Молиявий ҳисоб


-расм. Консолидациялашган ҳисоботнинг асосий вазифалари



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

1-расм. Консолидациялашган ҳисоботнинг асосий вазифалари
73

 
Ахборот вазифаси. Айнан мана шу вазифа бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳи бўйича ҳар қандай бош ва шўъба корхоналари гуруҳи 
ва корпоратив бирлашмалар, кичик миллий компаниялар учун ахборот 
олиш имконини беради. Ушбу ахборот вазифаси бир нечта таркибий 
қисимга бўлинади масалан қуйидагилар: 
- бош ва шўъба корхоналари гуруҳи ичидаги операциялар, шунингдек 
унинг натижаларини ҳужжатлаштириш; 
73
Муаллиф ишланмаси 
Ахборот
Режалаштириш ва 
тартибга солиш
Назорат 
қилиш
Солиштириш ва 
тағлил қилиш
Koнсолидациялашган 
ҳисоботнинг асосий вазифалари 


- консолидациялашган ҳисоботни юритиш услуби ва уни тузиш 
усулларини ҳужжатлаштириш; 
- бош ва шўъба корхоналари гуруҳи ичидаги иқтисодий ўзаро 
алоқаларни тақдим этиш; 
- бош ва шўъба корхоналари гуруҳи таркибига кирувчи ҳар бир 
жамиятнинг чала ҳисоботига нисбатан бошқарув қарорларини қабул 
қилиш ва уни таҳлил қилиш учун тўлиқроқ ҳамда фойдалироқ ахборот 
тақдим этиш. 
Назорат қилиш вазифаси. Консолидациялашган ҳисоботдан бош 
корхонанинг у ёки бу жараёнларини назорат қилиш восита сифатида 
фойдаланиш мумкин. Бундан ташқар, у ҳукумат органлари томонидан 
йирик корпоратив бош ва шўъба корхоналари гуруҳлар фаолиятини 
назорат қилиш имконини беради. 
Режалаштириш 
ва 
тартибга 
солиш 
вазифаси. 
Ташқи 
истеъмолчилар учун, масалан, ушбу вазифа шундан иборатки, 
консолидациялашган ҳисоботдан бош ва шўъба корхоналари гуруҳи 
фаолиятини режалаштириш, унинг ичидаги у ёки бу жараёнларни тартибга 
солиш, молиялаштириш ва даромадларни молиявий режалаштириш, ички 
дивидендларни тўлаш учун фойдаланилади. 
Солиштириш ва таҳлил қилиш вазифаси. Бу вазифа Бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳи ичидаги айрим жамиятлар ва баъзи Бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳлари ўртасида уларнинг фаолияти ва иқтисодий 
аҳволини қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. 
Шўъба хўжалик жамияти (“шўъба жамият” деб хам юритилади) – 
бош жамият томонидан назорат қилинадиган хўжалик юритувчи субъект. 
Бош жамият – бир ёки бир неча кичик жамиятларга эга бўлган 
хўжалик юритувчи субъектдир. 
Гуруҳ – бош жамият ва унга қарашли барча шўъба жамиятлар. 
Назорат– корхона фаолиятидан фойда олиш бўйича молиявий ва 
оператив бошкариш хукукидир. 
Алоҳида молиявий ҳисоботлар – гуруҳ ҳар бир аъзосининг жамлаш 
лозим бўлган ҳисоботи.
Камчилик улуши – шўъба жамият хўжалик фаолиятининг 
софдаромадлари (зарарлари) ҳамда соф активларининг бош жамиятнинг 
бевосита ёки билвосита шўъба жамиятлардаги иштироки улушига тўғри 
келмайдиган қисмидир. 
Консолидациялашган молиявий ҳисобот 1970 йилда қабул қилинган 
“Консолидациялашган молиявий ҳисобот” номли 3 – сон БХХС қабул 
қилинишидан кейин илк маротаба қонуний кучга эга бўлди. 1979 йилда 3 –
сон БХХС “Консолидациялашган молиявий ҳисобот ва шўъба 
корхоналарга қўйилган инвестициялар ҳисоби” номли 27 – сон БХХСга 
ўзгартирилди, шу билан биргаликда 1983 йилда Европа Иттифоқининг 
(ЕИ) “Консолидациялашган счётлар” номли 7 – сон Дерективаси қабул 
қилинган. 
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги 


Қонуннинг 23–моддаси “Консолидациялашган молиявий ҳисобот” деб 
номланиб, унда Асосий хўжалик жамияти бўлган ва шўъба хўжалик 
жамиятларига, ўз назорати остидаги ташкилотларга эга бухгалтерия 
ҳисоби субъекти консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузади. 
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш тартиби, шунингдек 
асосий хўжалик жамиятининг назорати остидаги ташкилотларга 
қўйиладиган талаблар бухгалтерия ҳисоби стандартлари билан 
белгиланади. 
Ушбу модда талаблари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва 
бюджет ташкилотларининг жамланма молиявий ҳисоботига нисбатан 
татбиқ этилмайди
.
74
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тартибга солиш учун 
халқаро ва миллий амалиётда қуйидаги стандартлар ишлаб чиқилган: 
I. Миллий стандартларга асосан: 
 
БҲМС №8 – “Жамланма молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик 
жамиятларига сармояларни ҳисобга олиш”;
 
БҲМС № 12 – “Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш”. 
II. Халқаро стандартларга асосан: 
 
МХХС № 27 “Жамлама ва алоҳида молиявий ҳисоботни тузиш”;
 
МХХС № 28 “Ассоциацияланган корхоналарга инвестициялар”;
 
МХХС № 31 “Қўшма фаолиятда иштирок этиш”;
 
МХХС № 39 “Молиявий қуроллар: тан олиниши ва ўлчаниши”;
 IFRS№ 3 “Бизнесни бирлаштириш”. 
Бош 
жамият 
консолидациялашган 
(жамланган) 
молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиши лозим. Консолидациялашган молиявий 
ҳисобот бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ тузилади. 
“Ташқи” ва “ички” умумлаштирилган ҳисобот. Юқорида биз Бош ва 
шўъба корхоналари гуруҳининг иқтисодий аҳволи ва ривожланиши 
тўғрисидаги ахборотни ифода этадиган очиқ умумлаштирилган ҳисоботга 
асосий эътибор қаратган эдик. Бироқ, ушбу ахборот бош ва шўъба 
корхоналари гуруҳ рахбарияти учун унинг аниқ, маълум маънода 
чекланганлиги ва норасмийлиги туфайли этарли эмас. Айнан юқорида 
қайд этилган умумлаштириш, шунингдек, унинг натижасида юзага 
келадиган масала учун керакли барча ахборотни акс эттирадиган бошқарув 
ёки расмий “Консолидациялашган бухгалтерлик ҳисоботи”ни жорий 
қилиш заруратининг қўшимча сабаби ҳисобланади. Бундан ташқари, 
“Консолидациялашган бухгалтерлик ҳисоботи” нафақат йил охирида, 
балки тезкорлик билан - ҳар ойда, ҳар чоракда Бош ва шўъба корхоналари 
гуруҳидаги ишлар аҳволи тўғрисида маълумотларни, яъни расмий 
ҳисоботни такдим этиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Ўзининг ички 
бошқарув имконияти бўйича бундай “ички консолидациялашган ҳисобот” 
йиллик молиявий ҳисоботдан тури ва мазмуни бўйича фарқ қилади. 
Расмий консолидациялашган ҳисобот мазкур илмий тадкикот ишининг 
74
O’zbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi to’g’risida”gi Qonuni, 23-modda, 13 aprel 2016 yil. 


мақсади ҳисобланмасада, унинг муҳимлиги туфайли жамланган молиявий 
ҳисоботга нисбатан унинг хусусиятларига қисқача тўхталиб ўтамиз. 
Ҳисоботнинг ушбу икки турининг бир-биридан фарқи қуйидаги жадвалда 
келтирилган: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish