РЕНТАБЕЛЛИЛИККОЭФФИЦИЕНТЛАРИ Рентабеллилик коэффициентлар компания фаолиятининг қанчалик фойдалилигини акс эттиради. Бундай коэффициентлар олинган соф фойданинг ё фойдаланиладиган активларга
(АР) ё сотилган маҳсулот ҳажмига (СР) ё ўз сармоясига (ЎСР) ва шу кабиларга нисбати сифатида ҳисоблаб чиқилади. Корхоналарнинг ҳисоботида фойданинг бир неча кўрсаткичлари акс эттириши сабабли ҳисоботдан фойдаланувчилар ўтказаётган таҳлилининг мақсадларига қараб рентабеллилик (ёки фойдали-лик)шшг бошқа қатор кўрсаткичларини ҳам ҳисоблаб чикишлари мумкин.
6-чизмада келтирилган кўрсаткичлар рентабелликнинг энг кўп қўлланиладиган кўрсаткичлари ҳисобланади.
Корхона барча активларининг рентабеллилиги (АР) соф фойдани корхона активларининг йиллик ўртача қийматига бўлиш орқали ҳисобланади. Бундай коэффициент корхонанинг фойдаланилган активлари ҳар 1 сўмига қанча соф фойда тўғри келиши акс эттиради. Бу кўрсаткич корхонанинг рақобатга бардошлилик қобилияти энг мухим индикаторларидан биридир. Рақобатга бардошлилик даражаси тахлил этилаёттан корхона барча активларинииг рентабеллилигини тармоқдаги ўртача коэффициеит билан таққослаш орқали белгиланади. Бизнинг мисолимизда активларнинг рентабеллилиги 1993 йшша 3,7 фоизни - (12200:332000). 1992 йилда 2.9 фоизни - (9500:332100) ташкил этди. Коэффициентнинг ижобий динамикасига қарамасдан, олинган маълумотларни баҳолаш учун уларни, бундай тахлил-нинг юқорида қайд қилинган чекланшиларини албатга ҳисобга олган ҳолда. мазкур тармоқдаги активлар рентабеллигининг умумий даражасига солиштириб кўриш зарур.
Маҳсулотни сотиш рентабеллилиги (СР) фойдани сотилган маҳсулот хажмига бўлиш орқали ҳисобланади. Сотиш рентабеллигининг иккита асосий кўрсаткичи фарқланиб туради: маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойдага қараб ҳисоблаш на соф фойдага қараб ҳисоблаш. Биринчи кўрсаткич нарх белгилаш сиёсатидаги ўзгаршларни ва корхонанинг сотилган махсулот таннархини, яъни ишлаб чиқариш - хўжалик фаолияти жараёнида вужудга келадиган жорий харажатларга ҳақ тўлаш, солиқларни тўлаш ва шу кабилар учун зарур маблағлар қисмини назорат қила олиш қобилиятини ифодалайди.
Коэффициент динамикаси нархларни қайта кўриб чиқиш ёки моддий-ишлаб чиқариш захираларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш зарурлигидан далолат бериши мумкин. Бу кўрсаткични таҳлил этиш жараёнида моддий-ишлаб чиқариш захираларини ҳисобга олишга қўлланилаётган услубларнингунинг даражасига жиддий таъсир кўрсатишини ҳисобга олиш керак бўлади.
Молиявий ахборотни таҳлил этишнинг ушбу қисмида солиқлар тўланганидан сўнг қолган соф фойданинг сотилган маҳсулот ҳажмига нисбати сифатида аниқланадиган сотилган маҳсулот рентабеллилиги энг катга аҳамиятга эга кўрсаткич деб эьтироф қилинади. Бундай коэффициент сотилган маҳсулотнинг ҳар бир сўмлик неча сўмлик соф фойда келтирганлигини ифодалайди. Бизнинг мисолимизда сотишдан олинган ялпи фойда бўйича сотилган маҳсулот рентабеллилиги кўрсаткичи 1993 йилда 30,4 фоизни - (60255:197900). 1992 йилда 33.3 фоизни - (73480:220800) ташкил этган. Соф фойда бўйича сотилган маҳсулот рентабеллилиги кўрсаткичи 1993 йидда 6.2 фоизни - (12200:197900), 1992 йилда 4.3 фоизни - (9500:220800) ташкил этган. Тахлилнинг янада чуқурроқ бўлиши учун ушбу иккита кўрсаткичнинг хисобот давридаги турлича йўналишдаги динамикасига сабаб бўлган омиллар таъсирини кўриб чиқиш мумкин.
Ўз сармоясининг рентабеллилиги (ЎСР) мулкдорлар инвестиция қилган сармоядан фойдаланиш самарадорлигини белгилаш ва 6у кўрсаткични ушбу маблағларни мабодо бошқа компанияларнинг қимматли қоғозларига сарфлаганда олиниши мумкин бўлган даромад билан таққослаш имконини беради. Ғарб мамлакатларида бундай кўрсаткич компаниялар акцияларининг котировкаси даражасига жиддий таъсир кўрсатади.
Ўз сармоясининг рентабеллилиги ҳақида энг умумий хулосалар чиқариш нуқтаи назаридан олганда солиқлар тўланганидан сўнг қолган соф фойданинг ўз сармояси йиллик ўртача суммасига нисбата катга аҳамият касб этади. Соф фойда кўрсаткичида тадбиркорлар ва солик идораларининг компания фаолияти натижасини тартибга, солишга доир хатги-ҳаракатлари акс этади. Бу кўрсаткич компания мулкдорлари сарфлаган ҳар бир сўмнинг неча сўмдан соф фойда ишлаб топганлиги ифодалайди. Бизнинг мисолда ўз сармоясининг рентабеллилиги 1993 йилда 8,7 фоизни - (12200:140150), 1992 йидда 8,2 фоизни - (9500:116350) ташкил эттан. Кўрсаткичнинг ошиши корхона фаолиятини ижобий томондан тавсифлайди.
Битта акциянинг рентабеллилиги кўрсаткичи (А/К) корхонанинг бозорга оид фаоллиги кўрсаткичи бўлиб, бундай кўрсаткичлар қуйида кўриб чиқилади.
Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг асосий шаклларидан бири ҳисобланади. У корхона маблағларини гуруҳлаш ва таркибини пул баҳосида акс эттириш ҳамда пул маблағларини, уларни ҳосил этиш манбаларини муайян санага жойлаштириш усулидан иборнат бўлади. “Баланс” атамаси лотинча bis - икки марта, banx - тарози палласи сўзларидан таркиб топган бўлиб, том маҳнода икки палла деган маҳнони англатади ва тенглик, мувозанат тушунчаси сифатида ишлатилади.
Бухгалтерия балансининг ҳар хил турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади: тузилиш вақти, ахборот хажми, мулкчилик шакли, акс эттириш обҳекти, тозалаш усули.
Тузилиш вақтига кўра бухгалтерия баланслари кириш, жорий, тугатиш, бўлиш ва бирлаштириш баланслари бўлиши мумкин.
Кириш баланси корхонанинг пайдо бўлиш вақтига тузилади. у корхона ўз фаолиятини бошлаётган бойликлар сўммасини белгилайди.