Концептуал асос
64
© МҲХС Фонди
ва харажатлар, шу жумладан бошқа умумлашган даромад таркибига киритилган даромадлар ва
харажатларни таҳлил қилиш, шунингдек молиявий ҳисоботга киритилган бошқа маълумотни таҳлил
қилишни талаб қилади.
7.17
Фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот давр учун ташкилотнинг молиявий натижалари тўғрисидаги
маълумотнинг асосий манбаси ҳисобланиши боис, мазкур ҳисоботга, қоида тариқасида, барча
даромадлар ва харажатлар киритилади. Лекин, истисно ҳолларда стандартларни ишлаб чиқишда
Кенгаш актив ёки мажбуриятнинг жорий қиймати ўзгариши натижасида юзага келадиган даромадлар
ёки харажатлар, агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот
тақдим этишини ёки мазкур давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларини анча рўйи-рост тақдим
этилишини таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибига киритилиши лозим деган хулосага
келиши мумкин.
7.18
Бошланғич қиймат бўйича (6.1-жадвалга қаранг) баҳолаш асосидан фойданиш натижасида юзага
келадиган даромадлар ва харажатлар фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Мазкур
турдаги даромадлар ва харажатлар актив ёки мажбуриятнинг жорий қиймати ўзгариши
компонентларидан бири сифатида ажратилганда ҳам бундай вазият рўй беради. Масалан, агар
молиявий актив жорий қиймат бўйича баҳоланса ва фоизли даромад қийматнинг бошқа
ўзгаришларидан алоҳида идентификацияланса, бундай фоизли даромад фойда ёки зарар тўғрисидаги
ҳисоботга киритилади.
7.19
Қоида тариқасида, бир даврда бошқа жами даромад таркибида тан олинган даромадлар ва харажатлар,
агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот тақдим этса ёки
ушбу келгуси давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларининг анча рўйи-рост тақдим этилишини
таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибидан келгуси даврлардан бирида фойда ёки зарар
тўғрисидаги ҳисоботга қайта таснифланади. Лекин, агарда, масалан, қайта таснифлаш бундай
натижаларга олиб келадиган даврни идентификациялаш учун ёки қайта таснифланиши лозим бўлган
суммани идентификациялаш учун аниқ асос мавжуд бўлмаса, Кенгаш стандартларни ишлаб чиқишда
бошқа умумлашган даромад таркибига киритилган даромадлар ёки харажатлар кейинчалик қайта
таснифланиши лозим эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Жамлаш
7.20
Жамлаш — бу умумий хусусиятларга эга ва айни бир синфга кирувчи активлар, мажбуриятлар,
хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар моддаларини бирлаштириш жараёнидир.
7.21
Жамлаш маълумотларнинг катта ҳажмини умумлаштириш ҳисобига маълумотни анча фойдали
қилади. Лекин, жамлаш айрим тафсилотларни яширишга олиб келиши мумкин. Шу боис ўринли
маълумотни тушуниш кўп сонли аҳамиятсиз тафсилотлар ёки сарамарасиз жамлаш оқибатида
кейинчалик қайта таснифланмаслиги туфайли мураккаб бўлмаслиги учун мувозанатни топиш
зарурдир.
7.22
Молиявий ҳисоботнинг турли қисмларида жамлашнинг турли даражаси талаб қилиниши мумкин.
Масалан, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да
одатда умумлаштирилган маълумот тақдим этилади, бу вақтда изоҳларда анча батафил маълумот
тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: