Ўрта бўғин бошқарув раҳбарлари юқори бўғин бошқарувчиларига бўйсунадилар ва қуйи бўғин (техник) раҳбарларининг ишини йўналтирадилар ва назорат қиладилар. Агар муассаса/ташкилот кенг тарқалган тузилмага эга бўлса, унда ўрта бўғин бошқаруви раҳбарлари икки қўшимча даражага бўлинадилар (юқори даражадаги ўрта бўғин бошқаруви раҳбарлари ва қуйи даражадаги ўрта бўғин бошқаруви раҳбарлари). Ўрта бўғин бошқаруви раҳбарларига энг кенг тарқалган мисол қилиб қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: декан (олий таълим муассасида), бўлим бошлиқлари (агар гап бизнес ҳақида борса), сектор бошлиғи ва бошқалар.
Қуйи бўғин бошқаруви раҳбарлари ишлаб чиқариш вазифаларининг бажарилишини назорат қилишади. Булар - ташкилий даража, яъни бевосита кадрлар/ишчилар ѐки ѐш кадрлар билан ишлайдилар. Қуйи бўғин бошқаруви раҳбарлари жуда хилма-хил бўлган ҳаракатлар мавжуд бўлган қизғин ишни бажарадилар. Улар бир вазифадан иккинчисига ўтишларига тўғри келади.
Шундай қилиб, раҳбар бошқарув ижтимоий бошқарувнинг муҳим қисми ҳисобланиб, ўз мақсади, предмети, манбалари ва таркибларига эгадир.
Раҳбар бошқарувнинг мақсади: таълим–тарбия самарадорлигини ошириш ва тизим фаолиятини таъминлаш, жамият томонидан таълим тарбияга қўйилаѐтган талабларни бажаришини таъминлаш учун тизимнинг такомиллашувини ошириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Раҳбар бошқарувнинг предмети: таълим–тарбияни режалаштириш, амалга ошириш каби вазифаларни бажариб келаѐтганларнинг фаолияти.
Раҳбарнинг бошқарув манбалари: таълим–тарбия соҳасига оид бўлган илм–фаннинг ютуқлари: –таълим фалсафаси, таълим социологияси, таълим психологияси, таълим ва тарбия назария, таълим иқтисоди, таълим ҳуқуқи, таълим медецинаси кабиларнинг натижалари.
Раҳбар бошқарувнинг таркиби:
Ўқитувчи Ўқувчи Педагогик жамоа Билим Жамият
Ўқувчи Оила Ўқитувчи Педагогик жамоа Ўқувчилар жамоаси Таълим (Касбий таълим) Жамият каби тизими.
Раҳбар бошқарувни учта асосий типини ажратиш мумкин:
—таълим-тарбиянинг концептуал режадаги масалалари (таълимтарбияни узоқ муддатли режалаштириш, истиқболи билан боғлиқ стратегик вазифалар (дарслик, ўқув услубий қўлланма кабиларни яратиш));
—таълим тарбия жараѐнини техник-технологик таъминоти билан боғлиқ масалалар (янги таълим техникаси ва технологияларни яратиш, жорий қилиш);
—педагогик фаолиятни таъминлаш билан боғлиқ масалалар (кадрлар масаласи, педагогик жамоалардаги ижтимоий-психологик муҳитни ҳисобга олиш ва бошқалар).
Раҳбар бошқарувнинг функциялари:
Do'stlaringiz bilan baham: |