Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet55/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Капитал нуқтаи назаридан ёндошувнинг тарафдорлари қуйидаги далилларни келтиришади:
(а) бир томонлама олинадиган активлар молиялаштириш қуроли бўлгани учун улар фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда эмас, балки балансда, улар молиялаштирган харажатларни қопланишини кўрсатган ҳолда, акс эттирилиши керак. Ушбу активларни қайтариш кўзда тутилмаганлиги туфайли, улар бевосита капитал ҳисобварағига кредитланиши зарур;
(б) бир томонлама олинадиган активларни фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олиш ғайриқонуний ҳисобланади, чунки улар корхона томонидан ишлаб топилмаган, ва бошқа қайсидир шахслар томонидан берилган мукофотлаш шакли сифатида кўрилади.
Даромад нуқтаи назаридан ёндошувнинг фойдасига қуйидаги далиллар келтирилади:
(а) бир томонлама олинадиган активлар акциядорлар билан доимо ҳам боғлиқ бўлмаган манбалардан кирим қилинади, шунинг учун улар капитал ҳисобварағига тўғридан-тўғри кредитланмасдан, тегишли даврларининг даромади сифатида тан олиниши керак;
(б) бир томонлама олинадиган активлар камдан-кам ҳолатларда ҳайрия қилиш натижасида олинади. Корхона уларни белгиланган шароитларга жавоб бериши, кўзда тутилган мажбуриятларни бажаргани учун ишлаб топади, шунинг учун бир томонлама олинадиган активларни даромад сифатида тан олиш ва ушбу активлар ўрнини тўлдириш билан боғлиқ харажатлар билан мувофиқлаштириш керак.
(в) фойда солиғи ва бошқа солиқлар даромаддан чегирмалар бўлганлиги туфайли, бир томонлама олинадиган активларни худди шу йўсинда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда фискал сиёсатни давоми сифатида акс эттириш керак.
Ҳадя қилинган асосий воситаларни олинишига мисол
Мисол учун, фараз қилайлик, шаҳар ҳокимияти 2001 йил 1 майда корхонага шу ерда ишлаб чиқаришни ташкил қилинишини рағбатлантириш мақсадида бино (ҳаққоний қиймати 400,000 ш.б.) ва бино қурилган ерни (бозор қиймати 100,000 ш.б.) беради. Қабул қилиш харажатлари (ер билан боғлиқ) 5,000 ш.б.ни корхона тўлайди. Фойда солиғи ставкаси 30 %.
Ҳадя олинган активларни олинишини (капитал томонидан ёндошув ва даромад томонидан ёндошув) қуйидаги вазиятларда акс эттиринг:
(а) ер ва бино қўшимча шартларсиз берилди (яъни қандайдир шартларни бажаришни талаб этмаган ҳолда);
(б) ер ва бино 2002 йил 1 майгача қўшимча 20та иш жойини ташкил этиш шарти билан берилди. Ҳар бир иш жойини ташкил этиш корхонага 2,000 ш.б.га тушади. Муддати узайтирилган даромад солиғининг таъсири эътиборга олинмасин.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish