ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУХАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
Нишанов А, Анарбаева Ф, Акбаралиев Б
MOODLE платформаси асосида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети виртуал таълим тизимида ишлаш
Тошкент – 2020
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартдаги 233-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети виртуал таълим тизимида ўқув ресурсларини яратиш учун профессор-ўқитувчиларга ҳамда виртуал таълим тизимида таълим олаётган талабаларга қўлланма сифатида яратилган.
Тизимда гуруҳ ташкил этиш..................................................................................
61
Тизимда поток ташкил этиш..................................................................................
66
Moodle масофали таълим тизимида ишлаш учун талаба ва магистрларга кўрсатма....................................................................................................................
68
Талаба ва магистрларнинг курс ресурсларини кўриши ва баҳоланиши..............
72
КИРИШ Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 27 мартдаги 233-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети виртуал таълим тизимида ўқув ресурсларини яратиш учун профессор-ўқитувчиларга қўлланма сифатида яратилган бўлиб, унда Moodle масофали таълим тизимида ишлаш кўникмалари ёритилган.
Бу йўриқнома ёрдамида профессор-ўқитувчилар Moodle масофали таълим тизими интерфейси, платформага курс ресурслари ва элементларини қўшиш, талабалар томонидан бажарилган топшириқларни баҳолаш ва уларга изоҳлар бериш, тест топшириқлари қўйиш, тест натижалари ва талабаларнинг олган баллари келтирилган тест қайдномаларини юклаб олиш, масофали курсга талабаларни қўшиш, гуруҳлар яратиш, гуруҳларга талабаларни қўшиш каби ишларни бажариш тартибини ўрганишлари мумкин.