Subyektlarni moliyaviy baholashda moliyaviy hisobotlar va koeffitsentlardan foydalanish usullari
Ҳисоботларни таҳлил қилишнинг кенг қўлланилган усуллари махсус молиявий коэффицентларни ўрганиш ҳисобланади. Бу коэффицентлар корхоналар молиявий ҳолати туғрисидаги ахборотлар беришда катта аҳамиятга эга ҳисобланади. Уларнинг афзалликлари корхона активларини инфляция жараёни шароитида тўғри баҳолашнинг муҳим усули ҳисобланади. Бу усулнинг моҳияти, биринчидан, кўрсаткичларни ҳисоблашда; иккинчидан, қандайдир асосга нисбатан солиштириш билан белгиланади. Бундай асосларга қуйидагилар киритилади:
Subyektlarni moliyaviy baholashda moliyaviy hisobotlar va koeffitsentlardan foydalanish usullari
Агар бу коэффициентлар солиштириладиган асосга нисбатан ёмонрок бўлса субъектнинг «ночорлик» фаолиятини курсатиб берувчи «Иқтисодий индикатор» ролини ўйнайди ва аниқроқ ахборотлар олиш учун кейинги таҳлил ишлари олиб
борилади.
Субъектлар учун молиявий коэффициентлар уларнинг фаолиятини ташқи
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар томонидан тўғри баҳолаш учун муҳим молиявий ахборотлар манбаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун молиявий менеджер муҳим молиявий коэффициентларнинг таъсири остида қарорлар қабул қилишга ҳаракат қилади.
Subyektlarni moliyaviy baholashda moliyaviy hisobotlar va koeffitsentlardan foydalanish usullari
Коэффициентларнинг аналитик қиймати тасдиқлайдики аксарият ривожланган мамлакатларда молиявий коэффициентлардан ахборот манбаи сифатида фойдаланиш учун махсус нашриётлар фаолият кўрсатадилар. Масалан, АҚШда «Роберт Моррис Ассошиэйтс», АҚШ савдо вазирлигининг солик бюроси, «Мудис индастриэл мэнюэл», Японияда «Кайся нэнкан» ва бошқалар.
Молиявий коэффициентларни ҳисоблашда ягона курсакичлар тизимига риоя килинмайди. Масалан, АҚШда 10-15 та кўрсаткичлардан фойдаланилади. Аммо, жахон амалиётида субъектларнинг молиявий ҳолатини баҳолашда ва инвестицион жалб қилувчанлигини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан кенг фойдаланилиши кўзатилади:
Субъектнинг молиявий ҳолати ва барқарорлигини таҳлил қилишда кўпгина молиявий коэффициетларни ҳисоблаш ва уларнинг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир.