Синфхона
Овқатланиш хонаси деразасидан тушаётган қуёш нурлари паркет полни
ёритиб турарди. Биз деярли икки соатдан бери суҳбатлашаётгандик.
Телефон қайта-қайта жиринглади ва Морри ёрдамчиси Коннидан гўшакни
кўтаришини сўради. У Моррининг қора рангли кичик учрашув қайдлари
дафтарчасига қўнғироқ қилувчиларнинг исмларини ёзаётганди. Дўстлари.
Медитация мураббийлари. Муҳокама гуруҳи. Унинг суратини журналида
чиқармоқчи бўлган мухбир. Кекса профессоримдан хабар олишга
ошиқаётган битта мен эмаслигим аён бўлди: “Тунги хабарлар”даги суҳбат
уни
машҳур
қилиб
юборганди.
Бироқ
Моррининг бунчалик сердўстлиги мени ҳайратга солди, балки бир оз ҳасад
ҳам қилгандирман. Талабалик йилларимизда атрофимда гирдикапалак
бўлган “ошна”ларимни эсладим. Қани ҳозир улар?
– Биласанми, Мич, ўлим тўшагига михланганимдан бери одамлар менга
кўпроқ қизиқиш билдириб қолди.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
35
– Сиз ҳар доим қизиқарли инсон бўлгансиз.
– О, — жилмайди Морри. — Жуда илтифотлисан.
“Ҳечам илтифотли эмасман”, — хаёлимдан ўтказдим.
– Гап шундаки, — давом этди Морри, — одамлар менга кўприк сифатида
қарашади. Ҳозирги аҳволимда мени тирик деб аташ қийин, лекин ҳали
ўлганим ҳам йўқ. На у ёқлик ва на бу ёқликман.
Уни йўтал тутди, сўнг яна юзига табассум югурди.
– Мен буюк сафарга отландим, одамлар эса сўнгги йўлга нималарни
ҳозирлаш зарурлигини айтиб кетишимни кутишяпти.
Яна телефон жиринглади.
– Морри, гаплаша оласизми, — сўради Конни.
– Бандман, эски қадрдоним мени кўргани келган, — таъкидлади у, —
кейинроқ қўнғироқ қилишсин.
У мени бунчалик илиқ кутиб олганининг сабаби менга қоронғи. Менда уни ўн
олти йил олдин тарк этган истиқболи порлоқ талабадан асар ҳам қолмаган.
“Тунги хабарлар” кўрсатуви бўлмаганида, Морри мен билан қайта
кўришмасдан ўлиб кетган бўлармиди. Ўзимни оқлаш учун замонамизнинг
барча вакиллари келтириши мумкин бўлган ягона баҳона бор эди: ўзимнинг
ҳам ташвишларим бошимдан ошиб-тошиб ётганди. Жуда банд эдим.
Мич Элбом. Моррининг сешанба дарслари
www.ziyouz.com
kutubxonasi
36
“Менга нима бўлди?”,
— савол бердим ўзимга. Моррининг баланд ва бўғиқ
овози мени бойлар – золим, кўйлак ва бўйинбоғ – қамоқхона либослари,
тонгда ўрнингдан тургач мототциклда юзингни шамолга тутиб Париж
кўчалари бўйлаб учиш ёки Тибетга йўл олиш эркинлигидан мосуво ҳаёт –
ҳаёт эмас, деб юрган талабалик йилларимга қайтарди.
Менга нима бўлди?
Саксонинчи йиллар келди. Кейин тўқсонинчи йиллар. Ўлим ва хасталик
нималигини кўрдим, семирдим, сочларим тўкила бошлади. Саноқсиз
орзуларимни каттароқ маошга алмашдим, қизиғи, нималардан воз
кечаётганимни англаб етганим ҳам йўқ. Ёнимда ўтирган Морри эса, гўёки
мен узоқ таътилдан қайтгандек, ҳали ҳам университет йилларидагидек
дунёга ҳайрат билан боқарди.
– Қалбингни тортиқ қилишга арзирли инсонни топдингми? — сўради у.
– Одамларга яхшилик қиляпсанми?
– Қалбинг хотиржамми?
– Қўлингдан келганича инсонийликка интиляпсанми?
Йиллар давомида ўзимни айнан шу саволлар устида чуқур бош қотиргандек
кўрсатишга уриниб, ёлғон кетидан ёлғон қалаштирдим.
Менга нима
бўлди?
Ҳеч қачон пул учун ишламайман, Тинчлик Корпусига қўшиламан,
дунёнинг гўзал ва илҳомбахш ерларида ҳаёт кечираман деб ўзимга
ваъда бергандим-ку.
Аслида эса, мана ўн йилдирки, фақат бир жойда – Детройтда ишлайман,
Do'stlaringiz bilan baham: |