20-модда. Гаровни ҳисобга олиш Ўзининг ёки ўзгаларнинг мажбуриятларини таъминлаш учун гаровга берилган мол-мулкнинг қиймати, шу жумладан пул маблағлари бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан бошқа активлардан алоҳида ҳисобга олинади.
Гаровга олинган мол-мулкнинг қиймати, гаров сифатида қабул қилиб олинган пул маблағлари ва валюта бойликлари алоҳида балансдан ташқари счётларда акс эттирилади.
21-модда. Ички назорат Ички назорат бухгалтерия ҳисобини юритишда, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишда хўжалик операцияларини амалга оширишнинг қонунийлигини, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳоллари ва хатоликларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш мақсадида бухгалтерия ҳисоби субъектининг раҳбари томонидан қабул қилинган ҳисоб сиёсати асосида ташкил этилган чора-тадбирлар тизимидир.
Бухгалтерия ҳисоби субъекти ички назоратни ташкил этади ва амалга оширади.
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
22-модда. Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби субъектининг ҳисобот санасидаги молиявий ҳолати, ҳисобот давридаги фаолиятининг молиявий натижаси ва пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги тизимлаштирилган ахборотдан иборатдир.
Йиллик молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
бухгалтерия баланси;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Бухгалтерия баланси» — 1-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) 66–81-бандлари ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (15-сонли БҲМС) «Бухгалтерия баланси» (рўйхат рақами 1226, 20.03.2003 й.). молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» — 2-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»нинг 82–85-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (3-сонли БҲМС) «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 484, 26.08.1998 й.). пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Пул маблағлари оқимлари тўғрисида ҳисобот» — 4-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг 87 ва 88-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (9-сонли БҲМС) «Пул маблағлари оқимлари тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 519, 04.11.1998 й.). хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.) билан тасдиқланган «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» — 5-шакл, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг 89-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (14-сонли БҲМС) «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (рўйхат рақами 1335, 07.04.2004 й.). изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»ининг 90–96-бандлари (рўйхат рақами 474, 14.08.1998 й.). Халқаро стандартлар бўйича тузиладиган молиявий ҳисоботга доир талаблар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида белгиланади.
Бухгалтерия ҳисоби субъекти молиявий ҳисоботни тузишда мустақил балансга ажратилган ўз ваколатхоналарининг, филиалларининг ва бошқа таркибий бўлинмаларининг бухгалтерия балансларини ҳамда бошқа ҳисобот шаклларини киритиши керак.
Молиявий ҳисобот ҳисобот йили бошидан ортиб борувчи якун билан тузилади.
Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 163-моддаси. Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сонли «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 24.01.2003 й.). Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари молиявий ҳисоботининг таркиби ҳамда мазмуни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 70-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг марказий банки тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонунининг 61-моддаси. LexUZ шарҳи Шунингдек, қаранг: «Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос» (рўйхат рақами 475, 14.08.1998 й.). [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]