Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

Ҳар кимки чучук сўз элга изҳор аилар,
Ҳар иечаки агёр дурур ёр айлар.
Сўз цаттиги эл кўиглига озор айлар,
Юмиюги кўигилларии гирифтор айлар.
Прагмалингвист 
Ж.Лич, 
ўз 
тавсифини 
янада 
ойдинлаштириш 
мақсадида, 
ҳурмат 
тамойилининг 
воқеланиши олтита ҳеч қандай исботни талаб қилмайдиган 
қоидалар (постулатлар) фаоллашувидан иборат эканлигини 
уқтиради. Бу қоидалар қуйидагилар (ЬеесЬ 1983: 104-142):
1. 
Хушмуомалалилик, 
назокат, 
одоб 
қоидаси 
(суҳбатдош уринишлари «сарфи»ни камайтир; унинг 
фойдасини кўпайтиришга ҳаракат қил);
2. Ҳиммат, олижаноблик қоидаси (ўз фойдангни 
камроқ кўзла, барча «сарф»ни ўз зиммангга ол);
3. Маъқуллаш, таҳсин қоидаси (ўзгаларни ёмонлама, 
гийбат қилма, койима);
4. Камтарлик, камсуқумлик, оддийлик қоидаси (ўз- 
ўзингни мақташни кескин камайтир);
5. Ризолик, муросасозлик қоидаси (тортишувлардан 
қоч, муросага урин);
6. Хуш кўриш, майл, ёқтириш қоидаси (хайриҳох, 
оқкўнгил бўл).
Дастлабки икки қоидани таърифлашда муаллиф 
қўллаган савдо соҳасига оид «сарф» ва «харажат» (ЬепеҒйз 
апб 
со
81
з

атамалари 
тахминан 
«қулайлик» 
ва 
«ноқулайлик» тушунчаларига мос келади. 
Сўзловчи 
олижаноблик тамойилига амал қилаётиб, тингловчи учун 
қулайлик яратишга ва иложи борича ноқулайлик ҳолатига 
йўл қўймасликка ҳаракат қилади.
144
www.ziyouz.com kutubxonasi


Санаб ўтилган тамойилларга амал қилинса, ҳатто 
мажбуран юз 
берадиган ҳурматсизлик ҳолатларида 
фаоллашадиган 
нутқий 
тузилмалар 
ҳам 
мазмунан 
«юмшоқлашади». Албатта, бундай вазиятларда ҳурмат 
тамойили қоидаларига риоя қилиш учун маълум турдаги 
лисоний воситаларга мурожаат қиламиз. Бу воситаларнинг 
қўлланиш миқёси ва ўрни турлича. Тил тизимида мавжуд 
бўлган воситаларнинг танлови кўпинча мулоқотнинг 
нолисоний (экстралингвистик) хусусиятлари билан боглиқ 
бўлади.
Ж.Лич келтирган ҳурмат тамойили қоидаларининг 
асосий мазмунини қуйидагича тавсифлаш мумкин: агарда 
хушмуомала бўлишни истасанг ёки шундай кўриниш 
ниятинг бўлса, 
хатти-ҳаракатда ва нутқда одобли, 
ҳимматли ва камтарин бўл, суҳбатдошингга салбий 
муносабатда бўлма ва имкони борича унинг фикрини 
қўлла.
Юқоридагилардан ташқари, муаллиф кейинчалик 
ҳурмат тамойили қоидалари қаторига яна икки қоидани 
киритади. Булардан бирини у Поллиани тамойили деб 
атайди ва унинг асосида «суҳбатдошинг билан иложи 
борича унга хуш келадиган мавзуда сўзлаш, нохуш, 
ёқимсиз мавзудан узоқ тур» панди туради. Албатта, 
суҳбатдош ҳар доим ҳам сўзловчига маъқул бўлавермайди 
ва агарда буни унга англатиш эҳтиёжи бўлса, уни хафа 
қилмасдан, шаклан бегараз иборалардан фойдаланган 
маъқул (киноя тамойили).
Ҳурмат 
тамойили 
максима 
-
қоидаларини 
умумлаштириш, уларнинг тавсифини ихчамлаштириш 
ҳаракати ҳам йўқ эмас. масалан, Робин Лакофф ушбу 
тамойилни уч қоидадан иборат деб ҳисоблайди (ЬакоЯ' 
1973);
1) 
суҳбатдошга фикрингни мажбуран уқтиришга 
ҳаракат қилма;
145
www.ziyouz.com kutubxonasi


2) суҳбатдошингга танлаш имконини бер;
3) олижаноб бўлишга ҳаракат қил.
Ушбу қисқа тавсифдан кўринадики, муаллиф ҳурмат 
тамойилига 
фақатгина 
тингловчига 
нисбатан 
йўналтирилган 
нутқий 
хатти-ҳаракатни 
белгиловчи 
категория 
сифатида 
қарайди. 
Холбуки, 
ижтимоий 
муносабат фаоллашувининг намунаси бўлган нутқий 
ҳамкорлик иккала томоннинг ҳам ўзаро ҳурмат-эҳтиром 
қоидаларига риоя этишини талаб қилади. Акс ҳолда, 
мулоқот жараёнида турли зиддиятлар юзага келиши ва 
ҳатто муносабатлар бузилиши натижасида мулоқотнинг 
умуман тўхтаб 
қолиши эҳтимоли ҳам 
йўқ эмас. 
Муаллифнинг 
ўзи 
айтганидек, 
«ҳурмат 
лисоний 
муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган зиддият ва 
англашилмовчиликларни имкони борича камайтириш йўли 
билан мулоқотнинг намунавий кечишини таъминлашга 
мўлжалланган тизимдир» (ЬакоҒҒ 1990: 34). Ҳақиқатдан 
ҳам биз мулоқот жараёнида бир-биримизни қадрлашга, 
истакларимизни қондиришга ҳаракат қиламиз. Аммо истак 
ҳар доим ҳам ҳақиқатга айланавермайди, чунки ҳар қандай 
муносабат, ҳамкорлик жараёнида томонлар ютуги бир 
хилда бўлиши қийин масаладир. Биров ютиши учун 
иккинчи томон оз микдорда бўлса ҳам ютқазмоги даркор. 
Суҳбатдошларнинг бири унчалик истамаётган маълумотни
хабарни эшитишга тўғри келади; бири иккинчисининг 
илтимосини (талабини) рад этишга мажбур бўлади ва 
ҳоказо. Бундай шароитларда юзага келиши мумкин бўлган 
хафачилик, зиддиятларни бартараф этиш учун ҳурмат 
тамойилини воқеланти-рувчи воситаларга мурожаат қилиш 
эҳтиёжи тугилади.
Ҳурмат тамойилининг кенг миқёсда ўрганилиши 
натижасида социопрагматика мустақил тадқиқ соҳаси 
сифатида 
шаклланди. 
Социопрагматикада 
ҳурмат 
категорияси тамоман ўзгача талқинга эга. Маълумки,
146
www.ziyouz.com kutubxonasi


одатий талқинда «ҳурмат» тушунчаси этикет, одоб 
нормалари билан богланади ва бир шахснинг иккинчисига 
нисбатан 
эътиборли 
бўлиши 
англашилади. 
Социопрагматикада эса бу ҳодиса лисоний мулоқот 
жараёнида фаоллашувчи коммуникатив режа-стратегиялар 
тўплами сифатида қаралади. Бу йўсиндаги таҳлилда 
эътибор у ёки бу вазиятга мос тушадиган коммуникатив 
ҳаракатлар танловига қаратилади. Танлов эса, лисоний 
воситалариннг этикет нормаларидан ташқари, нормага зид 
томонларини ҳам қамраб олади.
Социопрагматиканинг шаклланиши Ж.Лич, Г.Каспер, 
П.Браун, С.Левинсон, Ж.Юл кабилар номи билан боглиқ. 
Пенелор Браун ва Стефен Левинсон 1987 йилда нашр 
этишган ҳурмат тамойилига багишланган махсус рисолада 
«Социолингвистика прагматикага тадбиқ этилиши лозим» 
деган шиорни олга суришди (В
го
\
уп
, Ьеу
1
П
8 0
п 1987: 281). 
Лисоннинг тизимий равишда контекст билан боглиқлигини 
ўрганиш прагматиканинг вазифасидир. Турли ижтимоий 
мақомга эга бўлган шахсларнинг турли вазиятларда 
маълум 
прагматик 
манбалардан 
фойдаланиши 
социолингвистик таҳлил учун ҳам муҳимдир.
Ушбу муаллифлар ҳурмат тамойилини зиддиятли 
вазиятларни бартараф этишга йўналтирилган нутқий хатти- 
ҳаракат, фаолият стратегияси сифатида таърифлашади. 
Бундай стратегиянинг фаоллашувидан мақсад 
шахс 
қадриятини, ҳурматини сақлашдир. Ҳар бир инсон 
ижтимоий шахсдир, унинг жамоадаги ўрнига нисбатан 
шахсияти, 
ижтимоий образи 
белгиланади. 
Мулоқот 
актларида 
адресатнинг 
ижтимоий 
образини 
(1асе) 
эътиборга олиш лозим, акс ҳолда, «шахс образига таҳдид» 
(1асе 1Ьгеа1ешп§ ас!) юзага келади. Яхшиси, ушбу образни 
сақлашга, қадрлашга (Ғасе §ау1п§ ас!) ҳаракат қилган 
маъқул (Уи1е 1996: 61). Масалан, қўшни эр-хотинларнинг 
жанжали жонга текканда, «Эй, овозларингни ўчиринглар,
147
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish