2.3. Эмпирик адабиётлар шарҳи. Мамлакатдаги сиёсий ҳолат ва мавжуд қонунлар ҳам бюджет тақчиллигини келиб чиқиш сабаблари сифатида кўрилади. Бу борада изланишлар олиб борган Nicholas ва Constantin (2013) Руминиядаги бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари (ЯИМ нисбатан фоизларда) каби молиявий кўрсаткичларни – хуқуқий тузилмалар, иқтисодий эркинлик, иқтисодий фаолиятни тартибга солиш даражаси, коррупциянинг миқдори каби ўзгарувчилар билан боғлиқлигини ўрганди. Ўрганиш натижалари юқорида кўрсатилган институционал ўзгарувчилар гуруҳининг аҳамиятини тасдиқлади. Натижаларнинг сифати шундаки институционал ўзгарувчилар қанчалик қўллаш керак –инвесторлар томонидан рискларни аниқлаш қийматида ёки номинал қийматида.
Хусусан, улар инстутиционал синфларнинг муҳим камчиликларининг белгиси сифатида ёки инвестиция киритувчи халқаро ташкилотлар учун инвестиция киритишда, йўналтирилаётган маблағларни давлатнинг даврий харажатларига йўналтириши мумкин бўлган кредит рейтинглари паст давлатлар қаторида ўрин эгаллаши мумкин. Ўрганишларда бюджет тақчиллиги ва давлат қарзлари ўртасида институционал ўзгарувчилар икки йўналишдаги таъсир қилувчи муносабатларни аниқлади. Мамлакатдаги мавжуд қонунлар хукумат билан тадбиркорлар ўзаро муносабатларини қийинлаштиради. Ўрганишларда шу аниқландики, мамлакатдаги мавжуд қонунлар коррупция учун қулай шароитларни яратади.
Иқтисодий инқироз тушунчасининг моҳиятини тушунишимиз учун уни “ортиқча ишлаб чиқариш” классик инқирози билан боғлаб тадқиқ этиш керак. Маълум бир даврда ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларнинг истеъмолчилар томонидан харид қилинишининг имкони йўқ. Чунки истеъмолчиларнинг тўлов қобилияти билан ишлаб чиқарувчиларнинг жами таклифининг оралиғида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг соф фойдаси ётади. Вақт ўтиши билан бундай номутаносиблик йиғилиб, жамғарилиб боради. Натижада харидорларнинг тўлов қобилиятидан ортиқча бўлган истеъмол товарлари ишлаб чиқарилади ва таклиф ортади, асосий капитал ортиқча жамғарилади. Бу ҳолат эса ортиқча ишлаб чиқариш классик инқирозларининг юзага келишига сабаб бўлади.
Бутун дунё мамлактларида глобал рецессияни келтириб чиқарган 2007 йилдаги глобал молиявий инқироз сабалари ва унинг оқибатларини илмий жихатдан ўрганишга қизиқувчилар сони ортди. Шунингдек, молиявий инқирознинг макроиқтисодий оқибатларини юмшатиш ва хукуматга яна кузитилиш эҳтимоли мавжуд инқирозларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилишига катта эътибор қаратилди (Reinhart ва Rogoff, 2008, 4557-4573).
Инқирознинг дастлабки белгилари 2007 йилнинг ёзида, АҚШ да кичик ипотека кредитлари бўйича заёмчиларнинг муддати ўтан қарзларининг сезиларли даражада ортишида кузатилди. Ипотека тўловларининг кескин пасайиши ва ипотека таъминотидаги қимматли қоғозларнинг тезкор деволвацияси глобал молиявий инқироз тизимининг йиғилишига олиб келди. 2008 йил сентябр ойида ипотека таъминотида қимматли қоғозлар бозорининг асосий иштирокчиларидан бири бўлган Lehman Brothers компаниясининг дефолти ва ушбу мураккаб молиявий маҳсулотларнинг энг йирик суғуртачиларидан бири бўлган American International Group инқирози ушбу инқирозни бутун дунёга тарқалишига сабаб бўлди.
Crotty (2009) нинг фикрича Ушбу иқироз аввалги инқирозларда бўлгани каби қимматли қоғозлар бозоридаги тенденция, ўсишни секинлаштиришга ҳамда кўчмас мулк нархини ўзгариши ва давлат қарзларига таъсирини ўтказади. Инқирознинг илдизлари 1980 йилларнинг бошида бошланган молиявий тартибга солиш харакатига боғлиқ. Молиявий марказларнинг “осон тартибга солиниши” га асосланган “янги молиявий архитектура” – инвестиция банкларга инновацион молиявий воситалар орқали ўз фаолиятини кенгайтиришга имкон беради.
Шунингдек, жаҳон молиявий инқирози даврида Грециянинг иқтисодий ҳолатини ўрганган иқтисодчилар Serdar ва Ali (2015) ўзларининг илмий изланишларида қуйидагича фикрларни илгари сурадилар. Жаҳон иқтисодиёти 2007 йилдан кейин энг катта инқирозни бошидан ўтказди. Молиявий инқироз АҚШ да бошланди ва бутун дунёга ёйилиб, кўплаб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатган. Греция, ушбу мамлакатлардан биридир. Юқори суръатлардаги бюджет дефицити, ЯИМ нисбатан давлат қарзи ва солиқ базасини камайиши ҳамда солиқ йиғимининг оғир тизимлари Греция иқтисодиётига заифлик ва инқирозни кучайтириб юборди. 2001 йилда Греция томонидан еврони миллий валюта сифатида қабул қилаётганда юритилган бахс мунозаралар пайтида Грецияни умумий Европа валютасидан чиқариш керак эди. Ажратилган кредитлар эса Европа томонидан Грецияни қутқариш учун тақдим қилинган кўмак эди. Греция томонидан буни анча вақт давомида тўланиши керак бўлган маблағ ва уни тўлашда давом этади ҳам.
Греция аслида айсбергни кўринаётган қисми ҳолос. Ероиттифоқда Греция иқтисодиёти ёки бошқа давлатларни – Ирландия ёки Португалия иқтисодиётини муаммо сифатида қаралиши керак. Агар кенг қамровли ва ҳал қилувчи қарор қабул қилинмаса, бошқа Европа давлатлари жумладан Франция, кейинги иқтисодий инқироз ва давлат қарзларининг ошишига юз тутади. Бу Европа Иттифоқининг яхлитлиги ва келажагига тахдид солувчи муҳим элементдир. Грециядаги муаммоларни қисқа вақтда ҳал қилиш учун иқтичодиётнинг барқарорлиги, рақобатбардошлиги ва шаффофлилиги бўйича тизимли ислоҳотларни амалга ошириш лозим. Бу фақатгина иқтисодиётни ўзгариши эмас, балки жамият ва юритилаётган сиёсатни ҳам ўзгартириш демакдир.
Kouretas ва Vlamisлар (2010) фикрича Европа хукумати 2010 йил март ойига қадар Греция иқтисодиётини қутқариш учун ўз муносабатини билдирмади. Натижада, Грецияда иқтисодий инқироз чуқурлашди ва давлат қарзи юқори даражасига чиқди.
Шунингдек, олимлар нафақат Греция балки Италиядаги ҳолатга ҳам урғу бердилар. Roberto (2010)Италияда глобал инқироз мамлакатда янги иқтисодий ва сиёсий тизимларни яратиш учун туртки бўлиши мумкинлигини ёзади Италияда Глобал инқироз 20 йиллик иқтисодий пасайиш ва сиёсий беқарорликдан бузилган тизимга таъсир кўрсатди. Мамлакат инқирозга учрагандан сўнг вазият ёмонлашди. Глобал инқироздан – мамлакатни қутқариш ва тизимни ислоҳ қилиш учун рағбатлантириш сифатида фойдаланишга Италиядаги пасайишга жавобгарлар тўсқинлик қилди. Кенг тарқалган коррупция, иқтисодий ўсиш учун янги лойиҳаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, мақсадларга эришиш ва янги ислоҳотлар қилиш мумкин бўлган бошқарув синфининг етишмаслиги 1990 йиллардаги қулашнинг узоқ муддатли оқибатлари эди. Берлускони муаммонинг бир қисми эди. Унинг етакчилиги деярли тугатилган эди, узоқ муддатдан бери давом этаётган суд жараёнларидаги муаммолари унинг партиясининг ҳам муаммоларига айлангнди. Уни гегемон партия яратиш истаги охир оқибатда ўзини таназзулга учратди. Глобал инқироз Италиянининг пасайиб бораётган иқтисодий ҳолати ва сиёсий вазиятига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин эди.
2008 йилдаги иқтисодий инқироз дунё мамлакатлари иқтисодиётига ханузгача глобал тарзда ўз таъсирини кўрсатмоқда. АҚШ молия бозорида бошланган иқироз биринчи навбатда реал секторга, аста секин Евопа Иттифоқига, кейин эса бутун дунёга тарқалди ва кенг кўламли иқтисодий пасайишга олиб келди. Шунча вақт ўтишига қарамасдан айрим Европа давлатларида ханузгча инқироз хавфи остида қолмоқда, улар бу ҳолатга қарши ўзларининг самарали сиёсатини юргазиш бўйича ўйлаб кўришлари керак. Инқироз даврида молиявий барқарорлик ва уни қўллаб қувватлашнинг аҳамиятини яхши тушунамиз. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби Европа Иттифоқида ҳам, талабни ошириш учун восита сифатида пул ва молия сиёсатидан фойдаланилади. Инқироздан чиқиш учун Экспансионистик фискал сиёсатни қўллаш вазифаси турарди. Узоқ муддатли музокаралар мавзуси бўлган давлат харажатларининг юқори даражаси яна тортишувлар марказига айланди айниқса, қарз олиш, бюджет дефицити ва ишсизлик каби муаммолар билан боғлиқ ҳолда янгиланди. Мунозаралар бюджет дефицити ва давлат қарзини камайтиришга қаратилди, бу кўплаб мамалакатлар учун барқарор бўлмаган ва яна бу, фискал сиёсатга ҳам таъсир кўрсатмас эди. Европа мамлакатларда бир томондан инқироз билан курашиш қийинчиликлари яна бир тарафдан талабни ошириши ва рецессия билан курашиши лозимлигини айтади (Silma ва Kiriskan, 2016, 139-158).
У ўзининг тадқиқотида, ЕИ-28 давлатларида инқирозгача бўлган даврида ҳамда ва бугунги кунда давлат харажатларининг танлаб олинган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва инсон тараққиёти индексига таъсирини ўрганди. Бу мақсадлар учун 2000-2015 йилларнинг йиллик маълумотларидан фойдаланилди. У изланишида 3 та методдан фойдаланган. Дастлаб, ЕИ-28 мамлакатларида давлат харажатларини макроиқтисодий кўсаткичлар ва инсон ривожланиш индексига таъсирини аниқлаш учун нуқталар диаграммасидан фойдаланган. Ушбу таҳлилда уч ҳил баҳолаш усули қўлланилган – бирлаштирилган рецессия, қаттиқ таъсир модели ва тасодифий таъсир модели.
Маҳим ва ишончли статистик, эконометрик маълумотлар тасодифий таъсир модели ёрдамида олинган. Ушбу таҳлил нуқталар диаграммаси услубига ўҳшаш эди. Ниҳоят, вақт қатори модели 2000-2006 ва 2007-2015 йиллар учун 10 та ЕИ мамлакатлари аҳолисининг яхши даромад олишини прогноз қилган. Таҳлил натижаларига инқироздан кейин давлат харажатлари кам бўлган Норвегия, Люксембург ва Германияда иқтисодий кўрсаткичлар ва инсон тараққиёти индекси яхшиланганини кузатса бўлади.
Иқтисодий инқирозларни классик инқирозлар билан биргаликда тадбиқ этиш асносида иқтисодий циклларнинг ҳаракати кун тартибидаги энг долзарб муаммолар қаторидан жой олади. Дастлаб иқтисодий цикллар борасида иқтисодчи олим Й.Шумпетер (1982) ХХ асрнинг биринчи ярмида илмий изланишлар олиб борган. Унинг илмий изланишлари натижаси ўлароқ, иқтисодий цикллар ривожланиши тўртта фазага ажратиб кўрсатади. Булар юксалиш, рецессия, депрессия ва жонланиш фазаларидир.
Биринчи фаза – юксалиш босқичида янги ғояларнинг пайдо бўлиши, янги товар ва хизматларнинг жорий этилиши, янги бозорларнинг кашф этилиши натижасида даромад ҳажми ортади ҳамда натижада иқтисодий ўсиш кузатилади. Бунда, албатта, ишлаб чиқарувчиларнинг тадбиркорлик қобилиятлари алоҳида ўрин тутади.
Рецессия фазасида биринчи фазадаги ўсиш ҳолатидан иқтисодиёт турғунлик ҳолатига ўтади.
Учинчи депрессия фазасида иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари орқага кетади, мувозанат бузилади ва шарт-шароитлар ёмонлашади.
Жонланиш фазаси товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчиларнинг ва давлатнинг бевосита аралашуви натижасида иқтисодий мувозанатни қайта тиклаш учун комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида юзага келади.
Европа Иттифоқига аъзо ва иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар ўзларининг ривожланиш босқичларида давлат ташқи қарзи ва давлат бюджети тақчиллиги ўзига хос тажрибага эгадирлар. Айнан, евроҳудуд мамлакатларида Маастрихт шартномасида Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар – учун “евроҳудуд”да иштирок этишлари учун 1993 йил 2 майдан бошлаб қуйидаги қатъий мезонлар ўрнатилган:
давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,0 фоиздан ортмаслиги;
давлат ташқи қарзи миқдори ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60,0 фоиздан ортмаслиги лозим (ёки ушбу кўрсаткичга барқарор яқинлашиб бориш мумкин).
Мамлакатимизда молиявий-иқтисодий инқироз даврида иқтисодиётни барқарор ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” деб номланган асарлари чоп этилди.Ушбу асарда мамлакатимиз иқтисодиётини инқироз даврида барқарор ривожланиши таъминлашга қаратилган энг устувор вазифалар санаб ўтилган ва уларни амалги ошириш орқали мамлакатимизда бюджет тақчиллиги кузатилмади.
Шунингдек, асарда глобал молиявий-иқтисодий инқирознинг келиб чиқиш сабаблари ва юзага чиқиши мумкин бўлган муаммолари ҳам ёритилган бўлиб улар қуйидагилардан иборатлиги келтириб ўтилган:
- молия-банк тизимидаги инқироз жараёнлари деярли бутун дунёни қамраб олаётгани, рецессия ва иқтисодий пасайишнинг муқаррарлиги, инвестициявий фаоллик кўламининг чекланиши, талаб ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши, шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таъсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талафотлар содир бўлиши мумкинлиги ўз тасдиғини топганлиги;
- авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатганлиги. Шу билан бирга бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлаганлиги;
- молиявий-иқтисодий инқирознинг ҳар қайси давлатдаги миқёси кўлами ва оқибатларининг қандай бўлиши, кўп жиҳатдан, бир қанча омилларга, яъни, бу аввало, ана шу давлатнинг молия-валюта тизими нечоғлик мустаҳкам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада капиталлашуви ва ликвидлиги (тўлов имкони)га, уларнинг чет эл ва корпоратив банк тузилмаларига қанчалик қарам эканига, шунингдек, олтин-валюта заҳирасининг ҳажми, хорижий кредитларни қайтариш қобилияти ва пировард натижада мамлакат иқтисодиётининг барқарорлик, диверсификация ва рақобатга бардошлилик даражасига боғлиқлиги;
- жаҳон молиявий инқирозидан имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп жиҳатдан ҳар қайси давлат доирасида ва, умуман, дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг қанчалик самарадорлигига, уларнинг бир-бири билан уйғунлигига боғлиқлиги.
Ушбу китоб икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида - жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар санаб ўтилган бўлса, иккинчиси қисмида – банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инноватцион технологияларни кенг жорий этиш йўллари белгилаб берилган.
Мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009—2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар дастури қабул қилинди ва амалиётга жорий қилинди.