Кузатув кенгаши
Акциядорлик жамиятининг (акциядорлар умумий йиғилишининг
махсус ваколатига кирувчи масалалардан ташқари) фаолиятига умумий
раҳбарлик қилиш кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади Агар
жамиятни овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорлар сони 30
нафардан кам бўлса, кузатув кенгашининг вазифалари жамият акциядорлари
умумий йиғилишининг зиммасига юклатилади. Кузатув кенгашининг
аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади, бунда
улар ижроия органнинг аъзолари бўла олишмайди. Овоз берувчи акциялар
эгаларининг сони 500 дан ортиқ бўлган ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун
кузатув кенгаши аъзоларининг сони етти кишидан кам бўлмаслиги,
акциядорларининг сони минг кишидан кўп бўлган жамиятлар учун эса,
тўққиз кишидан кам бўлмаслиги керак. Кузатув кенгашининг раиси кенгаш
таркибидан унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан сайланади.
Жамиятнинг кузатув кенгашии таркибига сайланган шахслар чекланмаган
миқдорда қайта сайланиши мумкин. Устав фондида давлатнинг улуши 25
фоиздан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятидаги давлатнинг вақили,
шунингдек акциядорлик жамияти акцияларининг давлатга тегашли пакетини
бошқаришга ишонч билдирилган шахс (унинг вақили) ўз лавозимига кўра
кузатув кенгашининг аъзолари ҳисобланади ва акциядорлар умумий
йиғилиши томонидан сайланиши шарт эмас.
Акциядорлик жамияти кузатув кенгашиининг ваколатлари:
жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
акциядорларнинг
йиллик
ва
навбатдан
ташқари
умумий
йирилишларини чақириш;
акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайерлаш;
акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга бўлган
акциядорлар рўйхатини тузиш санасини белгилаш;
73
акциядорлар умумий йирилишига хал этиш учун қонунчиликда
белгиланган акциядорлар умумий йиғилишининг махсус ваколатига
доир масалаларни киритиш;
жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш
йўли билан эълон қилинган акциялар миқдори ва турлари чегарасида
ошириш, агар жамият уставига ёки акциядорлар умумий
йиғилишининг қарорига мувофиқ унга бундай хуқуқ берилган
бўлса;
облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш, агар жамият
уставида бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса;
мол – мулкнинг бозор қийматини белгилаш;
жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа
қимматли қоғозларни ҳарид қилиш, агар жамият уставида унга бундай
хуқуқ берилган бўлса;
ижроия органга тўланадиган мукофотлар ва товон пуллари миқдорини
белгилаш, агар жамият уставида бу ҳол унинг ваколатига
киритилган бўлса;
жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофотлар
ва товон пулларининг миқдори бўйича тавсиялар бериш, аудиторнинг
хизматига хақ тўлаш миқдорини белгилаш;
акциялар бўйича дивиденднинг миқдори ва уни тўлаш тартиби бўйича
тавсиялар бериш; жамиятнинг захира ва бошқа фондларини ишга
солиш;
жамиятни бошқариш органларининг фаолият кўрсатиш тартибини
белгилаб берувчи хужжатларни тасдиқлаш;
филиаллар барпо этиш ва жамиятнинг ваколатхоналарини очиш;
жамиятнинг шуъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;
мол–мулкни ҳарид қилиш ва бегоналаштириш билан боғлиқ йирик
битимларни, шунингдек, манфаатли битимларни тузиш.
Кузатув кенгашининг мажлиси унинг раиси томонидан ўз ташаббуси
билан, кузатув кенгаши аъзоси, тафтиш комиссияси ёки аудитор, ижроия
органнинг, шунингдек, жамият Уставида белгиланган шахсларнинг талабига
кўра чақирилади. Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум
Устав билан белгиланади, лекин кенгаш аъзоларининг 75 фоизидан кам
бўлмаслиги керак. Кузатув кенгашининг қарорлари унда иштирок этаётган
аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Вазифалар
кузатув
кенгашининг
раиси
томонидан
кенгаш
аъзоларининг ўртасида унинг ҳар бир аъзоси учун аниқ қилиб тақсимланади.
Бунда акциядорлар умумий йирилиши томонидан кенгашнинг ҳар бир аъзоси
учун алоҳида мукофот миқдори ҳам белгиланиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда кузатув кенгашининг аъзолари шахсий молиявий
манфаатдорликка эга ҳисобланади, агар кузатув кенгаши аъзоларининг умр
йўлдошлари, ота–оналари, болалари, ака–укалари, опа–сингиллари,
шунингдек, барча аффиляцияланган шахслари:
74
битимнинг томони бўлиб ёки унда вақил ёхуд воситачи сифатида иштирок
этса;
битимнинг томони бўлиб ёки унда вақил ёхуд воситачи сифатида иштирок
этаётган юридик шахс акцияларининг (улушининг) йигирма ёки ундан
ортиқ фоизига эга бўлса;
битимнинг томони бўлиб ёки унда вакил ёхуд воситачи сифатида иштирок
этаётган юридик шахснинг бошқарув идораларида лавозимга эга бўлса.
Do'stlaringiz bilan baham: |