7.4. ФОНД БИРЖАЛАРИ, УЛАРНИНГ БўЛИМЛАРИ ВА БРОКЕРЛИК ИДОРАЛАРИ ОРАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР Фонд бозори ривожланишининг дастлабки босқичларида қимматли қоғозлар олди-
сотдиси тартибсиз хусусиятга эга эди. Бу пулнинг қимматли қоғозлар харидоридан сотувчига
уларнинг ёки сертификатларининг харидорга ўтиши тадбирини тартибга солувчи аниқ
қоидаларнинг йўқлиги туфайли юз берарди.
Яқин ўтган даврда қимматли қоғозларни харид қилиш ҳақидаги шартнома имзолангандан
кейин битим тадбирининг қонун билан белгиланган вақт доираларининг бўлмаганлиги туфайли
унинг ижроси узоқ ойларга чўзилиб кетган кўп ҳолатлар юзага келди. Битим бўйича
контрагентлар ўзаро: битимни ижро этиш бўйича харакатларни ким биринчи бўлиб белгилаши
керак. Харидор тўловни амалга оширадими ёки сотувчи қимматли қоғозларни ўтказадими, бу
масала бўйича узоқ тортишувлар бўлган. Буларнинг барчаси фонд бозори ривожланишига
сезиларли даражада тўсқинлик қилган.
Фонд биржаларининг тузилиши улардаги ҳисоб – китобларнинг ташкил этилиши бу
масалаларни ечди.
Жаҳон тажрибасидан келиб чиқган ҳолда битимларни бажаришнинг босқичлари ишлаб
чиқилади.
Улар қуйидагилардан иборат:
6. Қимматбаҳо қоғозлар олди-сотдиси шартномасини тузиш.
7. Амалга оширлаётган битим бўйича кўрсаткичларни таққослаш.
8. Клиринг.
Қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича шартнома тузиш.
Бу битим тузишнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки,
қимматли қоғозлар билан тузиладиган битимларнинг алмашиш, совға қилиш, акцияларни устав
фондига ўтказиш, васият қилиш каби бошқа кам тарқалган турлари ўз техникаси ва босқичига
кўра олди-сотди битимидан кам фарқ қилади. қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича
шартнома қимматли қоғозлар дивидендлар кўринишида ёки курс қийматининг ўсишидан
даромадлар олиш мақсадида уларга эгалик қилиш учун илгари харид қилган шахслар ўртасида
тузилиши мумкин.
Бундай шартнома брокер-дилерлар ўртасида ҳам тузилиши мумкин. Бунда брокерлар ёки
восита асосида комиссионерлар сифатида, ё топшириқ шартномаси асосида ишонч билдирилган
шахс сифатида қатнашиши мумкин.
Қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича шартномаларнинг тузилиши мураккаб комплекс
операцияларининг бутун серияси белгиланганлиги англатади. Бу операциялар битим ўз
ниҳоясига етгунга қадар, яъни қимматбаҳо қоғозлар харидорнинг қўлига тушиб, пул
маблағлари эса, сотувчининг ихтиёрига мутлақо келиб тушган вақтгача амалга оширилиши
лозим. қимматбаҳо қоғозлар олди-сотдиси бўйича шартнома тузилган кун иқтисодий адабиётда
Т харфи билан (инглизча trade битим сўзидан) белгиланади.
Агар биринчи босқич куни Т куни мос келса, битимнинг барча босқичларини бажариш
кунда тугалланмаса, у ҳолда битим Т+3 кунида тугалланди деб ҳисоблаш қабул қилинади.