Давлат солиқ хизмати органларининг молиявий назоратга оид асосий вазифалари қуйидагилардан иборат - солиқ қонунчилигига риоя этилишининг зарурий шартларини таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, солиқ бўйича қоидабузарликларни аниқлаш, огоҳлантириш ва тўхтатиб қўйиш
- солиқ қонунчилиги, солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси нобюджет Пенсия фондига мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ҳисоблаб ёзилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат этиш
- Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги Бош назорат-тафтиш бошқармаси вазифалари
- хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ қонунчилигига риоя этиши бўйича молиявий-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда ҳужжатлар асосида текширувларни ҳамда ҳукумат қарорлари билан солиқ органлари зиммасига юклатилган масалалар бўйича назорат текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш
- хўжалик юритувчи субъектлардан олинадиган солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб ёзилиши, ундириб олинишида қонунийликка риоя этилиши, бюджетга тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида киритилишини назорат қилиш; солиқ қонунбузарликларини аниқлаш, огоҳлантириш ва тўхтатиш
- Нодавлат молиявий назорат
- Нодавлат молиявий назорат
- молиявий назоратнинг нодавлат турларини ички фирмавий (корпоратив) назорат, тижорат банклар томонидан мижоз-ташкилотлар устидан назорат, аудиторлик назоратлари ташкил қилади
- Ички фирмавий молиявий назорат корхона, муассаса, фирма, корпорациялар ўзининг иқтисодий хизматлари, яъни бухгалтерия, молия бўлими, молиявий менежмент хизматлари ва бошқалар томонидан ўз корхонаси, филиаллари ва шуъба тузилмаларининг молиявий фаолияти устидан назорат амалга оширилади. Ички назорат хизматлари доимий равишда пул маблағларини (шахсий, қарзий, жалб этилган) ишлатилишининг самарадорлиги ва мақсадга мувофиқлиги кузатади, режалаштирган молиявий натижалар билан ҳақиқий молиявий натижалар қиёслаб, таҳлил қилади, инвестицион лойиҳаларнинг натижаларига молиявий баҳо беради, корхонанинг молиявий ҳолатини назорат қилади
- Тижорат банклари ҳисоб-касса операцияларини юритиш ва валюта қонунчилигига риоя этиш борасида ўрнатилган тартибнинг мижозлар томонидан амал қилинишини, банкдан потенциал заём олувчиларнинг молиявий ҳолати ва кредит олишга лаёқатлилигини, ссуда берилган тақдирда банк ўрнатилган муддатларда тегишли фоизлар билан биргаликда ссуданинг қайтарилиш эҳтимолини баҳолаш мақсадида берилган ссуданинг ишлатилишини, мижознинг тўлов қобилияти ва ликвидлигини назорат қилади
- Эътиборингиз учун
- РАХМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |