Бошқаришнинг ижроия органи
Акциядорлик жамиятининг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш
ижроия орган томонидан амалга оширилади, ушбу орган якка (директор) ёки
коллегиал (бошқарув, дирекция) бўлиши мумкин. Агар бошқариш бир
йилнинг ўзида ҳам якка, ҳам коллегиал орган томонидан амалга оширилса,
жамият уставида улардан ҳар бирининг ваколатлари назарда тутилиши
лозим. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан ижроия
органининг ваколатлари шартнома бўйича тижорат
ташкилотига
(бошқарувчи
компанияга)
ёки
якка
тадбиркорга (бошқарувчига)
топширилиши мумкин.
Ижроия органнинг миқдорий таркиби кузатув кенгаши томонидан
акциядорлар умумий йиғилишида белгиланадиган тартибда қабул қилинган
маъмурий–хўжалик ҳаражатлари сметаси асосида ва унинг чегарасида
белгиланади. Ижроия органга ижроия орган раҳбарининг ўринбосари, бош
бухгалтер, бош мухандис, асосийишлаб чиқариш бўлинмаларининг
раҳбарлари кириши мумкин. Ижроия органнинг раҳбари ва ходимлари
таркиби кузатув кенгаши томонидан тайинланади, бунда қарор оддий
кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Ижроия орган ва кузатув кенгаши
раиси ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган
шартнома имзоланади.
Жамият ижроия органининг ваколатига жамиятнинг жорий фаолиятига
раҳбарлик қилишнинг барча масалалари киради, умумий йиғилиш ва кузатув
кенгашининг махсус ваколатини ташкил этувчи масалалар бундан мустасно.
Акциядорлик жамияти ижроия органи раҳбарининг асосий
мажбуриятлари:
ўз ваколати доирасида жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик
қилиш, унинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш;
умумий йирилиш ва кузатув кенгаши қарорларининг ижросини ташкил
этиш,
ишлаб чиқариш бирликларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини
таъминлаш;
жамиятнинг шартномавий мажбуриятларини таъминлаш;
ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур
бўлган миқдорда фойда олинишини таъминлаш;
жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес – режаларини ишлоб
чиқишга раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва
назорат қилиш;
75
жамият фаолиятида қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш;
жамиятда бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилишини,
унинг зарур ҳолатини ва ишончлилигини, ҳар йиллик ҳисоботнинг ва
бошқа молиявий ҳисоботларнинг, шунингдек, акциядорларга,
кредиторларга йўналтириладиган жамият фаолияти тўғрисидаги
маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисининг ўтказилишини
ташкиллаштириш, жамият номидан ҳужжатларга имзо чёкиш;
кадрларни танлаш ва жой – жойига қўйиш, меҳнат ва технологик
интизомни сақлаш;
ижтимоий кафолатларга риоя этилишини ва жамият ишчилари
меҳнатининг мухофаза қилинишини таъминлаш;
акциядорларнинг улар томонидан амалдаги қонун хужжатларида кўзда
тутилган ахборотнинг олиниши, акциядорлар умумий йиғилишида
иштирок этиши, дивидендларнинг ҳисоблаб ёзилиши ва тўланишига
доир барча ҳуқуқларини сақлаш.
Ижроия
органининг
раҳбари
жамият
фаолиятининг
барча
масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, умумий йиғилиш ва кузатув
кенгашининг махсус ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно. У
қуйидаги ҳуқуқларга эга:
акциядорлик жамияти номидан ишонч қоғозисиз ҳаракат қилиш,
бошқа
ташкилотлар
билан
ўзаро
муносабатларда
унинг
манфаатларини ифодалаш, шартномалар, битимлар, шу жумладан,
меҳнат шартномаларини тузиш;
ишонч қоғозларини бериш;
банкларда ҳисоб–китоб ва бошқа ҳисобрақамларни очишунга
бўйсунадиган барча ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар ва
кўрсатмаларни чиқариш;
ходимлар штатини тасдиқлаш, бўш ўринларни ходимлар билан
тўлдириш.
Ижроия органининг мажлиси зарур ҳолларда, лекин камида бир ойда
бир марта ўтказилади. Ижроия орган ўзининг ички мажлисида кузатув
кенгаши мухокамасига киритиладиган масалаларни олдиндан кўриб чиқади.
Акциядорлик жамиятининг фаолиятини бошқариш йирик битимларни,
шунингдек, манфаатли битимларни тузишнинг кузатув кенгаши ва
акциядорлар умумий йиғилиши томонидан махсус назорат қилиниши билан
боғлиқ.
Йирик битимлар қуйидагилар ҳисобланади:
қиймати активлар баланс қийматининг 25 фоизидан ортииши ташкил
қилувчи мол–мулкни ҳарид қилиш ёки бегоналаштириш билан боғлиқ
бўлган битим ёхуд бир неча ўзаро боғланган битим лар (одатий
хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида тузиладиган битимлар
бундан мустасно);
жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий акцияларнинг 25
76
фоизидан ортиғини ташкил қилувчи оддий акциялар ёки оддий
акцияларга айирбошланадиган имтиёзли акцияларни жойлаштириш
билан боғлиқ бўлган битим ёхуд бир нечта ўзаро боланган битимлар.
Йирик битимнинг мавзуи бўлган мол–мулкнинг қиймати акциядорлик
жамиятининг кузатув кенгашии томонидан белгиланади. Қиймати жамият
активлари баланс қийматининг 25 дан 50 фоизигача бўлган қисмини ташкил
қилувчи мол–мулк унинг мавзуи бўлган йирик битимни тузиш ҳақидаги
қарор кузатув кенгаши томонидан бир овозда қабул қилинади. Агарда
кенгаш аъзолари ўртасида ҳамфикрлик бўлмаса, мазкур масала
акциядорларнинг умумий йиғилишига олиб чиқилиши мумкин. Қиймати
жамият активлари баланс қийматининг 50 фоизидан ортигини ташкил
қилувчи мол–мулк унинг мавзуи бўлган йирик битимни тузиш ҳақидаги
қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан йиғилишда иштирок
этаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик,
тўртдан уч қисмининг овози билан қабул қилинади.
Жамият томонидан битимнинг тузилишидан манфаатдор бўлган шахс
деб жамият кузатув кенгашиининг аъзолари, жамиятнинг бошқа бошқарув
органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига тобе аффиляцияланган
шахс билан бирга жамиятни овоз берувчи акцияларининг 20 ва ундан ортиқ
фоизига эгалик қилувчи акциядорлар тан олинади, агар қайд этилган
шахслар, уларнинг умр йўлдошлари, ота–оналари, болалари, ака–укалари,
опа–сингиллари, шунингдек, аффиляцияланган шахслари:
битимнинг томони бўлиб ёки унда вақил ёхуд воситачи сифатида иштирок
этса;
битимнинг томони бўлиб ёки унда вақил ёхуд воситачи сифатида иштирок
этаётган юридик шахс акцияларининг (улушининг) 20 ёки ундан ортиқ
фоизига эга бўлса;
битимнинг томони бўлиб ёки унда вақил ёхуд воситачи сифатида иштирок
этаётган юридик шахснинг бошқарув идораларида лавозимни эгаллаб
турган бўлса.
Акциядорлик жамиятининг манфаатли битимни тузиши ҳақидаги
қарори кузатув кенгаши томонидан унинг битимнинг тузилишидан
манфаатдор бўлмаган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Агар битим бўйича тўлов суммаси ва битимнинг предмети бўлган мол–
мулкнинг қиймати жамият активларининг 5 фоизидан ортиқ бўлса: агар
битим ёки бир неча ўзаро боғланган битимлар илгари жойлаштирилган овоз
берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ миқдордаги овоз берувчи
акциялар ёки овоз берувчи акцияларга айирбошланадиган бошқа қимматли
қоғозларини жойлаштириш билан боғлиқ бўлиб, бунда ҳам манфаатлар
мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу битимлар бўйича қарор овоз берувчи акциялар
эгалари бўлмиш акциядорларнинг умумий йирилиши томонидан битимдан
манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул
қилинади. Шуни назарда тутиш лозимки, жамиятнинг кузатув кенгашии ёки
умумий йирилиши манфаатли битимни хақиқий эмас деб тан олиши мумкин.
77
Бундай вазиятда манфаатдор шахс ўзи томонидан жамиятга келтирилган
зарарларни қоплаши шарт.
Кузатув кенгаши аъзолари, якка ижроия органи ва коллегиал ижроия
органининг аъзолари, шунингдек, бошқарувчи ташкилот акциядорлик
жамияти олдида ўз вазифасини бажармаганлик ёки номуносиб бажарганлик
натижасида унга келтирилган зиёнлар учун, акциядорлик жамиятига
келтирилган зарарларни тўлиқ ҳажмда қопланиши бўйича жавобгарликка эга.
Кузатув кенгаши ва ижроия органининг жамиятга зарарлар келтирган
қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки унга қарши овоз берган аъзолари
жавобгарликдан халос этилади.
Юқорида
таъкидланганидек,
Ўзбекистонда
акциядорлик
жамиятларининг аксарият қисми давлат корхоналарининг негазида ташкил
этилган. Мазкур корхоналарда акцияларнинг маълум қисми (одатда, 25
фоизи) давлатга тегишли.
Do'stlaringiz bilan baham: |