1. Полимерларни модификациялаш.
Барча полимер моддалар ўз макромолекулаларининг тузилишига қараб, паст молекуляр органик моддаларга хос бўлган ҳамма реакцияларга кириша олади. Бундай реакциялар натижасида полимерларнинг хоссалари тубдан ўзгаради, бу эса иккинчи тур полимерлар ҳосил қилишга имкон беради. Одатда органик моддаларга хос бўлган гидрогенланиш, хлорланиш, сульфоланиш, нитроланиш реакцияларни полимерларда ҳам олиб борганимизда хоссалари бутунлай ўзгарган полимерлар олинади. Бу ҳодиса полимерларнинг модификацияланиши дейилади. Бундай реакцияларни биринчи марта 1833 йилда олим Бракконни табиий полимер - целлюлозани нитролаб, органик эритувчиларга эриши, портловчанлик хусусияти ва бошқа қатор хоссалари жихатидан целлюлозадан фарқ қилувчи нитрат целлюлозани олишни амалга оширган.
Полимерларга хос реакциялар фақат уларнинг модификациялаш учун қўлланмасдан, балки полимерларнинг тузилишини ўрганиш учун ҳам ишлатилади. Масалан, сирка ангидрид таъсирида макромолекуласини ацетиллаш натижасида ацетилцеллюлоза олинади. Биринчидан, бу реакция ёрдамида целлюлоза макромолекуласидаги гидроксил группаларнинг сони аникланса, иккинчидан, ҳосил қилинган цетилцеллюлозадан тўқимачилик ва енгил саноатда ишлатиладиган сунъий тола, плёнка ва пластмасса детал ва буюмлар тайёрланади.
Полимерларнинг химиявий ўзгаришлари тўрт турга ажратилади:
1.Полимеранологик ўзгаришлар. Бунда полимер функционал гуруҳлари бошқа моддалар билан реакцияга киришиб янги модда ҳосил қилади.
2.Макромолекула ичида функционал гуруҳ ҳисобида борадиган
реакциялар.
3.Макромолекулалараро борадиган реакциялар. Бунда кўндаланг
боғ ҳосил бўлиши натижасида макромолекулалар тикилиб олади. Техникада бундай реакциялар вулқонланиш, ошлаш ва ҳарорат таъсирида қотиш жараёнлари дейилади.
4.Макромолекулалар занжирининг камайиши билан борадиган реакциялар, буни деструкция реакциялари деб айтишади.
2. Полимеранологик ўзгаришлар
Полимеранологик ўзгаришлар натижасида макромолекула асосий занжирининг тузилишида ва шу занжирнинг полимерланиш даражасида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди, фақат ён томонидан жойлашган функ ционал группалар тузилишининг ўзгариши билан боради.
и шқорий муҳит
-CH 2 -CH + Н 2О------------> -CH 2 -CH- + n СН 3СООН
| |
OCOCH3 n OH n
поливинил ацетат поливинил спирти
Мономер кўринишида винил спирт барқарор эмас, шу сабабли винил спиртни полимерлаб поливинил спирт олиб бўлмайди. Шунинг учун бу полимерни поливинилацетатни юқори усул билан совунланиш натижасида оладилар.
Полимеранологик ўзгаришларга нитроцеллюлоза ва ацетилцеллюлоза олишларни мисол тариқасида келтирамиз.
[ С6 H7 (OH)3 ]n + HNO3 ------> [ C6 H7 O2 (ONO2) m(OH) 3- m ]n
целлюлоза фосфор нитроцеллюлоза
кислота
иштирокида
[ C6 H7O2(OH)3 ]n +(CH3CO)2O --->[ C6 H7 O2 (OCOCH3 )3 ]n + n CH3 COOH
целлюлоза триацетилцеллюлоза
Do'stlaringiz bilan baham: |