Молия бозори kitob



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

Такрорлаш учун саволлар: 
1. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал фаолият юритувчи институтлар? 
2. Инвестиция муассасаларининг бир-биридан фарқи нимада? 
3. Ўзбекистон Республикасида ХИФлар фаолияти қачондан бошланди? 
4. Трансфер-агент фаолияти. 
Адабиётлар рўйхати 
1. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни. 
Тошкент ш., 2008 йил 22 июл, ЎРҚ-163-сон 
2. И.А.Каримов. «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида». 1-қисм. 
Т. Ўзбекистон. 1996 йил. 
3. «Инвестиция воситачилари тўғрисида Низом» Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан 1997 йил 2 февралда 326 рақам билан рўйхатга олинган. 
4. Бутиков И. Қимматли қоғозлар бозори. Т. Консаудитинформ – 2001 йил. 
5. Шохаъзамий Ш.Ш. Финансовый рынок и ценные бумаги. Книга 1, 2. Т.: ТФИ-2005. 
6. “Биржа” газетасининг 2008 йилда чиққан сонлари. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


83 
5– Мавзу: ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ 
ФАОЛИЯТИ 
РЕЖА: 
1. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги ўрни. 
2. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар ва фонд бозоридаги банк операцияларини 
уюштириши. 
3. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишда Марказий банкнинг ўрни. 
 
5.1. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ ЎРНИ 
Ўзбекистонда банк тизимининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари тадқиқ қилиниб, 
унинг тўрт босқичдан иборат эканлиги асослаб берилди.
Биринчи босқич - 1991-1994 йилларни ўз ичига олиб, икки босқичли банк тизими юзага 
келди, банк тизимининг дастлабки ҳуқуқий асослари яратилди. 1991 йил 14 февралда 
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари IV – сессиясида “Банклар ва 
банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Бу масала Республикамиз тарихида 
биринчи марта кўрилди. Қонунга асосан Марказий банк Ўзбекистон Республикаси тасарруфига 
ўтказилди. Ўзбекистон саноат-қурилиш банки, Ўзбекистон деҳқончилик-саноат банки, Ташқи 
иқтисодий алоқа Ўзбекистон тижорат банклари ҳамда бўлинмалари билан марказ (Москва) 
ихтиёридан ажралиб чиқди ва Республика ихтиёрига ўтказилиб, акционер-тижорат банкларга 
айлантирилди. Қонунега асосан Республикада акциядрлик ва пай асосида тузиладиган тижорат 
банкларига рўхсат берилди.
Иккинчи босқич – миллий валютани муомалага киритилиши билан боғлиқ бўлиб 1996 
йилгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Ўзбекистонда банклар фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк 
фаолияти тўғрисида» (иккинчи бор 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган) ҳамда «Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги (1995 йил 21 декабрда қабул қилинган) қонунлари 
қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикасида кўпчилик ривожланган мамлакатлар қатори икки поғонали 
банк тизимига ўтилди.
Учинчи босқич – 1997-2000 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда акциядорлик тижорат 
банклари фаолиятини такомиллашитириш, хусусий тижорат банкларини очишни 
рағбатлантириш, банкларда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш каби муҳим 
масалаларга жиддий эътибор берилди. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати, макроиқтисодий 
барқарорликка эришишга, инфляция суръатларини кескин пасайтиришга имкон берди. 
Тўртинчи босқич 2001 йилдан кейинги давр. Бу босқичда тижорат банкларининг 
хусусийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш, уларни инвестицион жараёнлардаги 
иштирокини кенгайтириш, кичик ва ўрта бизнес корхоналарини кредитлашни кучайтириш, 
милиий валюта бозорини эркинлаштириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Тижорат 
банкларининг устав капиталлари оширилди. Банк тизимини янада ривожлантириш борасида 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги “Банк тизимини янада ислоҳ 
қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2006 йил 19 декабрдаги 
“Тижорат банкларининг капиталлаштириш даражасини ошириш тўғрисида”ги фармонлари ката 
аҳамиятга эга бўлиди.
Банк ва банк иши фанидан сизларга маълумки: 
Банк- бу тижорат ташкилоти бўлиб, юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни қабул 
қилиш, олинган маблағлардан ўз таваккалчилиги ва хатари остида кредитлаш ёки 
инвестициялаш, шунингдек, тўловларни амалга ошириш учун фойдаланадиган юридик 
шахслардир, ёки бошқача қилиб айтганда, банк бу пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, 
кредит-ҳисоб ва бошқа воситачилик операцияларини бажарувчи муассасадир. 
Банк – бу пул бозорида фаолият юритувчи молиявий институтдир. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


84 
Ўзбекистон Республикасида икки поғонали банк тизими мавжуд: 
Биринчиси – бошқа банклар фаолиятини тартибга солиб турувчи ҳукуматнинг “банкчиси” 
вазифасини ўтайдиган ва пул муомаласини тартибга солиб турувчи “банклар банки бўлган” 
Марказий банк. 
Иккинчиси – Тижорат банклари – хўжалик юритувчи субъектларга кредит ҳисоб-китоб 
юритиш хизматларини кўрсатувчи банклардир. Улар пассив (ўз шахсий ресурсларини 
шакллантириш билан боғлиқ бўлган), актив (ресурсларни жойлаштириш операцияларини) 
ҳамда воситачилик (кредит билан боғлиқ бўлмаган) операцияларни амалга оширадиган 
банклардир. 
Ўтган маърузалардан сизларга маълумки фонд бозори иштирокчилари икки гуруҳга 
бўлинади. 
Биринчисига – эмитентлар, инвесторлар, брокер ва диллерлар кириб, улар қимматли 
қоғозларни чиқариш, жойлаштириш борасидаги операцияларни бажарадилар. 
Иккинчи гуруҳга кирувчи биргина, регистраторлар, депозитарийлар, савдо, ҳисоб-китоб 
шаҳобчалари эса биринчи гуруҳда қабул қилинган қарорларни бажариш борасида фаолият 
юргизадилар. 
Иккала гуруҳ учун хос бўлган қиммали қоғозлар борасидаги барча операцияларни 
бажарадиган ягона юридик шахс бу банклар ҳисобланади. Чунки: 
Биринчидан – анъана бўйича, банкларда фонд бозори тўғрисида тасаввурга эга бўлган 
юқори малакали кадрлар ишлайди. 
Иккинчидан – банклар тўғрисидаги қонунчиликнинг ўзи тижорат банкларнинг 
фаолиятини акциядорлик жамияти, яъни муомалага қимматли қоғозларни авваламбор 
акцияларни чиқариб турувчи эмитент сифатида тартибга солиб туради. 
Учинчидан – одатдаги корхона ва ташкилотлар билан солиштирганда, банклар катта 
миқдорда ўз маблағлари ва қарз ресурсларини тўплаганлар, улар ўз навбатида, фонд бозорида 
йирик сармоядорлар сифатида қатнашиш учун шарт-шароитлар яратади. 
Тўртинчидан – республика қонунчилиги банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги 
фаолиятини чекламайди, бу эса уларга ўз мижозларини молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида 
энг кенг маълумотларга эга бўлишини, бошқа сармоядорлар олдида уларнинг имтиёзи 
борлигини таъминлайди. 
Яна банкларнинг устунлиги шундаки улар хўжалик юритувчи субъектлардан фарқли 
равишда, ушбу бозор қатнашчиси сифатида бир вақтнинг ўзида бир неча вазифаларда хусусан: 
- акциялар, депозитлар ва омонат (жамғарма) сертификат ҳамда банк вексельлари 
эмитентлари сифатида; 
- бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат қимматли қоғозларини сотиб олувчи 
сармоядорлар сифатида; 
- ўз мижозларига маслаҳатлар берадиган депозитлар операцияларни бажарувчи, қимматли 
қоғозларни бажарувчи, қимматли қоғозларга инвестициялар қилиш учун уларга берилган 
қимматли қоғозлар ва пул маблағларини бошқариш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция 
муассасаси ва ҳ.қ. сифатида қатнашиши мумкин. 
Банкларнинг фонд бозорида иштирок этишнинг бош мақсади қуйидагилардан иборат: 
- фаолиятини асосий турларини амалга ошириш учун пул маблағларини жалб этиш (ўз 
пассивларини шакллантириш); 
- қимматли қоғозларга ўз маблағларини инвестициялашдан тушадиган даромадни олиш; 
- қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича мижозларга 
кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган даромадни олиш; 
- ўз нуфузини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш; 
- акциялар назорат пакетини сотиб олиш йўли билан турли банк ва нобанк тизимларини 
ўзига буйсундириш; 

рақобатчилар, мижозлар, бозор конюктураси (талаб ва таклиф), нархлар 
корректировкаси ва ҳ.қ. тўғрисида маълумотлар олиш. 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


85 
Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори махсус инфраструктурасини 
шакллантиришда банклар муҳим рол ўйнайди. 
Улар хилма-хил, турлича операцияларни амалга оширувчи ихтисослашган ўнлаб 
инвестиция муассасаларини яратмоқдалар. 
Масалан, 1996 йили энг йирик инвестиция компанияларидан бири «Инвест-транс» 
тузилган бўлиб, у банкларнинг маблағларидан қимматли қоғозлар бозорида кенг миқиёсидаги 
операцияларни амалга ошириш учун фойдаланилади. 
Уларнинг таркибига бугунги кунда асосан банк шуъбасига хизмат кўрсатишга 
ихтисослашган брокер-дилер ташкилотлари, депозиторийлар, реестр сақловчилар, аудитор 
фирмалари ва бошқа инвестиция муассасаларига киради. 
Ҳозирги кунда улар ёрдамида 2450 та Республикамиздаги акциядорлик жамиятлари 
ҳақида маълумотлар базаси яратилган. 
«Эмитентлар инвестицион рейтинги» автоматлаштирилган ҳисоб-китоб маълумотлари 
тизими услубиёти асосида 2500 корхона таҳлил этилиб, инвестиция жиҳатидан диққатни жалб 
этувчи нисбатан барқарор бўлган 500 та акциядорлик жамияти танлаб олинган ва улар ҳақидаги 
маълумотлар тижорат банкларига тарқатилган. Шу туфайли банклар акциядорлик 
жамиятларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари динамикаси тўғрсида ахборотлар 
оладилар. 
Ҳозирги кунда республикамизда 28 та тижорат банки, шу жумладан 3 та чет эл ва 2 та 
қўшма банк фаолият кўрсатиб келинмоқда. Шулардан 4 таси СНГ мамлакатлари ичидаги энг 
йирик банклар қаторидан ўрин олган. Тижорат банклари 200 га яқин мамлакатларда ўзларининг 
корреспондент (вакиллик) рақамига эгалар. Аҳолига 70 дан ортиқ хизмат турларини кўрсатиб 
келмоқдалар. 
28 тижорат банкларининг 10 таси фонд биржаси савдоларида фаол иштирок этиб 
келмоқда. Республикамиз Президентининг 2007 йил 12 июлда қабул қилинган “Банкларнинг 
капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция 
жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 
4 бандига асосан тижорат банклари бирламчи қимматли қоғозларни чиқарганда шундан энг 
ками 25 % акцияларни фонд биржаси орқали жойлаштириши керак. Соф фойдани эса 30 %ини 
ўзининг акционер капиталини кўпайтиришга сарф қилиши мумкин. 
Тижорат банклари фаолиятидаги яна бир янгилик шундан иборатки, биринчи бор тижорат 
банклари орасида “Капиталбанк” қоплаш муддати 10 йилга мўлжалланган облигациялар 
чиқаришни бошлади. 
Фонд бозорида ҳозирги кунда инвестиция воситачи сифатида операцияларни амалга 
ошириб келаётган Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Пахтабанк ва бошқа тижорат 
банкларининг шуъба брокерлик фирмалари кенг тарқалган. 
Катта пул ресурсларига эга бўлиб, ўз муассасалари орқали саноат компанияларига кириб 
бориб, банклар ўз капиталини саноат капитали билан қўшиб молиявий капитални яратишда 
катта хизмат кўрсатадилар. 
Ушбу шарт-шароитлар ва қулай омилларнинг мавжудлиги банклар олдида қимматли 
қоғозлар бозоридаги иш фаолияти кўламини кенгайтириш ва яқин келажакда иқтисодиётнинг 
ушбу устувор соҳасидаги фаолиятини янада фаоллаштириш учун катта имкониятлар очиб 
беради. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish