Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг раҳбар ходимларига доир талаблар



Download 300,5 Kb.
bet9/25
Sana23.05.2022
Hajmi300,5 Kb.
#607660
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
ЎРҚ-765 20.04.2022

16-модда. Нобанк кредит ташкилотларининг раҳбар ходимларига доир талаблар
Нобанк кредит ташкилотининг кузатув кенгаши (мавжуд бўлганда) ва ижро этувчи органи аъзолари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифасини амалга оширувчи шахси, бош бухгалтери ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахси, филиалларнинг раҳбарлари, шунингдек Марказий банк томонидан белгиланган бошқа шахслар (бундан буён матнда раҳбар ходим деб юритилади) ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ишчанлик обрўсига доир талабларга, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган раҳбар ходимлар малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ишчанлик обрўсига доир талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади:
иқтисодий соҳадаги жиноятлар, бошқарув тартибига қарши жиноятлар ҳамда терроризмни молиялаштириш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолатларининг мавжуд эмаслиги;
молия (кредит) ташкилотининг молиявий аҳволи ёмонлашишига ёки унинг банкрот бўлишига, лицензияси чақириб олинишига ёки микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестридан, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари реестридан ёки ломбардлар реестридан чиқарилишига олиб келган ҳаракатлар содир этишга ва (ёки) ҳаракатсизликка раҳбар ходимнинг алоқадорлиги тўғрисидаги далилларнинг мавжуд эмаслиги.
Малака талаблари:
1) қуйидагиларда ижро этувчи орган раҳбари ёки яккабошчилик асосидаги ижро этувчи орган вазифаларини амалга оширувчи шахс:
а) микромолия ташкилоти ёки ломбардда — олий иқтисодий маълумотга ёки банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишини;
б) ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида — олий иқтисодий маълумотга ва банк-молия соҳасида беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шундан ушбу соҳаларда раҳбарлик лавозимларида камида уч йил иш тажрибасига эга бўлишини;
2) қуйидагиларда бош бухгалтер ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи бошқа мансабдор шахс:
а) микромолия ташкилоти ёки ломбардда — олий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишини;
б) ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотида — олий иқтисодий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишини ўз ичига олади.
Нобанк кредит ташкилоти Марказий банкка қуйидагилар тўғрисида ёзма хабарнома тақдим этиши шарт:
нобанк кредит ташкилотининг раҳбар ходими лавозимга тайинланганлиги (сайланганлиги) ҳақида у тайинланган (сайланган) кундан эътиборан беш иш куни ичида раҳбар ходимнинг ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ва илгари ушбу лавозимни эгаллаган шахснинг озод этилиши сабабларини кўрсатган ҳолда;
нобанк кредит ташкилоти раҳбар ходимининг ушбу моддада белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги факти аниқланганлиги ва ушбу факт аниқланган кундан эътиборан ўн иш куни ичида унга нисбатан кўрилган чоралар ҳақида.
Марказий банк томонидан нобанк кредит ташкилоти раҳбар ходимининг ушбу моддада кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги факти аниқланган тақдирда, нобанк кредит ташкилотига уни алмаштириш тўғрисида кўрсатма юборилади.

Download 300,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish