Мулкдор томонидан киритилган капиталдан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда фойдаланилади ва бу кўрсаткич бошқа қимматли қоғозлар киритилганда олиниши мумкин бўлган даромад билан солиштириш имконини беради.
Хусусий капитал ҳар бир сўми қанча соф фойда келтирганини кўрсатади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари рентабеллиги (РИХ), бу айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қилинган харажатларнинг бир сўмига олинган ялпи фойда ёки соф фойдани ифода қилади. Бу кўрсаткичдан турли маҳсулотлар ишлаб чиқарининг солиштирма самарадорлигини аниқлашда кенг фойдаланилади

Бу ерда: ЯФ – ялпи фойда;
СФ – соф фойда;
МИТ – маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи.
4. Иш фаоллиги коэффицентлари корхонанинг ўз маблағларидан қанчалик самарали фойдаланаётганини аниқлаш мақсадига хизмат қилади. Иш фаоллиги коэффицентлари корхонанинг маблағлари айланиши тезлиги, яъни маблағларнинг пул кўринишига ўтиши тезлигини ифодалайди ва хўжаликнинг тўловга қобиллигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлар сифатида юзага чиқади. Шунингдек, маблағлар айланишининг тезлашуви корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ошишига ҳам сабаб бўлади. Иш фаоллиги кўрсаткичларига қуйидагилар киради: