90955 Тасдиқланган импорт билан боғлиқ аккредитивлар Ҳисобварақнинг таърифи: импортёрнинг банки томонидан маҳсулот етказиб берувчи фойдасига очилган ва эмитент-банкнинг илтимосига биноан импортёр банки томонидан тасдиқланган аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади. Бу билан тасдиқловчи банк ушбу аккредитив билан боғлиқ бўлган барча мажбуриятларни ўзига олади. Ушбу ҳисобварақ учун 96309 — «Импорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаб берилган аккредитив суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90958 Тасдиқланган экспорт билан боғлиқ аккредитивлар Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий вакил-банклардан келиб тушувчи ва экспортчи-банк томонидан тасдиқланувчи, хорижий импортчилар томонидан маҳаллий экпортчилар фойдасига очилган аккредитивлар ҳисоби олиб борилади. Аккредитив импортчининг хорижий банки томонидан очилади ва маҳаллий экпортчи экспортчи-банкдан ўз товарларини жўнатишдан олдин аккредитивни тасдиқлаб беришни сўрайди. Экпортчи-банк аккредитивни тасдиқлаши билан ушбу аккредитив билан боғлиқ бўлган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Ушбу ҳисобварақ учун 96316 — «Экспорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаб берилган аккредитив суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича муддати тугагандан кейин қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90960 Хабар қилинган импорт билан боғлиқ аккредитивлар Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу банкнинг бир вакил-банки томонидан бошқа вакил-банкка очилган аккредитиви ҳисоби олиб борилади. Бунда ушбу банк бу аккредитивнинг бажарилиши бўйича ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмайди. Ушбу ҳисобварақ учун 96316 — «Экспорт билан боғлиқ аккредитив бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган аккредитив суммаси, шунингдек фойдаланилмай қолган қисми бўйича қайтарилган суммаси, аккредитивнинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.