Бозор - иқтисодиётда шахсларнинг мақсадли нафсий ҳоҳиш-истаклари ила наф ва манфаатлари сари етакловчи (чорловчи) имкониятлари доирасида тартиблаштирилган рефлексив ҳаракатлари эвазига турли (ижобий ёки салбий) самара даражасида объектив содир бўлувчи бозор товарлари бўйича иқтисодий-хуқуқий муносабатлари муҳити бўлиб, унда тарафларнинг манфаатлари талаб ва таклиф асосида шаклланадиган объектив нарҳларда (баҳоларда) қондирилади.

Бозорнинг энг юқори даражада ривожланган тури молия бозори ҳисобланади.
Бозорнинг энг юқори даражада ривожланган тури молия бозори ҳисобланади.
Ҳозирда молия бозори юқори даражада ташкиллашган ва узлуксиз ривожланаётган, борган сари жаҳон миқёсида глобаллашиб бораётган алоҳида бир бутун ва ўз муҳитига эга муносабатлар ва институтлар (қатнашчилар) мажмуаси сифатида намоён бўлувчи мураккаб тизим эканлиги аниқ бўлмоқда.
Молия бозорини, қуйидагича таърифлаш мумкин:
Молия бозори – бу монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим.
Молия бозори бу нақд пул ва унга тенглаштирилган воситаларни олди-сотти муносабатларидир.
Молия бозорининг асосий вазифаси бўлиб, иқтисодиётда жамғармаларни инвестицияларга трансформациялаш ва уларни тармоқлар ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлашдан иборат.