ояти каримада ҳам амри маъруф ва наҳий мункарга буюрилади. Яъни, таълим-тарбияга, яхшиликларга даъват қилишга, одамларга одоб-ахлоқ ўргатишга чақирилади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда бундай деган:
“Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй, мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз”. (“Оли Имрон”, 110-оят).
Мазкур ояти карима сабабли мусулмонлар
кофиристон дегувчи, ўз юртдошларини кофир деб, уларга бор нафратини сочувчилардан яна нима кутиш мумкин?! Ўз туғишган ака-укаларини, ёшликдаги дўст-биродарларини кофирлар деб ёмон кўрувчи, меҳрбонлик билан тарбиялаган ота-онасига ҳам дунёга келтиришдаги оддий бир восита деб қаровчи ҳизб вакилларини “имон келтирганларни дўст тутиш” шартини бажарувчи, деб бўладими?!
Аслида, ҳизбуттаҳрир қуйидаги оятда кўрсатилган шайтоннинг ҳизби эканига шак-шубҳа йўқ:
اسْتَحْوَذَ عَلَيْهِمُ الشَّيْطَانُ فَأَنسَاهُمْ ذِكْرَ اللَّهِ أُوْلَئِكَ حِزْبُ الشَّيْطَانِ أَلَا إِنَّ حِزْبَ الشَّيْطَانِ هُمُ الْخَاسِرُونَ {19} إِنَّ الَّذِينَ يُحَادُّونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ فِي الأَذَلِّينَ {20}
“Уларни шайтон эгаллаб олиб, уларга Аллоҳнинг зикрини унуттирди. Ана ўшалар шайтоннинг ҳизби (гуруҳи)дирлар. Огоҳ бўлингки, албатта, шайтоннинг ҳизби зиён кўрувчидир! Албатта, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига мухолифлик қилганлар, айнан, ўшалар энг хор кимсалар ичида бўлурлар”. (Мужодала сураси, 19-20-оят).
Ҳа, ҳизбуттаҳрир Аллоҳни унутгани учун ҳам, охиратни ўйламагани учун ҳам илм олишдан мосиво бўлиб, фикру-зикри Аллоҳ эмас, “халифалик” бўлиб қолган шайтоннинг ҳизбларидир. Улар, ҳақиқатдан ҳам, Аллоҳнинг зикрини унутиб, “халифалик” зикрини эсдан чиқармаётган шайтон малайларидир. Агар улар Аллоҳнинг зикрини унутмаганларида юртларни вайрон қилиб, масжидлар ва мадрасаларни портлатишга фатво беришмаган, ватанни обод қилиб, Аллоҳнинг зикрини эслатадиган масканлар барпо қилишга бош бўлиб, масжидлар, мадрасалар, хонақолар қуришган бўлардилар. Тўғрими?
Ҳизбуттаҳрир аъзоларига юқоридаги фикрларни айтсангиз, ўзларининг бузуқ ақидалари ва тор дунёқарашларида қотиб тураверадилар. Ўзларини қилган ва қилаётган ишларидан шод ҳам бўлиб турадилар. Зотан, бу ҳақида Аллоҳ таолонинг ўзи хабар берган:
مِنَ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعاً كُلُّ حِزْبٍ بِمَا لَدَيْهِمْ فَرِحُونَ {32}
“Улар (мушриклар) динларини бўлиб юбориб, (турли) фирқаларга ажралгандирлар. Ҳар бир фирқа (одамлари) ўз наздиларидаги нарса (ақида) билан шоддирлар”. (Рум сураси, 32-оят).
Ҳизбуттаҳрир шайтоннинг ҳизби бўлиб, унинг ортидан эргашар эканлар, биз Аллоҳ таолонинг мана бу огоҳлантиришини кўрсатиб, улар дўзах аҳли бўлишга ҳаракат қилаётганларини айта оламиз, холос:
إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوّاً إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ {6}
“Албатта, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутингиз! У ўз фирқасини (ўзига эргашганларни) дўзах аҳли бўлишга даъват қилур”. (Фотир сураси, 6-оят).
Ҳизбуттаҳрир бутун дунёда ўзларининг вайронкор ғоялари билан бузғунчилик қилиб юрибдилар. Улар ўз аъзоларини нуқул бузғунчиликка чақирадилар. Улар давлатларни барбод қилишга, юртларни кофиристон дейишга, ўлкаларни ўликлар йиғилган маконларга айлантиришга, ватанларни вайрон қилишга чақирадилар. Шу орқали ўзларининг ифлос ғояларига етишни кўзлаб шайтоннинг ҳизбига айланиб бўлганлар. Аллоҳ таоло эса бизни бузғунчилар йўлига эргашмасликка чақиради:
وَلاَ تَتَّبِعْ سَبِيلَ الْمُفْسِدِينَ {142}
“Бузғунчилар йўлига эргашмагин!”. (Аъроф сураси, 142-оят).
Шайтонга эргашиш керак эмас. Шайтоннинг ҳизби бўлмаслик керак. Шайтон фақат ва фақат бузуқлик ва ёвузликка чорлайди. Ҳизбуттаҳрир аъзолари порнофильмларни, фаҳш суратларни томоша қилишни жоиз ва мубоҳ деб юрганларининг асл маъноси ҳам шу ерда: улар шайтоннинг ҳизбидирлар:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَن يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ {21}
“Эй, имон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашмангиз! Ким шайтоннинг изидан эргашса, бас, албатта, (шайтон) бузуқлик ва ёвузликка буюрур”. (Нур сураси, 21-оят).
Ҳизбуттаҳрир ўз аъзоларини илм олмасликка, билимдон бўлмасликка чақиради. Улар илм душманларидир. Уларнинг дунёқарашлари ҳам, ижтимоий ва сиёсий билимлари ҳам ҳаминқадар, холос. Шунинг учун ҳам дунёнинг бирор жойида ҳизбуттаҳрирга қарашли мадраса йўқ, билим маскани йўқ. Фақат урушга тайёрлайдиган полигонлари ва қўлларида варақалари бор, холос. Аллоҳ таоло эса бизни билимсизларга эргашишдан қайтарган:
Ноёб меъморий мўъжиза. Занги ота мажмуаси
Занги ота ҳазратлари Марказий Осиё минтақасида ІХ–ХІІ асрларда юз берган биринчи илмий-маданий юксалиш, яъни илк Шарқ Уйғониш даврининг намояндаси, ўз замонида ҳикмат ва маънавият, дин ва тасаввуф ривожига катта ҳисса қўшган мутасаввиф ва авлиё боболаримиздандир.
Неча юз йиллардан буён Занги ота шахсига бўлган қизиқиш сусаймаган, аксинча, ортиб бормоқда. Ривоятларга кўра, Ойхожа ибн Тожхожанинг ёшлик йиллари ІХ–ХІІ асрларда Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳарлардан бири – Бинкетда (ҳозирги Тошкентда) кечган. Ҳозирги Занги ота қишлоғига айнан шу зот асос солган. У киши 1258 йилгача, яъни вафотига қадар қарийб қирқ йил давомида Анбар она билан бирга шу қишлоқда яшаган. Жуда кўплаб одамларга – оддий деҳқонлардан тортиб турли даражадаги ҳукмдорларга ҳам диний-маънавий устозлик қилган. Вафотидан сўнг у зотнинг мозори наинки маҳаллий, балки олис минтақалардан келадиган кишилар учун ҳам зиёратгоҳга айланган.
Шу тариқа Занги ота мозори устида зиёратгоҳ кўринишидаги дастлабки камтарона ёдгорлик пайдо бўлган ва кейинчалик нафақат зиёратгоҳ, балки у жойлашган қишлоқ ҳам Занги ота номи билан аталган.
Занги ота мажмуаси Тошкент шаҳридан 16 чақирим ғарбда, Самарқандга ўтадиган қадимий карвон йўлида, Чирчиқ дарёсининг ўнг соҳилида, Зангиота қишлоғининг марказида қад ростлаган.
Занги ота мақбарасининг бунёд этилиши билан боғлиқ ибратли ривоятлар ҳам, тарихий воқеалар ҳам бирдек чуқур рамзий маънога эга. Ривоят қилишларича, Амир Темур Ясси қўрғонида Аҳмад Яссавий ҳазратларига мақбара қуриш ҳаракатини бошлаганида нима учундир иш ҳадеганда юришавермаган. Бу ҳолнинг сабабини билолмай, ҳайрон бўлиб юрганида бир кечаси тушига нуроний бир зот кириб, Яссавийга мақбара қуришдан олдин Занги отанинг қабрини обод қилиши кераклигини айтади. Шунда Амир Темур Занги ота руҳини шод этиш учун мақбара тиклашга киришади. Бу муҳташам ёдгорлик мажмуининг қурилишини 1420 йили Мирзо Улуғбек тугаллаган.
Занги ота зиёратгоҳи Марказий Осиё минтақаси халқлари учун табаррук маскан ҳисобланади. Бу тарихий-меъморий мажмуага ҳар куни беш минг нафар атрофида зиёратчи ва сайёҳ келаётгани буни яққол тасдиқлайди. Зиёратчилар турли мамлакатлардан экани ҳам диққатга моликдир.
Занги ота мақбараси дастлаб икки хонали содда иморат – зиёратхона ва гўрхонадан иборат бўлиб, пештоқ ва безаклари бўлмаган. Хоналарнинг девори равоқли чорси асосдан бурчаклардаги равоқли бағал гумбаз билан боғланган. Ҳосил бўлган саккиз қиррали асос устига ўрнатилган гумбазларнинг катталиги ҳар хил.
Хоналарга дарча ва тобдонлар орқали ёруғлик тушган. Гўрхонадаги оқ мармардан ишланган қабртош, айниқса, диққатни тортади. Тошга ғоятда моҳирлик билан нафис ўйма нақш ва арабий хатлар битилган. Қабр шакли ва нақшлардаги услуб унинг қадимийлигидан далолат беради.
Ён томондаги юза қисмида араб тилида қуйидаги мазмундаги шеър ўйилган: “Биз соғлик ва саёҳатдан завқланамиз. Аммо вақти келиб бир-биримиздан айриламиз. Чунки вақт севиклиларни айирувчидир”.
Мармар битиктошнинг бир ён қиррасига куфий ва сулс хатида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Қабр амаллар сандиғидир”, деган ҳадислари битилган.
Вақтлар ўтиб мақбара олдига пештоқ ва иккита кўндаланг хона қурилиб, безак берилган. Пештоқ ва хоналар ташқи девори, зиёратхона ва мақбара пойгумбази сайқалланган ғиштчалар, ўймакор ранг-баранг кошинлар билан безатилган.
Занги ота мақбарасининг яна бир ноёб ва ўзига хос жиҳатига тўхталиш жоиз. Ўша давр меъморчилигида пештоқни иморатнинг ён қанотларидан олдинга суриб қуриш одат тусига кирганини минтақамиздаги деярли барча меъморий ёдгорликлар мисолида кўриш мумкин. Занги ота мақбарасининг пештоқи эса икки ёнидаги хона деворлари билан бир чизиқда қурилган, яъни шу деворларнинг дами бўлиб тушган. Бундан ташқари, иморатнинг сиртидаги изоралар пештоқ айвонидаги супалар билан бир баландликда қилиб ишланган.
Мақбара пештоқини унинг ёнидаги хона деворлари билан қўшиб қуриш натижасида бинонинг мустаҳкамлигини оширишга эришилган. Изора ва супаларнинг бир хил баландликда бўлиши иморат қиёфасига алоҳида кўрк бағишлаган. Мақбарага олд томондан – маълум бир масофадан туриб қаралганда, ушбу иморат яхлит бир супа устига ўрнатилгандек тасаввур уйғотади.
Анбар она мақбараси Занги ота мажмуаси таркибида бўлиб, Занги ота мақбарасининг жануби-ғарбида жойлашган. У пештоқ, зиёратхона ва гўрхонадан иборат. Зиёратхона ва гўрхонанинг усти қўшқават гумбазли, қуббали тошдан, кичик доира шаклида ясалган. Мақбарага оқ мармардан қабртош қўйилган. Унинг теварак-сиртига арабий хатлар ва нафис нақшлар ўйилган.
Мақбара дастлаб икки хонали бўлган, кейинчалик унинг олдига пештоқ қурилиб, кошинлар билан безатилган. Пештоқ таянчи унча баланд эмас. Бу услуб Тошкент мақбараларига хос. Занги ота мақбараси қатори ушбу ёдгорлик ҳам Амир Темур замонаси меъморчилик анъанасининг ёрқин намунаси ҳисобланади.
Яқин ўтмиш – советлар мустамлакаси замонида, хусусан, ХХ асрнинг 30-йиллари бошида барча зиёратгоҳлар қатори Занги ота мақбараси, масжид ва хонақоҳлар ёпилган. 1943 йили совет ҳукумати халқаро майдондаги обрўсидан чўчиб, виждон эркинлигига бироз бўлса-да йўл қўйишга мажбур бўлгани туфайли Занги отадаги масжид ҳам ишга тушган. Аммо 1945 йили “Занги ота” масжиди батамом ёпилиб, даҳрийлар музейига айлантирилган. Истиқлол арафасида, 1989 йилдагина мазкур музей тугатилиб, қайтадан Занги ота мақбараси яна зиёратгоҳга, “Занги ота” масжиди ибодатгоҳга айланди.
2014–2015 йилларда Занги ота тарихий-меъморий мажмуасида ҳам кенг кўламли тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Мажмуа майдони кенгайтирилиб, 8 гектардан зиёд обод, кўркам ва кўкаламзор масканга айлантирилди. Барча таъмирлаш, тиклаш ва ободонлаштириш ишлари бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилди. Мажмуа тарихий ёдгорлк сифатида давлат муҳофазасига олинди.
Бу саодатли кунларимизга минг бора шукр деймиз. Занги ота каби азиз-авлиёларимизга насиб этган илм ва маърифатдан барчамизни баҳраманд этсин. Буюк зотлар дуоси, ҳурмати ва шарофатидан юртимизни тинч, ҳаётимизни фаровон, фарзандларимизни илмли ва салоҳиятли зурриётлардан айласин!
Хулоса
Хулоса қилиб айтганда, маълум бўладики, Набаҳонийнинг инсон феъл ва амаллари борасида илгари сурган фикри китоб ва суннатга, аҳли суннат ва жамоат ғояларига очиқча тескари ва раддир. Мармар битиктошнинг бир ён қиррасига куфий ва сулс хатида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Қабр амаллар сандиғидир”, деган ҳадислари битилган. Вақтлар ўтиб мақбара олдига пештоқ ва иккита кўндаланг хона қурилиб, безак берилган. Пештоқ ва хоналар ташқи девори, зиёратхона ва мақбара пойгумбази сайқалланган ғиштчалар, ўймакор ранг-баранг кошинлар билан безатилган. Занги ота мақбарасининг яна бир ноёб ва ўзига хос жиҳатига тўхталиш жоиз. Ўша давр меъморчилигида пештоқни иморатнинг ён қанотларидан олдинга суриб қуриш одат тусига кирганини минтақамиздаги деярли барча меъморий ёдгорликлар мисолида кўриш мумкин. Занги ота мақбарасининг пештоқи эса икки ёнидаги хона деворлари билан бир чизиқда қурилган, яъни шу деворларнинг дами бўлиб тушган. Бундан ташқари, иморатнинг сиртидаги изоралар пештоқ айвонидаги супалар билан бир баландликда қилиб ишланган.
Фойдаланилган адабиётлар:
О`збекистон Республикасининг Конститутсияси.-Т: «О`збекистон», 2003 йил
Каримов И. А. О`збекистон ХХИ аср бо`саг`асида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.6,-Т: «О`збекистон», 1997 йил, 31-40 бет
Каримов И. А. Жамият мафкураси ҳалқни-ҳалқ, миллатни миллат қилишга хизмат этсин. Т.7-Т: «О`збекистон», 1999 йил, 84-102 бет
Каримов И. А. Миллий истиқлол мафкураси-ҳалқ э`тиқоди ва буюк келажакка ишончдир. Т. 8-Т: «О`збекистон», 2000 йил 489-508 бет
Каримов И. А. О`збекистон ХХИ асрга интилмоқда. Т: «О`збекистон», 2000 йил
Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз. Т. 8, - Т: «О`збекистон», 2000 йил 462-467 бет
Каримов И. А. Эгали юрт эркини бермас. Т. 9. - Т: «О`збекистон», 2001 йил, 70-98 бет
Каримов И. А. «Миллий г`оя: асосий тушунча ва тамойиллар: асосий тушунча ва тамоийллар» рисоласига со`з боши. Т. 9.-Т: «О`збекистон» 2001 йил, 220-224 бет
Каримов И. А. Биз танлаган ё`л-демократик тараққиёт ва ма`рифий дунё билан ҳамкорлик ё`ли. - Т: «О`збекистон», 2003 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |