Концептуал асос
©
МҲХС Фонди
3
Сўзбоши
Бухгалтерия Ҳисобининг Халкаро Стандартлари бўйича Кенгаш ҳозирги пайтда
мазкур концептуал асосга
ўзгартириш киритиш жараёнидадир. Концептуал асосни ўзгартириш бўйича лойиҳа босқичма-босқич амалга
оширилади.
Ҳар битта боб тугалланганидан кейин 1989 йилда чоп этилган
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим
этиш бўйича концептуал асоснинг тегишли бандлари алмаштирилади. Концептуал асосни ўзгартириш бўйича
лойиҳа ниҳоясига етганидан кейин Кенгаш “
Молиявий Ҳисоботнинг Концепутал Асоси” деб номланган тўлиқ,
кенг қамровли, ягона хужжатга эга бўлади.
Концептуал асоснинг мазкур таҳрири Кенгаш томонидан концептуал асосни ўзгартириш бўйича лойиҳанинг
биринчи босқичи натижасида чоп этилган биринчи иккита бобни ўз ичига олади: 1-Боб “
Умумий фойдаланиш
учун мўлжалланган молиявий ҳисоботнинг мақсади” ва 3-Боб “
Фойдали молиявий ахборотнинг сифат
хусусиятлари”. 2-чи бобда ҳисобот берувчи тадбиркорлик субъекти тушунчаси кўриб чиқилади. Кенгаш
ушбу мавзуда муҳокама учун хужжат лойиҳасини 2010 йилнинг мартида чоп қилган ва у бўйича мулоҳаза ва
изоҳлар даври 2010 йил 16 июлда якунланган. 4-чи боб
Асоснинг (1989) қолган матнини қамраб олган. Ушбу
нашрнинг оҳирида келтирилган мувофиқлаштирувчи жадвал
Асос (1989) ва
Концептуал асос (2010)
мазмунларининг қай даражада бир бирига мос эканлигини кўрсатади.
Концепутал асос
4
©
МҲХС Фонди
Кириш қисми
Асосдан (1989) кўчирилган. Ушбу қисмга ўзгартиришлар БҲХС бўйича
Кенгаш томонидан
Концептуал асоснинг мақсади кўриб чиқилганидан кейин киритилади. Унгача,
Концептуал асоснинг мақсади
ва ўрни аввалгидек қолади.
Кириш
Молиявий ҳисоботлар бутун дунёда ташқи фойдаланувчилар учун кўпгина тадбиркорлик субъектлари
томонидан тайёрланади ва такдим қилинади. Бундай молиявий ҳисоботлар турли
давлатларда бир-бирига
ўхшаш бўлиб туюлса ҳам, улар ўртасида турли ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар ҳамда ҳар хил
давлатларда миллий талаблар ўрнатилганида молиявий ҳисоботнинг турли фойдаланувчиларининг талаблари
ҳисобга олинганлиги сабабли юзага келиши мумкин бўлган фарқлар мавжуддир.
Бундай турли шароитлар молиявий ҳисобот элементларининг турлича таърифлари ишлатилишига олиб келди:
масалан
активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ва харажатлар. Улар,
шунингдек, молиявий ҳисобот
моддаларини тан олишда ҳар хил мезонлардан фойдаланиш ҳамда ушбу моддаларни баҳолаш учун ҳар хил
асосларни маъқул деб ҳисоблашга сабаб бўлди. Бу эса молиявий ҳисоботни қўллаш доираси ва уларда очиб
бериладиган маълумотларга ҳам таъсир кўрсатди.
Бухгалтерия Ҳисобининг Халкаро Стандартлари бўйича Кенгаш молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим
этиш билан боғлиқ бўлган қоидалар, бухгалтерия ҳисоби стандартлари ва тартибларини уйғунлаштириш
орқали ушбу фарқларни камайтиришни ўз зиммасига олди. У шунга аминдир-ки, иқтисодий қарорлар қабул
қилиш учун фойдали бўлган маълумотни таъминлаб бериш мақсадида тайёрланадиган молиявий
ҳисоботларга эътиборни қаратиш орқали, келгусида янада ҳам яхшироқ уйғунлаштиришга эришиш мумкин.
Кенгашнинг фикрича, ушбу мақсадда тайёрланган молиявий ҳисоботлар аксарият
фойдаланувчиларнинг
умумий талабларига жавоб беради. Чунки деярли барча фойдаланувчилар иқтисодий қарорларни қабул
қилади, масалан, қуйидагилар тўғрисидаги қарорларни:
(a)
улушли инвестицияларни қачон сотиб олиш, сақлаб туриш ёки сотиш,
(б)
раҳбариятнинг масъулияти ёки бошқариш қобилиятини баҳолаш,
(в)
тадбиркорлик субъекти томонидан ўз ходимларига бошқа имтиёзларни бериш ва тўлаш
қобилиятини баҳолаш,
(г)
тадбиркорлик субъектига берилган қарз маблағлари бўйича таъминотни баҳолаш,
(д)
солиқ сиёсатини аниқлаш,
(е)
фойданинг тақсимланадиган қисмини ва дивидендларни аниқлаш,
(ж)
миллий даромад бўйича статистик маълумотларни тайёрлаш ва улардан фойдаланиш,
(з)
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш.
Шунга қарамасдан, хукуматлар ўз мақсадлари учун одатда бошқа ёки қўшимча талабларни белгилаши
мумкинлигини Кенгаш тан олади. Аммо, бу талаблар бошқа фойдаланувчиларнинг манфаатини кўзлаб
чиқариладиган молиявий ҳисоботларга таъсир қилмаслиги керак; бундан ушбу молиявий ҳисоботлар мазкур
фойдаланувчиларнинг талабларига жавоб берадиган холатлар истисно.
Молиявий ҳисоботлар, аксарият холларда, тикланадиган бошланғич қиймат ва номинал молиявий капитални
сақлаб туриш концепциясига асосланган бухгалтерия ҳисоби моделига мувофиқ тайёрланади. Бошқа
моделлар ва концепциялар иқтисодий қарорларни қабул қилиш учун фойдали бўлган
ахборотни таъминлаш
мақсадига эришиш учун муносиброқ бўлиши мумкин, лекин ҳозирги пайтгача бундай ўзгаришларни киритиш
учун консенсусга эришилмаган. Мазкур
Концепутал асос шундан ишлаб чиқилган-ки, у бир қатор
бухгалтерия ҳисоби моделлари ҳамда капитал ва капитални сақлаб туриш концепцияларига нисбатан
қўлланилиши мумкин.