2.Экологик омиллар учта гуруҳга: абиотик, биотик ва антропоген омилларга бўлинади. Абиотик омиллар – тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти ва тарқалишига таъсир қиладиган анорганик табиат таркибий қисмлари саналади.Биотик омиллар – тирик табиат омиллари. Биотик омиллар фитоген (ўсимликларнинг таъсири), зооген (ҳайвонларнинг таъсири), микоген (замбуруғларнинг таъсири) микробиоген (микроорганизмларнинг таъсири) омилларга ажратилади. Антропоген омиллар – инсон фаолияти билан боғлиқ омиллар бўлиб, уларга бошқа тирик организмларнинг яшаш муҳитларига ва бевосита уларнинг ҳаётий фаолиятига таъсир кўрсатувчи инсон фаолияти турлари (атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ҳайвон ҳамда балиқларни овлаш, ўрмонларни кесиш, ерга ишлов бериш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва б.) киради. - 2.Экологик омиллар учта гуруҳга: абиотик, биотик ва антропоген омилларга бўлинади. Абиотик омиллар – тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти ва тарқалишига таъсир қиладиган анорганик табиат таркибий қисмлари саналади.Биотик омиллар – тирик табиат омиллари. Биотик омиллар фитоген (ўсимликларнинг таъсири), зооген (ҳайвонларнинг таъсири), микоген (замбуруғларнинг таъсири) микробиоген (микроорганизмларнинг таъсири) омилларга ажратилади. Антропоген омиллар – инсон фаолияти билан боғлиқ омиллар бўлиб, уларга бошқа тирик организмларнинг яшаш муҳитларига ва бевосита уларнинг ҳаётий фаолиятига таъсир кўрсатувчи инсон фаолияти турлари (атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ҳайвон ҳамда балиқларни овлаш, ўрмонларни кесиш, ерга ишлов бериш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва б.) киради.
3. Чекловчи омилнинг ўзи жами омиллар қулай бўлса ҳам малум бир турнинг тарқалишига тасир кўрсатади ёки чеклаб қўяди. Чегараловчи омиллар маълум географик ареалда турларнинг тарқалишини аниқлайди ва бир тур организмнинг ривожланишини улар жуда кўп бўлганда ёки кам бўлганда чеклаб қўяди. Экологик омилларнинг тасир қилиши малум муҳитда ўзгариши ҳам мумкин, улар чегараловчи бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан бирон бир кўл сувида кальций моддаси кўп бўлса (21.2-22.4 мг/л) ўсимлик ва турли ҳайвонлар яшаши учун қулай муҳит юзага келади ва улар сон ва сифат жиҳатидан кўп бўлади. Агарда кўл сувида кальций моддаси (0.7-2.3 мг/л) кам бўлса, у ҳолда организмлар жуда кам учрайди. - 3. Чекловчи омилнинг ўзи жами омиллар қулай бўлса ҳам малум бир турнинг тарқалишига тасир кўрсатади ёки чеклаб қўяди. Чегараловчи омиллар маълум географик ареалда турларнинг тарқалишини аниқлайди ва бир тур организмнинг ривожланишини улар жуда кўп бўлганда ёки кам бўлганда чеклаб қўяди. Экологик омилларнинг тасир қилиши малум муҳитда ўзгариши ҳам мумкин, улар чегараловчи бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Масалан бирон бир кўл сувида кальций моддаси кўп бўлса (21.2-22.4 мг/л) ўсимлик ва турли ҳайвонлар яшаши учун қулай муҳит юзага келади ва улар сон ва сифат жиҳатидан кўп бўлади. Агарда кўл сувида кальций моддаси (0.7-2.3 мг/л) кам бўлса, у ҳолда организмлар жуда кам учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |