40
«Молодой учёный»
.
№ 24.2 (158.2)
.
Июнь 2017 г.
Спецвыпуск
тодини танлашда энг асосий омил бўлиб аниқ ўқув машғу-
лотининг дидактик вазифаси хизмат қилади.
Фаол методини танлашда унинг самарадорлик дара-
жасини эътиборга олиш ҳам аҳамиятга эга. Ўтказилган
таҳлиллар шуни кўрсатадики, ўқув материали оғзаки
баён этилганда талабалар маълумотнинг 5–10 % ни
эслаб қоладилар. Ўқув адабиётларидан мустақил ўқиш
маълумотнинг 10–15 % ни, кўргазмали материалларэса
маълумотларнинг 20–25 % ни ўзлаштиришга имкон бе-
ради. Амалий методлар энг самарали метод ҳисобланиб,
талабалар онгида маълумотнинг 75 % и сақланиб қолади.
Лекин, ўқув-материалларини талабалар томонидан му-
стақил ўрганиш, амалий машғулотларини мустақил ба-
жариш методлари ундан ҳам самаралироқ ҳисобланади,
бунда 90 % билим ўзлаштирилади ва кўникма шаклла-
нади. Демак, талабаларни мустақил ўрганиш, изланиш,
муаммоларни мустақил ечиш, амалий таъсирларига
йўналтирилган фаол методларни қўллаш яхши самара
беради.
Ўқитиш жараёнида гуруҳидаги талабалар сони муҳим
аҳамиятга эга. Агар гуруҳда талабалар кўпчилик бўл-
маса, энг фаол методдан фойдаланиб, ўқитишни жадал-
лаштириш мумкин. Агар талабалар кўп бўлса, фаол ме-
тодлардан фойдаланиш унга яхши натижа бермаслик
мумкин. Талабаларнинг ҳар бири билан ишлаш учун вақт
етишмайди.
Фаол таълим методларини танлашда таълим олувчи-
ларнинг ўқув-билиш имкониятларини, яъни уларнинг
ёши, тайёргарлик даражаси, ҳамда, жамоадаги ўзаро му-
носабатларнинг ўзига хослигини ҳам инобатга олиш
муҳим. Ўқув машғулотига тайёргарлик вақтида, таълим
методини танлаётиб, биз, албатта, талабаларнинг му-
стақил ва ижодий ишлаш қобилиятини ҳисобга олишимиз
лозим. Фанга тегишли мавзуларининг ўқитиш кетма-кет-
лиги ва давомийлиги фаол метод танлашга таъсир кўрса-
тади. Фаол методларнинг баъзилари талабаларни фаол-
лаштиришга қанча кўп вақт талаб қилса, топшириқлар ёки
амалий фаолиятлари бажарилишига ҳам шунча вақт талаб
қилади. Ўқув машғулотда вақи шунчалик чегараланган бў-
лиши мумкинки, қўллашда кўп вақт талаб қиладиган фаол
методдан фойдаланиши имконини бермайди. Баъзи фаол
методларни қўллашда алоҳида шароитлар талаб қилин-
майди, аммо махсус ўқув-моддий шароитлар талаб қила-
диган фаол методлардан фойдаланмоқчи бўлсак, у ҳолда
дидактик таъминотни амалга оширишимиз керак. Чет тил-
ларни ўрганаётганда ўргатишга мўлжалланаётган тил ма-
териалига мос, яхши самара берадиган интерфаол метод-
ларни танлай билиш ҳам бир санъат.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ishmuhamedov R. «Innovatsion texnologiyalar yordamida ta'lim samaradorligini oshirish yo'llari. Toshkent «Nizomiy
nashriyoti'. TDPU 2005 yil.
2. Jalolov J. «Chet tili o'qitish metodikasi» Toshkent. 1996 yil.
3. Yo'ldoshev J. T. «Yangi pedagogik texnologiyalar yo'nalishidagi muammoni yechimlari. Toshkent. 1999 yil.
Do'stlaringiz bilan baham: