Баҳолаш даври
45
Агарда бизнес бирлашувини дастлабки ҳисобга олиш бирлашув содир бўлган ҳисобот даври
охирида тўлиқ бўлмаса, сотиб олувчи ўзининг молиявий ҳисоботларида ҳисобга олиш тўлиқ
бўлмаган моддалар учун шартли суммаларни тақдим этиши лозим. Баҳолаш даври
мобайнида, сотиб олувчи сотиб олиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар тўғрисида
ва, агарда маълум бўлганда эди, ушбу санада тан олинган суммаларни баҳолашга таъсир
этиши мумкин бўлган, олинган янги маълумотларни акс эттириш учун сотиб олиш санасида
тан олинган шартли суммаларни ретроспектив тарзда тўғрилаши лозим. Баҳолаш даври
мобайнида, агарда янги маълумотлар сотиб олиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва
ҳолатлар тўғрисида олинса ва, агарда улар маълум бўлганда эди, ушбу санада қўшимча
активларни ва мажбуриятларни тан олинишига олиб келиши мумкин бўлса, сотиб олувчи
ушбу қўшимча активлар ёки мажбуриятларни ҳам тан олиши лозим. Сотиб олувчи сотиб
олиш санасида мавжуд бўлган далиллар ва ҳолатлар тўғрисида излаётган маълумотларга эга
бўлиши ёки бошқа маълумотларни олиш имконсизлигини аниқлаши билан, баҳолаш даври
тугайди. Бироқ, баҳолаш даври сотиб олиш санасидан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим.
46
Баҳолаш даври сотиб олиш санасидан кейинги давр бўлиб, ушбу давр мобайнида сотиб олувчи
бизнес бирлашуви бўйича тан олинган шартли суммаларни тўғрилаши мумкин. Баҳолаш даври
сотиб олувчини мазкур МҲХС нинг талабларига мувофиқ сотиб олиш санаси ҳолатига
қуйидагиларни аниқлаш ва баҳолашда зарур бўлган маълумотларга эга бўлиш учун оқилона муддат
билан таъминлайди:
(a)
сотиб олинган аниқланадиган активлар, қабул қилинган мажбуриятлар ва сотиб
олинувчидаги ҳар қандай назорат кучига эга бўлмаган улуш;
(б)
сотиб олинувчи учун ўтказилган товон (ёки гудвиллни баҳолашда фойдаланилган бошқа
сумма);
(в)
босқичларда эришиладиган бизнес бирлашувида, сотиб олувчи томонидан сотиб олинувчи
капиталидаги олдин эгалик қилинган улуш; ва
(г)
юзага келадиган гудвилл ёки манфаатли харид бўйича фойда.
47
Сотиб олувчи сотиб олиш санасидан кейин олинган маълумотлар тан олинган шартли суммаларга
нисбатан тўғриланишга олиб келишини ёки ушбу маълумотлар сотиб олиш санасидан кейин содир
бўлган ҳодисалардан юзага келишини аниқлашда барча ўринли омилларни кўриб чиқиши лозим.
Ўринли омиллар қўшимча маълумотлар олинган санани ва сотиб олувчи шартли суммаларни
ўзгартириш сабабини аниқлай олишини ўз ичига олади. Сотиб олиш санасидан қисқа муддатдан
кейин олинган маълумотларнинг бир неча ойлар кейинроқ олинган маълумотларга нисбатан сотиб
олиш санасида мавжуд бўлган ҳолатларни акс эттириш эҳтимоли юқорироқ. Масалан, ҳаққоний
қийматини оралиқ ҳодиса аниқланмагунча, активни сотиб олиш санасидан қисқа муддатдан сўнг
учинчи томонга ушбу санада баҳоланган унинг шартли ҳаққоний қийматидан аҳамиятли даражада
фарқ қиладиган суммада сотилиши эҳтимол шартли суммадаги хатони кўрсатиши мумкин.
48
Сотиб олувчи аниқланадиган актив (мажбурият) учун тан олинган шартли суммадаги кўпайишни
(камайишни) гудвиллнинг камайиши (кўпайиши) сифатида тан олади. Бироқ, баҳолаш даври
мобайнида олинган янги маълумотлар баъзида бирдан ортиқ актив ёки мажбуриятнинг шартли
суммасига нисбатан тўғрилашга олиб келиши мумкин. Масалан, сотиб олувчи сотиб олинувчи
иншоотларининг биридаги бахтсиз ҳодисага тегишли зарарларни тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига
олган бўлиши мумкин ва бунда ушбу зарарларнинг барчаси ёки маълум қисми сотиб олинувчининг
суғурта полиси орқали қопланади. Агарда сотиб олувчи ушбу мажбуриятнинг сотиб олиш
санасидаги ҳаққоний қиймати тўғрисида баҳолаш даври мобайнида янги маълумотларга эга бўлса,
мажбурият учун тан олинган шартли суммага ўзгартиришдан юзага келадиган гудвиллга нисбатан
тўғрилаш суғурталовчидан олинадиган тўлов талаби учун тан олинган шартли суммага
ўзгартиришдан юзага келадиган гудвиллга нисбатан мос равишдаги тўғрилаш орқали ўзаро (тўлиқ
ёки қисман) қопланиши мумкин.
49
Баҳолаш даври мобайнида, сотиб олувчи шартли суммаларга нисбатан тўғрилашларни худдики
бизнес бирлашувини ҳисобга олиш сотиб олиш санасида тугалланганидек тан олиши лозим. Демак,
сотиб олувчи молиявий ҳисоботларда тақдим этилган олдинги даврлар учун қиёсий маълумотларни
зарур бўлганда ўзгартириши, жумладан дастлабки ҳисобга олишни тугаллашда тан олинган
эскиришга, амортизацияга ёки бошқа даромад таъсирларига бирор ўзгартиришни киритиши лозим.
50
Баҳолаш даври тугагандан сўнг, сотиб олувчи бизнес бирлашувни ҳисобга олишни БҲХС 8 «Ҳисоб
сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар» га мувофиқ фақатгина хатони
тузатиш учун ўзгартириши лозим.
МҲХС 3
10
©
МҲХС Фонди
Do'stlaringiz bilan baham: |