Молиянинг моҳияти ва вазифалари



Download 88,5 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi88,5 Kb.
#117752
  1   2
Bog'liq
Молиянинг моҳияти ва функциялари


Молиянинг моҳияти ва функциялари
Режа.
1. Молиянинг моҳияти ва вазифалари.
2. Молия тизими .
3. Ўзбекистонда бюджет ва солиқ тизимини такомиллаштириш масалала-ри.

Таянч тушунчилари: молия, молиянинг вазифалари, молия тизими, солиқ, бюджет, солиқ тизими, Ўзбекистонда солиқ тизими ва уни такомиллаштириш.


Молиявий муносабатлар кўп қиррали бўлиб, иқтисодий муносабатларнинг муҳим соҳасини ташкил қилади.


Молия иқтисодий категория сифатида пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади.

Молия иқтисод доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради.


1. Рағбатлантириш биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш, иккинчидан пул фондларини ташкил қилиш Икки ҳолда ҳам молия ишлаб чиқариш самарадорлигига, маҳсулот сифатига сезиларли т таъсир кўрсатади.
2. Тақсимлаш. Бу турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади.
3. Ижтимоий ҳимоя.
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий аҳволини ўрганиш.
5. Аудитерлик.
Ижтимоий ҳимоя бунда молия тизими ўз қўлида тўпланган миллий даромаднинг ката қисмини аҳолининг ижтимоий, маданий эҳтиёжлари-га (уй – жой қурилиши, тиббиёт хизмати, маориф, нафақа, стипендия ва шу кабилар тўплашга), даромад даражасини ушлаб туришга, миллий мудофаага, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва шу кабиларга сарфлайди.
Молия жамиятдаги пул ресурсларини жамғариш ишлатиш ва тақсим-лаш соҳасидаги иқтисодий муносабатларни билдиради. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ва аҳоли қулида қўлида маълум муддат ишлатилмай турадиган молиявий ресурслар мавжуд.
Молиявий ресурслар корхоналарнинг ва аҳолининг даромадлари-ни бир қисмини бюджетга тўплаш йўли билан ҳосил қилинади. Молиявий муносабатларнинг объекти бу ресусрларидир. Молиявий муносабатларнинг субъектларига 1 корхона
2 ташкилот ва муассаса
3 аҳоли
4 давлат киради.

Молиявий муносабатлар ва уларга хизмат қилувчи махсус муассасалар жамиятнинг молия тизимини ташкил қилади. Молия тизими корхона-лар ва умумдавлат молиясини ўз ичига олади. Молия тизимининг асосий бўлими давлат бюджетидир. Бюджетнинг қуйидаги турлари мавжуд.


1 Марказий бюджет бу республика.
2 Вилоят бюджети.
3 Маҳаллий бюджетлар – шаҳарлар ва туманлар.
Молия тизимининг муҳим унсурлари турли фондлардан иборат.
1 Суғурта фонди.
2 Турли хил хайрия фондлари. Булар «Маҳалла» «Наврўз» «Орол» «Улуғбек» фондларидир.
3 Бозор иқтисодиётига ўтиб бориш жамият молия тизимида турли хил суғурта (ижтимоий суғурта, тиббий суғурта) фондлари ва бюджетдан ташқари молия фондлари (пенсия фонди, аҳолини иш билан таъминлаш фонди, табиатни муҳлфаза қилиш фонди, тарихий ёдгорликларни сақалаш фонди, тадбиркорларга кўмак бериш фонди ва бошқалар) нинг аҳамияти ортиб боради.
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари мувозанатда бўлишини тақозо қилади. Лекин кўпчилик ҳолларда давлат бюджети харажатларининг даромадлардан ортиқчалиги кузатилади, бунинг оқибатида бюджет тақчиллиги тез суръатлар билан ўсади.
Бюджет тақчиллигини молиялаштириш бу давлат кредити ўлиб чиқади. Давлат кредити бу давлат қарз олувчи ёки кредитор сифатида барча молиявий иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир.
Молиявий ресурсларни давлат қарз олишнинг асосий шакли – давлат зоёмларидир. Уларни жойлаштириш жараёнида давлат аҳоли, банклар, савдо ва саноат компанияларнинг вақтинча бўш турган маблағларини жалб қилади. Давлат қарзларини тўхтовсиз кўпайиб бориши, миллий даромадни фоиз тўловлари шаклида қайта тақсимлашга олиб келади.
Катта бюджет тақчиллиги ва давлат мажбуриятлари бўйича фоиз тўловлари ўсиш, давлат қарзларини тўлаш вақтини имкон даражада чўзишга ҳаракат қилади. Жумладан давлат ўзининг қисқа муддатли мажбуриятларини, ўрта ва узоқ муддатли зоёмларга алмаштиради. Бу юқори фоиз бўйича янги, узоқ муддатли зоёмлар чиқариш ҳисобига ҳам сотиб олиш мумкин. Бу турдаги вақтинча давлатнинг молиявий аҳволини енгиллаштириш мумкин.
Солиқ иқтисодий категория сифатида соф даромаднинг бир қисмини бюджетга жалб қилиш шакли бўлиб, молиявий муносабат-ларнинг таркибий қисмини ташкил қилади. Солиқ – бюджетга мажбурий тўловлар шакли.
Солиқ ёрдамида миллий даромаднинг тегишли қисми тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Миллий иқтисоддиётда солиқлар қуйидаги уч муҳим вазифани бажаради.
— давлат харажатларини молиялаштириш
— ижтимоий тангликни юмшатиш
— иқтисодиётни тартибга солиш
Солиқ хажмини ўсиб боришига қуйидаги омиллар таъсир қилади.
1. Аҳоли сонининг ўсиши.
2. Ижтимоий соҳа хизматлари сифатида талабнинг ортиши ва урбани-зация.
3. Атроф – муҳитнинг ифлосланиши. Атроф – муҳитнинг муаммосини ҳал қилиш ва уни муҳофаза қилиш кўпроқ давлат зиммасига туша-ди.
4. Даромадлар тенгсизлигини қисқартириш дастурларини амалга ошириш. Буларга ижтимоий суғуртани ривожлантириш, ишсизлик бўйича нафақалар, ижтимоий таъминот, медицина хизмати ва озиқ овқат маҳсулотларига дотациялар, давлат уй – жой қурилиши киради.
5 Миллий мудофаа, давлат хавсизлигини таъминлаш.
Ҳозирги даврда давлатнинг солиқ сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ва унинг жойлардаги (вилоят, шаҳар, туман) муассасалари амалга оширади.
Республика худудида амал қилувчи солиқлар, унинг тўловлари, солиқ тўлаш тартиби, солиқ тўлаш бўйича имтиёзлар, солиқ тўлаш билан боғлиқ барча ишлар Ўзбекистон Республикасининг солиқ тўғрисидаги қонунлари билан аниқланади.
Солиқлар амал қилиш доираси (марказий ва маҳаллий солиқлар) маҳсулот таннархи қўшилиш усули (тўғри ва эгри солиқлар) ва иқтисодий мазмунига қараб ҳам туркумланади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида умумиқтисодий барқарорликка эришиш, молиявий барқарорликни таъминлаш, шу жумладан давлат бюджети барқарорлигини мумкин бўлган даражада ушлаб туриш вазифасини ҳам ўз ичига олади. Хозирги даврда молия сиёсатини асосий вазифаси бюджет тақчиллигини чеклаш ҳисобига иқтисодиётни барқарорлаштириш. Республикада ялпи ички маҳсулот чиқаришнинг олдинги йилларга нисбатан пасайиши 1992 йил 11,1 фоиз, 1993 йил 2,4 фоиз, 1994 йил 3,5 фоиз, 1995 йил 4,0 фоизни ташкил қилди ва 1996 йил 1,6 фоиз, 1998 йил 4, 4 фоиз, 2002 йил 4,6 фоизга эришилди. Солиқларнинг биринчи вазифаси давлат бюджетининг энг муҳим умумдавлат, халқ хўжалик вазифала-рини ҳарл этиш, уни таъминлашга қаратилган.
Унинг икки вазифаси, Л М Мнинг бир қисмини қайта тақсим-лаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашдан иборатдир. Соликларнинг учинчи вазифаси ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий ҳам олий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган.
Солиқ тизимини ислоҳ қилишга асос қилиб олинган асосий тамойил – корхоналар зиммасидаги солиқ юкини камайтиришдир. Бу уларнинг ўз маблағларини ишлаб чиқаришини рифожлантиришни ва техника билан қуроллантириш, ишлаб чиқаришни юксалишга олиб келади.
Республикада солиқ тизимини ислоҳ қилишда унинг таркибини тубдан ўзгариши, ресурслар, мол – мулк солиғининг ролини ошириш, жисмоний шахслардан солиқ ундиришни прогрессив тизимини жорий этиш вазифаси қўйилади. Табиий ресурсларни қайта тиклаш имконини яратиш ва улардан эҳтиёткорона фойдаланиш мақсадини амалга ошириш учун ер, ер ости бойликлари, сув ва қайта тикланмайдиган бошқа ресурсларга тўлов ўрнатиш солиқ сиёсатининг навбатдаги йўналишидир.
Республика аҳамиятига эга бўлган солиқлар билан маҳаллий солиқ ўртасида аниқ чегарани белгилаш солиқ тизимини такоиллаштиришнинг энг муҳим йўналишидир.
Бунда давлат бюджети даромадининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлашга асосий эътибор қаратилади.
Давлат бюджети муносиблигини кучайтириш мақсадида тўлов яъни солиқ тизимини такомиллаштириш бир қаторда, корхоналарнинг молия интизомини мустаҳкамлаш, тўлов мажбурятларини бир меъёрга келтириш, қарзларнинг салбий оқибатини тугатиш муҳим аҳамиятга эга бўлади.

А д а б и ё т л а р.


1. И. А. Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислохотларини чуқурлашти-риш йўлида. Т., «Ўзбекистон», 1995.


2. Макконелл К., Брю. С. «Экономикс», 8 боб.
3. Ўлмасов А., Иқтисодиёт назарияси.

Download 88,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish