Инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари
Юридик шахснинг - ишончли бошқарувчининг унга эгалик қилиш учун
топширилган ва бошқа шахсга тегишли бўлган:
7.
қимматли қоғозларни, шу жумладан инвестиция активларини
бошқариш жараёнида олинадиган қимматли қоғозларни;
84
8.
қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган ва
инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган пул
маблағларини шу шахснинг ёки у кўрсатган шахснинг манфаатларини
кўзлаб, ўз номидан ишончли бошқарувни белгиланган муддат
мобайнида амалга ошириши инвестиция активларини бошқариш
бўйича фаолиятдир.
Депозитарийлар
Қимматли қоғозларни сақлаш, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш
ва тасдиқлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс депозитарийдир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги депозитарийлар тизими Қимматли
қоғозлар марказий депозитарийсини ва Қимматли қоғозлар марказий
депозитарийсида вакиллик ҳисобварақларини очган депозитарийларни ўз
ичига олади. Депозитарийлар тизимида қимматли қоғозлар ҳаракати қонун
ҳужжатларида
белгиланган
тартибда
тасдиқланадиган
депозитар
операциялар стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Фақат нақд (қоғоз бланклар кўринишидаги) қимматли қоғозларни
чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши жамият учун анча қимматга
тушади, чунки уларни тайёрлаш учун жуда кўп ҳажмдаги бўёқлар, қоғозлар
ва ҳоказолар сарфланади. Бундан ташқари, қимматли қоғозларнинг қоғоз
бланкларини сақлаш кўпинча техник хусусиятдаги муайян қийинчиликлар
билан боғлиқ (сақлаш учун махсус хоналар, сейфларнинг мавжуд бўлиши
зарурати). Ниҳоят, нақд қимматли қоғозлар муомалада бўлишида қатор
муаммоларни келтириб чиқаради – ўтказма ёзувларни тақдим этиш,
трансферагентлик хизматлари, ўраб–боғлаш ва ташиш, ҳар бир бланкнинг
хақиқийлигини текшириш ва ҳ.к. Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар шунга
олиб келдики, XX аср 70–йилларининг ўрталарида наедсиз қимматли
қоғозлар пайдо бўла бошлади. Уларни ҳисобга олиш ва сақлаш, худди пул
маблағларини банклардаги ҳисобрақамларда сақлаш сингари, бунинг учун
махсус
мўлжалланган муассасалар – депозитарийлардаги "депо"
ҳисобрақамларида ёзувлар кўринишида амалга ошириларди. Қимматли
қоғозларни нақдсиз шаклда чиқариш, сақлаш ва муомалада бўлиши
анъанавий нақд шаклдаги усулга қараганда ўзининг анча устунликларини
кўрсатди, чунки у ҳар бир эмитент ва ҳар қайси жамият учун катта
миқдордаги маблағларни тежаш имконини берди, бундан ташқари,
эмитентлар сармоядорлар ҳамда воситачилар учун бир қатор қулайликларни
таъминлади. Бугунги кунда нақдсиз қимматли қоғозларни чиқариш бутун
дунёда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришнинг асосий тамойили
бўлиб ҳисобланади. Депозитарийлардаги нақдсиз ҳисобга олиш қимматли
қоғозларнинг моддий жойлаштирилиши заруратини истисно этувчи
рўйхатларнинг компьютерлашган тизими орқали битим бўйича ҳисоб–
китобларни бажариш жараёнини англатади.
Қимматли
қоғозларга
бўлган
ҳуқуқларни
ҳисобга
олишни
депозитарийлар амалга оширади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган
ҳоллар
бундан
мустасно.
Депозитарийлар
ўз
депонентларининг
85
ҳисобварақларида уларнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги
вакиллик ҳисобварақларида жамлаб ҳисобга олиб бориладиган ҳужжатсиз
қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобини юритади, шунингдек
ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлайди ва уларга бўлган ҳуқуқларни
ҳисобга олади.
Ҳужжатсиз қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар олувчига унинг депо
ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган
пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан
тасдиқланади.
Эгасининг номи ёзилган ҳужжатли қимматли қоғозга бўлган мулк
ҳуқуқи олувчига қимматли қоғоз бланкасига белгиланган тартибда тегишли
ёзув киритилган пайтдан эътиборан ўтади.
Тақдим этувчига тегишли ҳужжатли қимматли қоғозга бўлган мулк ҳуқуқи
олувчига қимматли қоғоз бланкаси берилган пайтда, қимматли қоғоз
бланкасини сақлаш ва унга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш депозитарийда
амалга оширилган ҳолда эса олувчининг депо ҳисобварағи бўйича кирим
ёзуви амалга оширилган пайтда ўтади. Қимматли қоғоз билан
тасдиқланадиган ҳуқуқлар ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган
пайтдан эътиборан олувчига ўтади
Банк тизими сингари, Ўзбекистон Республикасининг депозитар тизими
ҳам икки поғоналидир. Марказий депозитарий мамлакатнинг бош
депозитарийси ҳисобланади.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси давлат унитар корхонаси
шаклида ташкил этилади ҳамда фаолиятини хизматлар кўрсатишдан олинган
даромадлар ва бошқа тушумлар ҳисобидан амалга оширади.
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси хизматлари учун
тарифларнинг миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан
келишилган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича
ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
У Ўзбекистон депозитарийларида қимматли қоғозларни сақлаш,
ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва ҳаракатининг ягона тизимини таъминлайди
(биринчи поғона). Қолган депозитарийлар – нодавлат корхоналар бўлиб,
уларнинг муассислари сифатида юридик ва жисмоний шахслар, шу
жумладан, ҳорижий юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.
Бу депозитарийлар Марказий депозитарийга бўйсунади ва у билан вақиллик
алоқаларини ўрнатишга мажбур (иккинчи поғона). Депозитарийлар ўз
депонентларининг
ҳисобрақамларида,
уларнинг
марказий
депозитарийлардаги
вақиллик
ҳисобрақамларида
умумий
ҳисобга
олинадиган нақдсиз қимматли қоғозларга нисбатан ҳуқуқларнинг ҳисобини
юритади. Ўзининг асосий фаолиятидан ташқари, депозитарийлар қимматли
қоғозларнинг номинал эгаси вазифасини бажаришади (яъни депозитарий
қимматли қоғозлар эгасининг топшириғи асосида қимматли қоғозлар
86
эгаларининг реестрида уларнинг номинал эгаси сифатида рўйхатга олиниши
мумкин).
Do'stlaringiz bilan baham: |