10723 Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари Ҳисобварақнинг таърифи: нархларнинг қисқа муддатли тебранишлари натижасида фойда чиқариш мақсадида харид қилинган ёки банк томонидан бирор-бир бошқа усул билан қимматли қоғозлар сифатида белгиланган, ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилинган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тижорат банкларининг чиқиб кетган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг турлари ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10725 Тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари Ҳисобварақнинг таърифи: нархларнинг қисқа муддатли тебранишлари натижасида фойда чиқариш мақсадида харид қилинган ёки банк томонидан бирор-бир бошқа усул билан қимматли қоғозлар сифатида белгиланган, ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида харид қилинган ва/ёки Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати (харид қилиш харажатларини чегирган ҳолда) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган ва тегишли ҳисобварақларга ўтказилган қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тижорат банклари томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг турлари бўйича, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10779 Бошқа қимматли қоғозлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида банк томонидан сотиб олинган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати ҳамда улушли қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк меъёрий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган ва бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.