Тўртинчи сешанба: ўлим ҳақида суҳбатлашамиз
– Кел, мана бу фикрдан бошлаймиз, – деди Морри, – ҳамма қачондир
ўлишини билади, лекин ҳеч ким бунга ишонмайди.
Бу сешанба Морри тўғри мақсадга ўтди. Суҳбатимиз мавзуси ўлим –
рўйхатимдаги
биринчи
масала
эди.
Мен
етиб
келгунимча, Морри унутиб қўймаслик учун баъзи фикрларини бир
нечта майда оқ қоғоз бўлакларига ёзиб қўйибди. Ёзаётганда қўли
қалтирар, қинғир-қийшиқ ҳуснихатини эндиликда ўзидан бошқа ҳеч
ким тушунмасди. Меҳнат куни яқинлашиб қолган, кабинет
деразасидан орқа ҳовлидаги исмалоқранг девордарахт кўриниб турар
ва мактаб бошланишидан олдин эркинликдаги сўнгги ҳафтада кўча
чангитиб ўйнаётган болаларнинг қийқириғи эшитилиб турарди.
Детройтда эса нашриёт иш ташловчилари раҳбариятга қарши
курашда касаба уюшмаси билан ҳамжиҳат эканликларини билдириш
мақсадида байрам кунига йирик намойиш тайёрлаётганди. Парвоз
вақтида, ухлаб ётган турмуш ўртоғи ва икки нафар қизини отиб
ўлдирган ва бу ишни уларни “ёмон одамлардан” ҳимоя қилиш учун
қилганини таъкидлаган аёл ҳақида ўқидим. Калифорнияда О.
Ж. Симпсонинг ҳуқуқшунослари нақ машҳур юлдузларга айланиб
бораётганди.
Бу ерда – Моррининг кабинетида эса ҳаёт тамомила ўзгача руҳда
давом этарди: ўтаётган ҳар бир кун бебаҳо эди. Уйни тўлдириб турган
энг
янги
ускуна
–
кислород
узатувчи
қурилмадан
бир-
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
84
икки фут масофада
ёнма-ён
ўтирардик.
Кичкинагина
кўчма
қурилманинг
баландлиги
тиззагача
келарди.
Баъзан
тунлари Морри етарлича ҳаво ютолмай қолганида, қурилманинг узун
пластик
найчаларини
бурнига
зулукдек
маҳкамлаб
қўярди. Моррининг бирор
ускунага
улаб
қўйилгани
ҳақидаги
фикрнинг ўзиёқ менга
тинчлик
бермагани
сабабли Моррининг гапларига қулоқ тутар эканман, қурилмага
қарамасликка уринардим.
– Ҳамма қачондир ўлишини билади, – такрорлади у, – лекин ҳеч ким
бунга ишонмайди. Агар ишонганимизда эди, бутунлай бошқача ҳаёт
кечирган бўлардик.
– Демак, биз ўлим борасида ўзимизни алдаймиз, – дедим мен.
– Ҳа. Лекин бундан яхшироқ ёндашув ҳам мавжуд. Ўлишингни англаш
ва исталган пайт ўлишга тайёр бўлиш. Шуниси афзалроқ. Мазкур
ёндашув сенга ўз ҳаётингда содир бўлаётган жараёнларда фаолроқ
қатнашиш имконини беради.
– Лекин қандай қилиб ўлимга тайёр бўлиш мумкин?
– Буддистлар каби яша. Ҳар куни сендан: “Ўша кун бугунми?
Тайёрманми? Бажаришим зарур бўлган барча ишларни қиляпманми?
Ўзим хоҳлаган инсон бўла оляпманми?”, деб сўрайдиган қушча
ўтирсин елкангда.
Морри худди айни пайтда елкасига қушча қўниб тургандек бошини
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
85
бир томонга бурди.
– Бугун менинг сўнгги кунимми? – сўради у.
Морри турли динлардаги қарашларни осонгина ўзлаштириб олганди.
У яҳудий бўлиб дунёга келган, бироқ қисман болалигида содир бўлган
воқеалар сабабли, ўсмирлик даврида агностга айланганди. У буддизм
ва насронийликнинг баъзи ақидаларини ёқтирса-да, маданий
жиҳатдан Яҳудийлик динида ўзини уйидагидек эркин ҳис этарди.
Динлар борасида каллаварамлиги уни йиллар давомида ўқитган
талабаларининг фикрларига бағрикенглик билан қарашига имкон
берарди. Умрининг охирги ойларида гапираётган гаплари турли
диний тафовутларнинг барчасидан юқорироқ турадигандек туюларди.
Ўлим кўп нарсаларга қодир.
– Ҳақиқат шуки, Мич, – деди у, – ўлишни ўрганган кунинг яшашни ҳам
ўрганасан.
Мен бош ирғатдим.
– Яна такрорлайман, – таъкидлади у, – ўлишни ўрганган кунинг
яшашни ҳам ўрганасан.
У жилмайди ва мен унинг бу сўзларни такрорлашдан мақсади нима
эканини тушундим. Морри ўзимдан сўраб мени хижолат қилмасдан,
унинг сўзларини англаганимга ишонч ҳосил қилаётганди. Айнан шу
одати уни яхши ўқитувчига айлантирган хислатлардан бири эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |