30905 Текинга олинган мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлардан банк мулкига текинга олинган мулклар қиймати олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акциядорлардан текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
30906 Девальвация учун захира Ҳисобварақнинг таърифи: сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захира фондидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
30907 Сотиш учун мавжуд қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициянинг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини ўсган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг дебетида олдин акс эттирилган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини камайган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг кредитида олдин акс эттирилган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30908 Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси Ҳисобварақнинг мақсади: банкнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек банкнинг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.