Монография. Тошкент нашриёти, 2008 йил, 318 бет



Download 4,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/95
Sana23.02.2022
Hajmi4,78 Mb.
#173632
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   95
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

ботипий 
тизим 
мавҳум 
характердаги 
категориялардан таркиб топади. Кейинги босқичда ушбу 
ботиний структуралар, махсус амаллар, яъни грамматик 
трансформация 
-
кўчиришлар 
ёрдамида 
лисоний 
воқеланадилар, зоҳирийлик касб этади. Зоҳирий структура 
ҳам маълум категориялардан иборатдир, аммо улар 
эндиликда конкрет кўринишга эгадирлар. Эслатилган 
амаллар умумлашмасини Чомский лисоннинг универсал 
(умумий) грамматикаси (Ишуег8а1 Огаштаг) деб атайди. 
Унинг талқинича, универсал грамматика барча тиллар 
соҳиблари учун умумий бўлиб, унда «тугма» (тпа1е, 
1
пЬогп) тамойиллар фаоллашади. Тилни ўзлаштирувчи ва 
ундан фойдаланувчининг (у она тили ёхуд хорижий тил 
бўлишидан қатъий назар) вазифаси махсус қоидалар 
туркуми, 
ўз 
тажрибаси 
ва 
универсал 
грамматика 
тамойиллари доирасида «ишлашга мажбур этишдан 
иборатдир» (СЬотзку 2003: 12).
28
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сўзсиз, 
ҳар 
қандай 
лисоний 
қурилма 
ҳосил 
бўлишининг 
дастлабки 
босқичи 
идрок 
этилаётган 
воқеликнинг онгдаги инъикоси, юзага келиши ва унинг 
тафаккурда «ҳазму таҳлил қилиниши натижасида ҳосил 
бўладиган 
концептнинг 
тугилишидир» 
(батафсилроқ 
қаранг: Сафаров 2006), кейинги яъни лисоний воқеланиш 
босқичи эса турли хил амаллардан иборат бўлиб, бу 
амаллар тил тизими хусусиятлари билан боглиқ ҳолда 
кечади. Шунга кўра, Чомский изидан бориб, лисоний 
фаолиятда биз мурожаат қиладиган қоидаларни геиератив, 
яъни 
«тугма» 
(§епега1:ей) 
ва 
траисформа 
(1гап8Ғоппес1)ларига ажратиш мумкин. Ушбу қоидаларни 
ўзлаштирган шахс олдин ҳеч қачон учратмаган ва 
эшитмаган нутқий бирликларни тузиш қобилиятига эга 
бўлади. Шунингдек, ушбу шахс «бизники сизникини яхттти 
кўради», «меники бугун кетади» қабилидаги Дерсу Узала 
лаҳжасидаги гапларнинг нотўгри тузилганлигини аниқлай 
олади.
Аммо ботиний структурадан зоҳирийликка кўчиш 
жараёнининг қандай кечиши ёки, бошқача айтганда, 
лисоний 
ва 
когнитив 
ҳодисаларнинг 
қай 
йўсинда 
мослашуви масаласи сирлидир. Чомскийнинг ўзи ҳам бу 
масала устида «бош қотириш»дан тўхтаганича йўқ.
Тажриба 
кўрсатадики, 
лисоний 
фаолиятни 
таъминловчи 
тамойиллар 
бошқа 
турдаги 
фаолият 
доирасида мавжуд бўлган тамойиллардан тубдан фарқ 
қилади. Бинобарин, бу тамойиллар бизнинг кўриш, 
мусиқий ва санъаткорлик қобилиятимиздан, мантиқий ва 
математик иқтидоримиздан фарқ қилади. Демак, инсон 
онгини бутунлай бир яхлит тизимдан кўра кўпроқ кичик 
тизимлар «ҳамкорлиги» сифатида қараш маъқулроқдир, 
лекин бу кичик (микро) тизимлар, қанчалик мустақил 
ҳаракатда бўлишмасин, барибир ушбу ҳаракатлар бир-бири 
билан 
муносабатда, 
алоқадорликда 
кечадилар.
29
www.ziyouz.com kutubxonasi


Чомскийнинг кейинги йиллардаги ҳаракати айнан шу 
боглиқликлар 
сабабларини 
излашга 
қаратилди. 
Шу 
йўсинда Параметрлаштириш (нутқий тузилмаларни ҳосил 
қилувчи механизмларнинг асосий хусусиятларини топиш), 
Оптималлаштириш ёки Минималлаштириш (лисоний 
тежамкорликни таъминлаш) 
каби 
қатор 
назариялар 
(Рагате1ег8 ТЬеогу; ОрйтаН1у ТЬеогу; М1штаН81; Рго§гат) 
шаклланди (СЬотзку 1981; СЬотзку 2000). Бу назариялар 
Уииверсал Грамматикада барча тиллар учун умумий 
тамойиллар мавжудлигига яна бир карра ишонтириш билан 
бир 
қаторда, 
тиллараро фарқни 
юзага келтирувчи 
манбаларнинг 
табиатини 
тушунтириш 
йўлидаги 
уринишдир. Параметрлаштириш назариясига биноан барча 
параметр ва тамойиллар алоҳида тилларда «включатель» 
(злуйсЬез) 
тўпламида 
кодлаштирилади, 
тилдан 
фойдаланувчининг вазифаси эса ушбу включателнинг 
«тугмача»сини 
(1裏егз) 
тўгри 
босишдир. 
Оптималлаштириш назарияси ўз навбатида тиллараро 
фарқларни умумий (мажбурий) қоидаларнинг алоҳида 
тилларда турли даражада кодлашуви билан боглайди. Бу 
ҳолда тил ўрганувчи ва ундан фойдаланувчииннг вазифаси 
ушбу умумий қоидалар мажмуасидан фойдаланишнинг энг 
оддий, ҳаммабоп «калити»ни топишдир ОаскепйоҒҒ 2004: 
102
).
Албатта, 
Чомский 
таълимоти 
кўпчиликнинг 
диққатини жалб қилмай қолмади. Зеро, унинг асосий гояси 
лисоннинг инсон фаолиятида тутган ўрни ва умуман лисон 
ҳамда тафаккур фаолиятларининг туташтирувчи ришталар 
ҳамоҳанглигига таянади. Аммо ушбу таълимот гоялари 
ҳамма томонидан бир хилда қабул қилинишини ҳам кутиш 
нотўгри. 
Бекаму 
кўст 
гоя 
абсолют 
ҳақиқат 
кўринишидагина бўлиши мумкин. Чомский эса ҳозирча 
пайгамбар эмас ва менимча, у бунга даъво ҳам қилаётгани 
йўқ. У ҳам танқидга бардош бера олади.
30
www.ziyouz.com kutubxonasi


Олим таълимотидаги энг танқидбардор гоя -

Download 4,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish