циз мактабга ўзи ёцтирган бирорта кийимини олиб келар
эди ва уни форма сифатида эмас, балки тантана
(кеча)дагидек кияр эди».
Нутқ тизимида бундай ҳолатларнинг юзага келиши
анафора
ҳар қандай кўринишда ҳам дейксис билан
«тўқнашиши»,
бу икки ҳодисанинг узлуксиз ўзаро
муносабатда бўлишидан гувоҳлик беради.
Барча тилларда нутқий ҳаракатни мулоқот матннинг
олдинги қисми билан богловчи иборалар, бирликлар
тўплами мавжудки, уларнинг бажарадиган вазифасини
дискурс дейксиси сифатида таърифласак, хато қилмасак
керак. Бундай иборалар қаторига инглиз тилидаги Ьи1,
1ЬегеГоге, апу\уау, \уе11, Ъез1с1е8, а11
1
п а11,
8 0
, айег ҳамда
ўзбек тилидаги аммо, лекин, бироц, аксинча, шундай цилиб,
шу боис, ҳар ҳолда, аницроги, бундан ташцари каби
бирликлар киради. Уларнинг асосий вазифаси матннинг
197
www.ziyouz.com kutubxonasi
олдинги қисмига ишора ёки ўша қисмдаги мулоҳаза-
саволга жавобни тайёрлашдир.
Маълумки,
матннинг
таркиб
топиши,
унинг
мундарижавий шаклланиши узатилаётган ахборотнинг
мазмунига
боглиқдир.
Ахборот
мазмунини
муҳим
қисмлари ёки «асосий мавзу» нутқий баёнда алоҳида
ажратилиб, бўрттирилиб кўрсатилиши талаб қилинади.
Мазмуннинг асосий, муҳим қисмларининг бўрттириб
кўрсатилиши
масаласи
тилшунослар
эътиборини
илгаридан жалб қилиб келмоқда. Прага лингвистик
тўгараги вакиллари қўллаган гап таркибини тема ва рема
қисмларига ажратиб ўрганиш анъанаси барча тиллар
тизими таҳлилига тадбиқ этилди. Аммо ушбу таҳлил
методи кўпроқ гап синтаксиси доирасида қўлланилмокда.
Бу ҳатто «тема» тушунчасининг қомусий таърифида ҳам ўз
аксини топган: «тема - маълум гапда таъкидланаётган
нарсадир» (маълумотдир? -Ш.С.) (Линг. Энц. Сл. 1990:
507; Ҳожиев 2002). Амалда, ахборот мазмунининг энг
асосий қисми нутқий фаолиятда, матн доирасида намоён
бўлади. Шунинг учун «топик - изоҳ» (йэрю - соттеп!)
тушунча - атамаларига мурожаат қилганимиз маъқулроқ.
Ҳар бир мулоқот матни ўз асосий мавзусига,
топикига эга ва бу асосий мавзу негизида мулоқот
бирлигининг макропропозицияси ёки макроструктураси
ётади (Вго\¥п, Уи1е 1983: 71; Дейк ван, Кинч 1988: 173.).
Макропропозициянинг лисоний воқеланиши топик (асосий
мазмун) нинг шаклланиши ва унинг матндаги ифодасига
сабаб бўлади.
Когнитилогларнинг
кузатишича,
макропропозициянинг ҳосил бўлиши микропропозициялар
тўпланиши ва тартиблашуви жараёнини акс эттиради.
Маълум
бир
қатордан
ўрин
олаётган
микропропозициялардан
бирортасининг
фаоллашуви,
198
www.ziyouz.com kutubxonasi
асосий ўринга чиқиши натижасида ахборотнинг фокуси
(Ғос
1
) ва топик юзага келади (Ниск, Иа 1990).
Топикнинг матнда ифодаланиши турли ҳолатларда
турлича кечади. Айрим тилларда топикни формал-
грамматик ифодалаш воситалари мавжуд. Масалан, япон
тилидаги Апо-Ьоп-\уа Ко§исЬ-§а каМа «Когучи сотиб олган
ўша китобни» гапида апо-Ьоп-ша «ўша китоб» бўлаги
топикдир ва ушбу топикни ифодаловчи восита - \уа
морфемасидир. Гапнинг эгасини эа - §а морфемаси
белгилайди. Инглиз ва ўзбек тилларида эса ахборотнинг
диққатни жалб қилувчи қисми кўпинча интонация ва сўз
тартибини ўзгартириш йўллари билан ифодаланади ва
ушбу қисм нутқий тузилмаларнинг олд қисмларидан ўрин
олади.
Топикни белгиловчи ва нутқий ифодаловчи воситалар
мулоқот матнининг олдинги қисмида қайд этилган ёки
кейин
бериладиган
маълумотни
кўрсатиш,
ушбу
маълумотнинг муҳимлигига ишора бўлганлиги учун ҳам
одатда
дейктик
воситалар
қаторига
киритиладилар.
Дискурс (матн) дейксиси бевосита топик-изоҳ ҳодисаси ва
бу ҳодисани шакллантирувчи структуралар билан боглиқ
эканлиги ҳеч қандай гумон тугдирмаса ҳам, аммо ушбу
боглиқликнинг назарий таҳлили ва илмий асоси ҳозирча ўз
навбатини кутмоқда.
Эмоционал
дейксис.
Воқеликдаги
предмет-
ҳодисаларнинг идроки бир хилда кечмайди. Турли шахслар
ягона бир воқеликка турлича, ўз нуқтаи назарларидан
қарайдилар, уни идрок этишда шахсий мотивларига эга
бўладилар. Ҳар бир шахснинг воқеликни баҳолаш меъёри
(ўлчови) мавжуд ва бу «шахсий ўлчов» тўғридан-тўгри
нутқий фаолиятда ўз аксини топади. Умумий тилшунослик
фанининг асосчиларидан бири бўлган Вильгельм фон
Ҳумбольдт предметлар идроки субъективлик хусусиятига
эга эканлигини ва бу субъективлик тил қурилишида акс
199
www.ziyouz.com kutubxonasi
этишини таъкидлаб, сўзни предметнинг айнан акси эмас,
балки инсон қалбида ҳосил бўлган тимсол (образ)нинг
инъикоси сифатида қараш лозимлигини уқтиради. Ҳар
қандай объектив идрокка субъективлик ҳамроҳ бўлишини
инобатга олиб, «ҳар қандай индивидуал инсонни, ҳатто
лисонга эътибор бермаган ҳолда ҳам, олам идрокида
алоҳида нуқтаи назарга эга деб ҳисоблаш керак»
(Гумбольдт 1984: 80). Олмон файласуф-тилшуносининг
ушбу фикри кўпчиликка маъқул келиши аниқ эди. Лисонда
субъективлик мавзусини давом эттирган фаранг тилшуноси
Эмиль Бенвенист «лисонда (лисоний фаолиятда деса
маъқулроқ - Ш.С.) инсоннинг ўрни бетакрордир», деб
хитоб қилади, чунки «ҳар бир сўзловчи шахс ўзини нутқда
ўзига «мен» сифатида ишора қилаётган субъектдек
тасаввур қилади» (Бенвенист 1974: 294).
Воқеликнинг
тафаккур
ва
лисондаги
акси,
ифодасининг субъективлиги психологлар тадқиқотларида
ҳам ўз тасдигини топган. Л.С.Вь
1
готский биринчилардан
бўлиб тафаккур фаолиятининг аффектив манбалари
мавжудлигини назарий жиҳатдан асослашга ҳаракат қилди.
У «мазмун» («смьюл») тушунчасини лисоний белги
маъносига нисбатан субъектив шахсий тажриба жараёнида
тугиладиган эмоционал муносабатларни аташда қўллашни
тавсия қилгани маълум (Вмготский 1956: 369). «Шахсий
мазмун»
(личностньш
смьюл)
атамасини
амалиётга
киритган А.Н.Леонтьев (1977) ҳам ҳис-туйгу субъект
фаолиятида
пайдо
бўладиган
шахсий
мазмунни
шакллантирувчи омил, восита бўлишини эътироф этади.
Буларнинг барчаси нутқий фаолиятнинг шахсига оид
томонлари, индивидуал дейксиснинг мавжуд эканлигидан
дарак беради.
Бундай дейксис эмоционал дейксис
кўринишига эга ва у нутқий мулоқот иштирокчиларининг
лисоний фаолияти амалларини белгилаб беради.
200
www.ziyouz.com kutubxonasi
Эмоционал дейксис шахснинг (аниқроги -лисоний
шахснинг) воқелик билан муносабати натижасидир ва
унинг ифода воситаси тил қурилишининг турли сатҳларига
оид лисоний бирликлардир. Дастлаб унутмаслик керакки,
Do'stlaringiz bilan baham: |