Молия бозори kitob


 Қимматли қоғозлар бозори тушунчаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

 
1.2. Қимматли қоғозлар бозори тушунчаси. 
 
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг 
тамойилларидан бири бозор муносабатларига ўтишда “фалаж йўли билан даволаниш” 
усулидан воз кечиб, тадрижий равишда босқичма-босқич бозор иқтисодиётига кириб 
боришдир. 
Бундан ташқари ривожланишнинг ҳар бир босқичи ўзига хос хусусиятга эга. 
Республикамизда 
бозор 
муносабатларига 
ўтишнинг 
бугунги 
босқичи 
иқтисодиётимизнинг очиқлиги, чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг ортиб 
бориши, хусусийлаштириш ҳамда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш жараёнининг 
кучайиб бориши билан белгиланади. Шу жумладан, молиявий тизимнинг ривожланиши 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


10 
учун ҳам шарт-шароитлар яратилмоқда, чунки фақат ривожланган молиявий тизим 
иқтисодий тизимнинг муваффақиятли ривожланишига замин яратади.
Қимматли қоғозлар бозори ва унда фаолият кўрсатаётган воситачилар молиявий 
тизимнинг таркибий ҳамда ниҳоятда мухим звеноси бўлиб ортиқча маблағларни 
инвесторлардан истеъмолчиларга қайта тақсимлаш жараёнида мухим аҳамият касб 
этади. 
Бозор ўзининг муросасиз, қонун-қоидаларига эга. Буни биз кундалик матбуотда 
хусусийлаштириш жараёни билан боғлиқ ҳамда бизнес, қимматли қоғозлар бозори каби 
бошқа тушунчаларга қизиқиш уйғотувчи янги рукнлар пайдо бўлаётганидан ҳам сезиб 
турибмиз. Одатда иқтисодиётни янги изда қайта қуриш молиявий тизимни қайта 
қуришдан бошланса, унда бутун жамиятнинг муваффақиятли равишда олға қадам 
ташлаши қимматли қоғозлардан самарали фойдаланишга боғлиқдир. 
Инсоният қимматли қоғозларни муомалага чиқариш орқали пулнинг қадрсизланиши 
муаммосини ҳал этиш йўлини топди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, пул бутун тараққиёт 
давомида инсон томонидан қилинган ихтиролар орасида энг оддийси ва энг мураккаби, 
энг тушунарлиси ва шак-шубхасиз энг чалкаши бўлсада, инсониятнинг энг аянчли 
фожиалари ва энг оламшумул ютуқлари пул билан боғлиқ бўлиб келмоқда. Пул одамлар 
хатти-ҳаракати ва фаолиятида асосий туртки берувчи омил бўлган ва ана шундай бўлиб 
қолади ҳам. 
Буюклардан бири: “Инсоният пулни яхши кўради. Унинг чармдан, қоғоздан, бронза 
ёки тилладан тайёрланганининг фарқи йўқ”, - деган экан. Бироқ фақат пулларни сақлаш 
қулай бўлган ҳолда у зиён ҳам келтиради. Пул йиғиб пулдор бўлиб юришнинг 
афзалликлари тўғрисида ҳамма яхши билади. Лекин унинг зиёни ҳақида ҳеч ким ўйлаб 
ўтирмайди. Зеро, хамёнда ёки пайпоқда сақланаётган пулга фоиз қўшилмайди. Агар 
пулга қимматли қоғозлар сотиб олинса ёки у банкка қўйилса у ҳолда пулнинг эгаси фоиз 
шаклида даромад олади, аммо бундай даромад аввало ишлаб чиқаришни кенгайтириш
ички ресурслардан самарали фойдаланиш, муомаладаги пул миқдорини қисқартириш, 
пул оборотини ошириш ва шу кабилар орқали қўлга киритилади. 
Пул “Молия бозори” тушунчасини юзага келтиради. Молия бозорида эса қимматли 
қоғозлар асосий олди-сотди объектлари саналади. Ўзбекистон Республикасининг 
“қимматли қоғозлар бозори ” тўғрисидаги (22 июл 2008 йил) қонунинг 3-моддасида 
қимматли қоғозларга қуйидагича таъриф берилган. 
Қимматли қоғозлар –ҳужжатлар булиб, улар бу ҳужжатларни чиқарган юридик 
шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз мунособатларини 
тасдиқлайди, дивирдендлар ёки фўизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу 
ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахларга ўтказиш имкониятини 
назарда тутади. Қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий 
валютасида ифодаланади;
Қимматли қоғоз - ўзи билан боғлиқ мулкий ҳуқуқларни акс эттирадиган хужжатдир. 
У қимматли қоғоз эгаларининг даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Муомалада 
юритилиши ва олди-сотди воситаси бўлиши унинг ўзига хос моҳиятини шакллантиради. 
қимматли қоғозларни чиқаришдан асосий мақсад, хўжалик оборотига қўшимча 
инвестиция ресурсларини жалб қилиш ва шу орқали мулкдор синфни шакллантиришдир. 
Қимматли қоғозларнинг савдо-сотиғи натижасида қимматли қоғозлар бозори 
вужудга келади. қимматли қоғозлар бозори жисмоний ва юридик шахсларнинг қимматли 
қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва тўлаш билан боғлиқ муносабатлари 
тизимидир. 
Қимматли қоғозлар фақат ўз бозорида, қимматли қоғозлар бозорида айланади. Кенг 
маънода айтганда қимматли қоғозлар бу (қоғоз) хужжат бўлиб, маълум бир баҳода 
сотилади ва сотиб олинади. Шу билан у бошқа товарлардан фарқ қилади. 
Қимматли қоғозларнинг савдо-сотиғи натижасида қимматли қоғозлар бозори 
вужудга келади.
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


11 
Яанги қонунида қимматли қоғозлар брзорига қуйидагича таъриф берилган:
“Қимматли қоғозлар бозори- юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли 
қоғозларни чиқариш,жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлари 
тизими”. 
Ҳар қандай мамлакатда қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши учта омилга 
боғлиқдир.
Биринчиси – қимматли қоғозларнинг қадрлилиги (ликвидлиги),
Иккинчидан – қимматли қоғозлар муомаласининг меъёри,
Учинчидан – қимматли қоғозлар таваккалчилигининг даражаси. 
Бу масала қиммалли қоғозлар бозорининг шаклланиши вужудга келиш босқичида 
айниқса жуда муҳимдир.
Ўзбекистон молиявий тизими ва фонд бозорини шакллантиришда қимматли 
қоғозлар қадрли бозорини ташкил этиш, аҳолини хусусийлаштириш, инвестициялаш 
жараёнларига жалб этиш муаммосига дуч келинди. Инвесторларнинг манфаатдорлигини 
ошириш мақсадида мамлакат фонд бозори сифатли ривожлантиришга йўналтирилган 
қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Қимматли қоғозлар бозорида даромад келтирувчи қимматли қоғозлар олди-сотди 
қилинади. Бу бозорда ҳам сотувчилар, ҳам харидорлар муносабатда бўлишадилар. 
қимматли қоғозларнинг асосий (фундаментал) хусусияти уларнинг айланувчанлиги ва 
ликвидлигидир (тез пулга айлана олиши).
Айланувчанлик – бу қимматли қоғозларнинг бозорда харид қилинишига ва 
сотилишга, 
шунингдек, 
кўпчилик 
ҳолларда 
бошқа 
товарнинг 
айланишини 
осонлаштирувчи мустақил тўлов воситаси сифатида қўлланишга қодирлигидир.
Иқтисодий назария фанидан маълум бўлган П-Т (пул-товар), Т-П (това-пул) 
формуласига асосан, қимматли қоғозлар ҳам капиталнинг доимий айланишида ҳам товар 
сифатида ҳам пул сифатида қатнашиши мумкин. қимматли қоғозлар маълум маънода 
товар ҳисобланади, у ўз қийматига ва истеъмол қийматига эга. Уларнинг қиймати 
бирқанча омилларга боғлиқ, масалан, улар томонидан келтирилган даромаднинг хажми, 
ссуда фоизининг меъёри, нисбатан юқори курс бўйича сотилиши мумкинлиги
корхонани бошқаришда иштирок этиш имкониятлари ва бошқалар. 
Қимматли қоғозларнинг истеъмол қиймати шундан иборатки, улар орқали қимматли 
қоғоз эгаси ўз капиталини ошириш, сақлаш, корхонани бошқаришда иштирок этишдан 
аниқ талабларини қондиради. Шу билан бирга, баъзи ҳолатларда қимматли қоғозларнинг 
алоҳида турлари (давлат облигациялари, вексельлар) маълум бир қулай вазиятларда пул 
вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Маълумки, айрим мамлакатларда кучмас мулк, автомобил ва бошқалар билан ҳисоб-
китоб қилиш чоғида юқори ликвидли давлат облигацияларидан тўлов воситаси сифатида 
фойдаланилади. 
Ликвидлик – бу қимматли қоғозларнинг бозор нархи камроқ ўзгариб туриши ҳамда 
сотиш учун унчалик кўп бўлмаган харажатлар билан, шунингдек, ўз эгаси учун деярли 
зарарсиз ҳолда тезда сотилиши ва пул маблағларига (нақд ва нақдсиз шаклда) айланиш 
қудратидир. 
Ликвидликка жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Уларни асосан уч гуруҳга 
ажратиш мумкин:
Биринчидан, умумиқтисодий омиллар (пул муомаласи, иқтисодиёт даврнинг у ёки 
бу босқичида бўлиши, сармоядорлар томонидан тўловга қодир талабнинг мавжудлиги, 
банк ҳисоб-китобини амалга ошириш тезлиги даражаси ва ҳ.к.). 
Иккинчидан, мазкур мамлакатда қимматли қоғозлар бозорини ташкил қилиш 
даражаси билан боғлиқ омиллар (фонд бозорини ташкил этиш, сармоядорнинг ахборотга 
эга бўлиш даражаси, маркет-майкерлар муассаларининг мавжудлиги ва ҳ.к.). 
Учинчидан, эмитентнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган омиллар 
(унинг молиявий аҳволи, тўланадиган даромаднинг миқдори ва бошқалар). 
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


12 
Қимматли қоғозларнинг яна бир асосий хусусияти борки, бу хатар (риск), 
йўқотишлар билан боғлиқдир. Бу ҳақда тўлиқ маълумотларни охирги мавзуларда оламиз. 
Қимматли қоғозлар бозори – ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ажралмас қисми 
бўлиб, унинг келиб чиқиши пул, пул капитали ва товар бозорига асосланади. Қимматли 
қоғозларнинг келиб чиқишга кўра аксарият турлари капиталга боғлиқ, аксарият турлари 
эса унга боғлиқ бўлмаганлиги боис, қимматли қоғозлар бозори ҳам тўлақонли молия 
бозорига таркибига қўшила олмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, қимматли қоғозлар 
бозорининг асосий, яъни капиталга боғлиқ бўлган қисми фонд бозори деб номланиб, 
қолган қисми эса аниқ ном олмаганлиги боис қимматли қоғозлар бозори ва фонд бозори 
тушунчалари аксарият ҳолларда синонимлар сифатида қаралиши эътироф этилади. 
Бошқа назариётчиларнинг фикрича, қимматли қоғозлар бозорига ва фонд бозорига 
айнан бир нарса деб қаралади ва у молия бозорининг сегменти сифатида эътироф 
этилади. Қимматли қоғозлар бозорига ва фонд бозори таркибида пул бозори ва капитал 
бозори намоён бўлади. Пул бозори – бу қисқа муддатли қимматли қоғозлар бозори 
бўлиб, одатда бир йилгача бўлган қимматли қоғозлар муомаласи амалга оширилади. 
Капитал бозорида эса ўрта ёки узоқ муддатли қимматли қоғозлар муомаласи амалга 
оширилади.
Қимматли қоғозлар бозори кўпчилик ғарб мамлакатларида хўжалик механизмининг 
энг барқарор ва йўлга қўйилган қисмларнинг бирини намоён қилади. қимматли қоғозлар 
бозори аллақачон биржа ва нобиржа савдо тизимига уюштирилган бўлиб, ўзининг 
қонун-қоидаларига ва анъаналарига, баъзида эса асрлар тарихига эгадир. 
Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозори тўғрисида сўз бошлашдан 
аввал шуни ёдга солиб ўтмоқчимизки, бир неча ўн йилликлар давомида амал қилган 
маъмурий-буйруқбозликка асосланган унитар давлат шароитида республикамиз аҳолиси 
қимматли қоғозлар тўғрисида жуда кам маълумотга эга эди. Сиёсий иқтисод фани эса 
қимматли қоғозларни капиталистик ишлаб чиқариш усулининг салбий ҳолатлари билан 
боғлиқ тоифа сифатида баён қиларди. ҳатто “акция”, “вексель”, “биржа”, “маклер” каби 
сўзларга шубҳа билан қараларди. 
Мустақиллик кунларида вазият тубдан ўзгарди. Ўзбекистон Президенти ва 
ҳукумати томонидан олиб борилаётган мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва 
хусусийлаштириш, хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш, чет эл сармоясини жалб этишга 
йўналтирилган бозор ислоҳотлари туфайли, энг асосийси, республикадаги мавжуд 
сиёсий барқарорлик сабабли тараққий этган қимматли қоғозлар бозорини барпо этиш 
учун жиддий қадамлар ташланмоқда. 
Қимматли қоғозлар бозорини адолат юзасидан бутун жамият аҳволининг барометри 
дейиш мумкин, чунки у иқтисодий циклнинг ҳаракатига ва нафақат иқтисодий 
жараёнларнинг, балки сиёсий вазиятнинг ўзгаришига ҳушёрлик билан таъсир кўрсатади. 
Турғунлик, танқислик даврларида, шу жумладан, бундай вазият сиёсий жиҳатдан ҳам 
кузатилганда, қимматли қоғозлар курсларининг индекслари тушиб кетади. Жонланиш ва 
юксалиш даврларида эса, улар ўсиб боради. 
Умуман олганда, қимматли қоғозлар бозори ёрдамида пулни “кўп ишлашга” мажбур 
қилиш ва бу билан бутун халқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мумкинлигидан 
ташқари, қимматли қоғозлар бозори жамиятнинг муҳим ижтимоий муаммоларини ҳал 
этиш имконини беради. 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish