^ Слайдларни саралаш режими
Слайдларни саралаш режими – слайдларни эскиз кўринишида кўришга имкон берувчи ягона режим ҳисобланади.
Слайдларни саралаш презентацияларни яратиш ва таҳрир қилиш якунида презентациянинг тугалланган ҳолатини, қайтадан тузишни, соддалаштирилган, слайдга қўшимча ёки олиб ташлашлар ва слайд навбати ва анимациялар эфектининг охирги намойишини беради.
^ Слайдларни намойиш этиш режими
Слайдларни намойиш этиш режими слайдларни реал кўришни тўла экранли режимда амалга оширади. Бундай режимда презентация тингловчи олдида қандай бўлса шундай намоён бўлади. Реал намойишда график соҳалар, фильмлар, анимацион элементлар, слайд навбати таъсири кўринади. Бундан ташқари намойиш вақтини назорат қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |