Молиявий рискларнинг иқтисодий моҳияти ва уни


Молиявий рискларнинг моҳияти



Download 225,39 Kb.
bet2/5
Sana20.07.2022
Hajmi225,39 Kb.
#826785
1   2   3   4   5
Bog'liq
sh.m.m.2

Молиявий рискларнинг моҳияти.
Рискларни ўрганиш жараёнида, бир томондан, риск-менежменти имкониятлари бирмунча орттириб кўрсатилиши молиявий рисклар назарияси яратилишигабўлган талабни оширган бўлса, бошқа томондан, шу кунга қадар
«молиявий риск»тушунчасининг моҳияти тўлалигича очиб берилмаганлиги, бу йўналишда тадқиқотлар олиб борилиши кераклигини таъкидлаш лозим.
Молиявий риск тушунчасига берилган турли талқинларга асосланиб ва тадқиқотчиларнинг назарий қарашларига мувофиқ рискларни қуйидаги3 гуруҳ кесимида туркумлаш мумкин (чизма):
Молиявий рисклар гуруҳланиши



биринчи гуруҳ риски. Тадқиқотчиларнинг талқинига кўра, риск кенг маънода номаълум воқелик бўлиб, унинг юз бериши оқибатида фаолиятга ижобийёки салбий таъсир етказилиши мумкин;
иккинчи гуруҳ риски. Олимларнинг қарашларига кўра, риск фаолият сифатида ютуқли натижага эришиш мақсадида амалга оширилган саъй- ҳаракат ҳисобланади;
учинчи гуруҳ риски. Тадқиқотчилар бу рискни муқобил вариантлардан бирини танлаш жараёнида ютуққа эришиш ёки хатога йўл қўйиш эҳтимоли сифатида талқин этишади.
Бундай қарашлар доирасидаги тадқиқотлар салмоқли бўлиб, муаллифларнингасосий қисми молиявий риск - бу молиявий инструментларга эгалик билан боқлиқ, шунингдек, молия институтлари актив ва пассивларининг параметрлари ўзаромос эмаслиги оқибатида йўқотиш(зарар кўриш) эҳтимоли эканлигини таъкидлашади. Кейинги вақтда тадқиқотчилар «эҳтимол» тушунчасининг ўрнига «имконият» сўзини кўпроққўлланилаётганлигини маъқуллаб бўлмайди.
Рискнинг моҳияти фойда олиш ёки зарар кўриш, мол-мулкни йўқотиш, жойлаштирилган инвестициядан олинадиган даромаднинг кутилганидан фарқланишикаби эҳтимол бўлган натижаларга асосланади. Хусусан, молия
соҳасида риск нисбатан кенг талқинда тушунилади. Шу боис риск нафақат
даромадни қўлдан чиқариш, унинг кутилганидан пастлиги, яъни салбий натижа, балки фойданинг кутилганидан юқорилиги, яъни ижобий кўрсаткич сифатида ҳам намоён бўлишимумкин.
Юқоридаги мулоҳазаларга асосланиб, молиявий рискларининг асосий белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
мазкур рисклар ноаниқлик ҳолатида юзага келади ва уларнинг асосий мезони эҳтимолликка асосланади;
рискнинг пировард натижаси (оқибати) мол-мулкни йўқотиш, фойданиқўлдан чиқариш ҳисобланиши молия институтлари фаолияти бевосита риск қамровида кечишини англатади.




Юқорида келтирилган белгиларга асосланиб, қайд этиш лозимки, молия институтлари рисклари эҳтимоликка кўра, асосий фаолиятидан кутилган даражадагифойдага эриша олмаслик ёхуд уни йўқотиш ҳисобланади. Бу ўринда таъкидлашлозимки, молиявий рискларни таснифлашга бўлган ёндашувлар хилма-хилдир.


Умуман олганда, молиявий рисклар ўзига хос тузилмага эга. Улар бозор риски,ликвидлик риски, фоиз риски, кредит риски ва валюта рисклари
кабилардан иборатлиги қайд этган тасниф бирмунча илмий асосланган ҳисобланади (чизма).

Download 225,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish