Рўйи-рост тақдим этиш
5.18
Агар муайян актив ёки мажбуриятни тан олиш нафақат ўринли маълумотни тақдим этса, балки
бундай актив ёки мажбурият ва натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий
капиталнинг ўзгаришини рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бундай актив ёки мажбуриятни
тан олиш ўринли ҳисобланади. Рўйи-рост тақдим этиш таъминланиши тўғрисидаги масала мазкур
актив ёки мажбурият билан боғлиқ баҳолаш ноаниқликлари даражаси ёки бошқа омилларга боғлиқ
бўлиши мумкин.
Баҳолаш ноаниқликлари
5.19
Актив ёки мажбуриятни тан олиш мумкин бўлиши учун унинг қийматини баҳолаш лозим. Кўп
ҳолларда, бундай баҳолашни ҳисоб йўли билан аниқлаш зарур ва шунинг учун, уларда баҳолаш
ноаниқликлари мавжуд. 2.19-бандда қайд этилганидек, асосланган ҳисоб баҳосини қўллаш молиявий
маълумотни тайёрлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва, агар мазкур ҳисоб баҳолари аниқ ва
тўғри тавсифланган ва тушунтирилган бўлса, бундай маълумотнинг фойдалилигини камайтирмайди.
Ҳатто баҳо ноаниқликларининг юқори даражаси ҳам бундай ҳисоб баҳоси фойдали маълумотни
таъминлашига тўсқинлик қилмайди.
5.20
Айрим ҳолларда, актив ёки мажбурият қийматининг ҳисоб баҳоси билан боғлиқ ноаниқликларнинг
даражаси шунчалик юқори бўлиши мумкинки, ҳисоб баҳоси мазкур актив ёки мажбурият ва ҳар
қандай натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришларни
етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминлашига шубҳа юзага келиши мумкин. Баҳолаш
ноаниқликларининг бунчалик юқори даражаси, масалан, агар актив ёки мажбурият қийматини
аниқлашнинг ягона усули пул оқимларига асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланиш орқали
бўлганда юзага келади ва бунда қуйидаги бир ёки бир нечта ҳолатлар рўй беради:
(а)
баҳолашнинг эҳтимолли натижаларининг кўлами ниҳоятда кенг ва ҳар бир натижа
эҳтимолини баҳолаш жуда қийин;
(б)
баҳоланадиган қиймат ҳатто баҳолашнинг турли натижалари эҳтимолларининг ҳисоб
баҳосининг унча катта бўлмаган ўзгаришларига ҳам жуда таъсирчан - масалан, агар келгуси
пул маблағларининг тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши эҳтимоли ниҳоятда кам бўлса,
лекин улар юзага келган тақдирда пул маблағларининг бундай тушиши ёки ҳисобдан
чиқарилиши қиймати ниҳоятда юқори бўлса;
(в)
актив ёки мажбуриятни баҳолаш фақат баҳоланадиган актив ёки баҳоланадиган
мажбуриятга тегишли бўлмаган пул оқимларини жуда мураккаб ёки жуда субъектив
тақсимлашни талаб қилади.
5.21
5.20-бандда таърифланган баъзи ҳолларда ноаниқликларнинг юқори даражаси билан ҳисобланган,
унга таъсир кўрсатадиган мазкур ҳисоб баҳосининг тавсифи ва ноаниқликларини тушунтириш билан
тўлдирилган баҳолаш қиймати энг фойдали маълумот бўлиши мумкин. Бундай вазият, кўпроқ
эҳтимол билан, кўрсатилган қиймат актив ёки мажбуриятнинг энг ўринли баҳоси ҳисобланганда рўй
беради. Бошқа ҳолларда, агар мазкур маълумот актив ёки мажбурият ва ҳар қандай натижада юзага
келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришлар етарлича рўйи-рост тақдим
этишни таъминламаганда, камроқ ўринли бўлган, бироқ бунда баҳолаш ноаниқликларининг паст
даражасига эга (барча зарур тавсифлар ва тушунтиришлар билан тўлдирилган) бошқа баҳолаш энг
фойдали маълумот бўлиши мумкин.
5.22
Чекланган ҳолатларда, мавжуд бўлган (ёки олиниши мумкин бўлган) актив ёки мажбурият
қийматининг барча ўринли баҳолари бундай баҳолашнинг юқори ноаниқликларига эга бўлиши
мумкин, бунда уларнинг биттаси ҳам ушбу актив ёки мажбурият (ва ҳар қандай натижада юзага
келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришлар) тўғрисида, ҳатто бундай
баҳо, уни баҳолаш жараёнида амалга оширилган ҳисоб баҳосининг тавсифи ва ушбу ҳисоб
баҳоларига таъсир кўрсатадиган ноаниқликларни тушунтириш билан тўлдирилган тақдирда ҳам,
фойдали маълумот тақдим этмайди. Бундай чекланган ҳолларда, актив ёки мажбурият тан олинмайди.
5.23
Актив ёки мажбурият тан олинишидан қатъий назар, мазкур актив ёки мажбуриятни рўйи-рост
тақдим этиш ушбу актив ёки мажбуриятнинг мавжудлиги ёки баҳоси ёхуд баҳолаш натижаси -
оқибатда ушбу актив ёки мажбурият бўйича юзага келадиган иқтисодий нафларнинг келиб тушиши
ёки ҳисобдан чиқарилиши қиймати ёки муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар тўғрисидаги
тушунтиришларнинг киритилишини талаб қилиши мумкин (6.60-6.62 бандларга қаранг).
Концептуал асос
© МҲХС Фонди
39
Do'stlaringiz bilan baham: |