Moliya tushunchasi


Молия тизимининг соҳалари ва бўғинлари



Download 29,27 Kb.
bet2/2
Sana27.05.2022
Hajmi29,27 Kb.
#611717
1   2
Bog'liq
1.1 kerak

4. Молия тизимининг соҳалари ва бўғинлари
Жараёнида турли пул фондлари(дан) шаклланадиган ва фойдаланиладиган молиявий муносабатлар турли соҳаларининг мажмуига молия тизими дейилади. Унга бошқача ҳам таъриф бериш мумкин: давлат ва корхоналарнинг пул фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасидаги шакл ва методлар тизимига молия тизими дейилади. “Молия тизими” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. Мамлакатда бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши ва принципиал жиҳатдан бутунлай янги бўлган иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг ҳаётга татбиқ этилиши молия тизимининг соҳалари ва бўғинларига нисбатан объектив равишда янгича ёндошувни тақазо этди. Унга мувофиқ равишда, дастлаб, молия тизими қуйидаги икки соҳага бўлинади[6]:

  • давлат молияси ва маҳаллий молия;

  • хўжалик юритувчи субъектлар молияси.

Ўз навбатида, молия тизимининг ҳар бир соҳаси пул фондлари ва даромадларни шакллантиришнинг конкрет шакллари ва методларига боғлиқ равишда бир неча бўғинлардан ташкил топади. Масалан, давлат молияси ва маҳаллий молия қуйидаги бўғинлардан ташкил топиши мумкин:

  • Давлат бюджети;

  • мақсадли нобюджет фондлари;

  • давлат кредити.

Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар молияси қуйидаги бўғинлардан иборат:

  • тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси;

  • молиявий воситачилар молияси;

  • нотижорат ташкилотлари молияси.

Юқорида келтирилганларни схемали кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин:


3. Корхона фаолиятини молиялаштириш усуллари.
Микро даражада ва бозор иқтисодиёти типидаги иқтисодиётда фаолият олиб борувчи корхоналар фаолиятини 5 элементлик молиялаштириш тизими мавжуд: ўз-ўзини молиялаштириш, капитал бозори механизмлари орқали тўғридан-тўғри молиялаштириш, банк кредитлари, бюджетдан молиялаштириш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро молиялаштириш.
Ўз-ўзини молиялаштириш. Бу холда корхона фаолиятини ўзи оладиган фойда ҳисобидан молиялаштирилиши тушунилади. Корхона эгалари ҳар доим қуйидаги вариантлар ўртасидан танлаш имкониятига эга бўладилар.
Ø Хисобот даврида олинган фойдани истеъмол қилиш ёки бошқа лойихаларга инвестиция қилиш мақсадида ишлаб чиқаришдан бутунлай ажратиб олиш.
Ø Корхона эгалари учун даромад олишнинг энг мақул усули бўлганлиги учун олинган фойдани худди шу корхона фаолиятига реинвестиция қилиш.
Ø Дастлабки иккита вариантларнинг комбинацияси. Яъни олинган фойда иккига тақсимланади- реинвестиция қилинган фойда ва дивидендлар.
Амалиётда Айнан охирги вариантдан кенг фойдаланилади. Бу вариант жорий ва келажакдаги истеъмол ўртасида музокара топишга, молия-хўжалик фаолияти хажмини оширишга, реализация ва капиталлаштирилган фойда ўртасида фарқлар келиб чиққан холларда қўшимча фойдага эришиш (агар солиқ қонунчилигида кўзда тутиладиган бўлса) имкониятларини яратади.
Ўз-ўзини молиялаштириш- қўшимча маблағлар манбаларини жалб қилишнинг энг кўзга кўринган усули, лекин уни узоқ муддатлар учун прогноз қилиш қийин ва миқдор жиҳатидан ҳам чегараланган. Шунинг учун ҳам бизнесни ривожлантириш стратегик йўналишлари қўшимча молиялаштириш манбаларини жалб қилинишини талаб қилади.
Капитал бозори механизмлари орқали молиялаштириш. Хеч қандай корхона ўзини-ўзи молиялаштириш билан чегараланиб қолмаслиги ҳаммага маълум. Гап шундаки, қарз эвазига фаолият юритиш бу қулай, албатта агар қарз асосланган бўлса. Шу сабабли ҳам корхона молиялаштиришнинг бошқа манбаларини жалб қилишга ҳаракат қилади. Энг муҳим аҳамиятга эга манба эса- бу каптал бозорларидир.
Капитал бозорларида ресурслар жалб қилишнинг икита асосий вариантлари мавжуд. Булар – улуш ва қарз муносабатларини ифодаловчи қимматли қоғозларни эмиссия қилиш. Биринчи холатда компания бозорга ўз акцияларини чиқаради, яъни қўшимча акциялар сотиш ёки таъсисчилар сонини кўпайтириш орқали, ёки мавжуд таъсисчиларнинг қўшимча бадаллари эвазига маблағлар жалб қилади. Иккинчи холатда эса компания бозорга ўз эгаларига узоқ муддатли жорий даромад ва ташкилот томонидан ўрнатилган шартлар асосида қўйилган капитални қайтариб олиш олиш имкониятини яратувчи муддатли қимматли қоғозларни (облигациялар) чиқаради ва сотади.
Ўз-ўзини молиялаштириш билан таққослаганда капитал бозори аниқ бир компанияни молиялаштириш манбаси сифатида иштирок этар экан, унинг имкониятлари нихоятда кенгдир. Агар потенциал инвесторларни рағбатлантириш шартлари яхши бўлса, инвестицион талабларни керакли даражаларда қондириш имкониятига эришилади. Аммо буларнинг хаммаси назариялигича қолаверади, амалиётда эса ҳар қандай компания ҳам капитал бозорларидан корхона фаолиятини молиялаштиришда қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида фойдалана олмайди. Бозорлар фаолияти, бозор қатнашчиларига қўйилган талаблар маълум даражада ҳам давлат органлари, ҳам бозор механизми томонидан тартибга солинади. Бунга мувофиқ, давлатнинг роли молиявий ва ишлаб чиқарилган капиталнинг бир жойда жамланиб қолишига тўсқинлик қилувчи антимонопол қонунчиликларда ўз аксини топади.
Банк кредити. Юқорида кўриб чиқилган корхона фаолиятини молиялаштириш-нинг иккита усули камчиликлардан холи эмас. Агар биринчи усулда (ўзини молиялашти-риш) жалб қилинадиган ресурслар миқдор жиҳатидан чегараланган бўлса, иккинчи усулда реализация жараёни чегараланган ва кичик ва ўрта бизнес вакиллари бу усулдан маблағлар жалб қилишда фойдалана олмайдилар. Бу борада Банк кредити жуда маъқул кўринишда намоён бўлади. Умуман олганда банк кредитининг берилиши корхонанинг ишлаб чиқариш қувватига, фойданинг барқарорлигига, корхона акцияларининг капитал бозорида тарқалганлик даражасига боғлиқ эмас. Буларнинг барчаси фақат молия бозорларида маблағлар жалб қилишда ҳисобга олинади. Банк кредитининг яна бир қулайлиги шундан иборатки, жалб қилинаётган маблағлар миқдори назарий жиҳатдан чегараланмаган, кредитни расмийлаштириш ва олиш қисқа муддатларда амалга оширилади ва ҳоказо. Бош масала эса қандай қилиб банкирни қулай шартлар асосида кредит беришга ишонтира олишдир.
Иқтисодиётнинг нормал фаолият юритиши учун инвестицион банклар тизимининг ривожланиши катта аҳамиятга эгадир. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда бу банклар фаолияти муҳим ўрин эгаллайди, чунки айнан шу банкларга компаниялар ва капитал бозорларини боғлаб туриш вазифаси юклатилган. (эслатиб ўтамиз, одатда банк бу – қарз ва омонат операцияларини бажарувчи ташкилот ҳисобланади, инвестицион банк бу – қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга ошириш, уларни жойлаштириш ва сотишга ихтисослашган компаниядир.
Россия инвестицион муҳитининг жорий ҳолати қониқарсиз бўлиши инвестицион банкларнинг мавжуд эмаслигида ўз аксини топади. Бу эса махаллий банклар амалага оширадиган операциялари кўламининг торайишига сабаб бўла олади. Банклар эса асосан ўз мижозларининг жорий тўлов операцияларини амалга ошириш билангина чегараланиб қолишади.
Бюджетдан молиялаштириш. Бу турли хил бюджет поғоналаридан маблағлар олинишини англатувчи, молиялаштиришнинг энг қулай усулларидан биридир. Бу усулнинг қулайлиги шундан иборатки, совет хукумати даврида корхона раҳбарлари бу маблағларнинг манбаи деярли текинлигига ўрганиб қолишган ва олинган маблағлар аксарият холларда қайтарилмасдан қолиб кетиши мумкин, улардан фойдаланиш жараёни кам назорат қилинади. Бир қатор объектив сабабларга кўра молиялаштиришнинг бу манбасидан фойдаланиш имкониятлари борган сари камайиб бормоқда.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро молиялаштириш. Корхоналар ўзаро хужалик муносабатларини амалга ошириш жараёнида бир-бирларига турли хилдаги маҳсулотлар етказиб беришда тўловларни кечиктириш ҳоллари ҳам юз беради ва бунинг натижасида ўзаро молиялаштириш холати юзага келади. Ҳисоботларда “жонсизлаштирилшан” маблағларнинг миқдори сезиларли даражада бир қатор омилларга, шу жумладан, банк тизимининг кўпбўғинлилиги ва эгилувчанлигига (мослашувчанлигига) боғлиқ. Молиялаштиришнинг ушбу усулининг бошқа усуллардан энг катта фарқи шундан иборатки, бу усул жорий фаолиятни қисқа муддатга молиялаштириш тизимининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади, ўз навбатида бошқа усуллар эса кўпроқ стратегик аҳамиятга эга ҳислбланишади.
Марказлашган режали иқтисодиёт шароитида сўнгги келтирилган иккита – бюджетдан молиялаштириш ва корхоналар ўртасида ўзаро молиялаштириш усуллари мутлақо етакчилик қилади. Бозор иқтисодиёти шароитида эса фойда ва капитал бозори хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий потенциалини оширишнинг асосий усуллари ҳисобланишади. Фойда – энг арзон ва тез жалб қилинувчи манба, лекин биринчидан, унинг хажми чегараланган, иккинчидан, жорий фойдадан фойдаланишнинг (ишлатишнинг) бир қатор мажбурий ва (ёки) ихтиёрий йўналишлари ҳам мавжуд. Иккинчи манба эса (капитал бозори) уни ишлаб чиқариш ва амалга ошириш (реализация) қилишда катта харажатларни талаб қилади, бундан ташқари эмиссия жараёнини тайёрлаш ва уни амалга ошириш кўп вақтни талаб қилади. Шунинг учун ҳам бу усулдан мукаммал тайёргарликдан сўнг ва корхона учун стратегик аҳамиятга эга лойихаларни амалга ошириш учун зарур, катта миқдордаги капитални жалб қилишда фойдаланилади.
Молиялаштириш усуллари юқорида кўрсатиб ўтилган усуллар билангина чегараланиб қолмайди. Сўнгги ўн йил мобайнида корхона фаолиятини молиялаштиришнинг янги усуллари пайдо бўлмоқда. Улар орасида энг диққатга сазовор ва юқори кўламларда ривожланиб келаётган усуллардан бу – молиявий лизингдир. 
Download 29,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish